Дуолар


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


#Bismillah...
Ilmiy-ma'rifiy, ishonchli kanal
🤲 Kunlik Duolar
📿 Zikrlar
🔊 Suralar
۞ Oyatlar
📄 Hadislar
📚 Hikoyalar
📖 Hikmatlar
🌹 Rivoyatlar
Тижорий хамкорлик: @Duoyodlash_adminibot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


​​❗️Маҳзун бўлма!!!

☝️Хеч қачон маҳзун бўлма! Чунки қайғу сени ўтмишингдан безовта қилиб, келажакдан хавотирга солади, оқибатда бугунги кунингни йуқотасан.

☝️Ҳеч қачон маҳзун бўлма! Чунки қалб қайғу билан овора бўлиб, руҳинг сўниб, юзингнинг нури кетади. Орзу умидларинг йўқ бўлади.

❗️Эй мўмин банда, Маҳзун бўлма!!!

☝️Чунки қайғу душманингни ҳурсанд қилиб, дўстингни маҳзун қилади. Қайғу сабабли хақиқатларни кўролмай қоласан .

😊Маҳзун бўлма!

Чунки қайғу Қазои-Қадарга норозилик, неъматга эса нонкўрлик бўлади.

🙂Маҳзун бўлма!

Чунки қайғу, ғам йўқолган нарсани қайтармайди. Ўликларни тирилтириб, қадарни қайтармайди, фойда келтирмайди.

😊Маҳзун бўлма!

Чунки қайғу шайтондан. Қайғу - фақирлик ва умидсизликдир.

🙂Маҳзун бўлма!

Агар сен фақир бўлсaнг, умри қарзга ботиб кетган кишилар бор. Мингани уловинг йўқ бўлса, ойоғи шол бўлган одамлар бор.

😊Маҳзун бўлма!

Агар бир фарзандингдан айрилган бўлсанг, шундай инсонлар борки бутун оиласидан маҳрум бўлган.

🙂Маҳзун бўлма!

Агар гуноҳкор бўлсaнг тавба қил, ёмон иш қилган бўлсанг истиғфор айт. Хато қилган бўлсанг ислоҳ кил. Аллоҳни раҳмати кенг, тавба эшиклари очиқдир.

😊Маҳзун бўлма!

Агар ғамга ботсанг, асабларинг таранглашиб, вужудингни қийнаб, тунларни бедор қиласан.

🙂Маҳзун бўлма!

Чунки Қазои- Қадар қалами ишини битирган, варақлар қуриган, китоб ёпилган, бундан ошиқча ҳам, кам ҳам бўлмайди, маҳзун бўлма!

😊Маҳзун бўлма!

Қўлингдан кетган нарсага ғам чекма. Бири кетган бўлса, хали қўлингда сен англаб, англамаган Аллоҳнинг жуда кўп неъматлари бор.

🙂Маҳзун бўлма!

Ҳасадгўй, ботил аҳилларининг танқидларига парво қилма, чунки уларнинг сўзларига сабр қилишда сенга ажр мукофот бор. Сени танқид килишлари сени қадрингни белгилайди, ахир одамлар ўликка сўз отмайдиларку.

😊Маҳзун бўлма!

Касаллик албатта кетади, мусибатлар албатта кўтарилади, гуноҳлар кечирилади, қарзлар узилади, маҳбуслар озод
бўлади, ғоиблар (кетганлар) албатта қайтиб келади, осийлар тавба қилади ва албатта ёмонлар жазосини олади, маҳзун бўлма.

🙂Маҳзун бўлма!

Модомики одамларга яхшиликлар қилар экансан албатта мушкулаларинг хал бўлади, чунки бошқаларга яхшилик қилишлик инсонни ўзини мушкулларини ҳал булишига сабаб бўлади.

😊Маҳзун бўлма!

Чунки сенга қилган битта ҳасанотинг учун ўндан тортиб етти юзгача ажр берилади, балки ундан хам кўпроқ, ИншаАллоҳ. Лекин қилган гунохингачи - биттагина жазо берилади.

🙂Маҳзун бўлма!

Сенда энг катта неъмат бор, чунки сен Тавхид калимасини айтганлардансан. Аҳли қибласан, мусулмонсан, қўлингни дуога кўтарган кишилардансан, сен маҳзун бўлма.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


Бир талаба Киз укишга кеч колаётиб бир Нексияни тухтатиб:
- Ака укиш бошланишига 15 минут колди кеч колаяпман ! Инстутитга ташлаб куйинг деса, Шофёр шилким экан:
- Битта уптирсангиз ташлаб куяман дебди. Кизни жахли чикиб:
Мен Фохишамасман деб машинани эшикини ёпибди . Бироздан кейин бир Матизни тухтатиб:
- Ака укиш бошланишига 10 минут колди кеч колаяпман инстутитга ташлаб куйинг деса, Бу шофёр хам шилким экан:
- Бир кучоклатиб бир уптирсангиз кейин ташлаб куяман дебди. Кизни баттар жахли чикиб:
- Тур ифлос Мен Фохишамасман " - деб машинани эшикини карс айтгизиб ёпибди. Бироздан кейин бир Жигулини тухтатиб:
- Ака укиш бошланишига 3 минут колди кеч колаяпман кучоклатаман уптираман инстутга ташлаб қўйсангиз бўлди деса...

Шафёр акани гапини эшитиб думалаб қолибман ДАВОМИ 😂👇


Ким ростгўй бўлса, нажот топади

Ибн Масъуддан бундай ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Тўғрисўз бўлинглар, чунки тўғрисўзлик яхшиликка етаклайди, яхшилик эса жаннатга олиб киради. Ёлғондан четланинглар, чунки ёлғон гуноҳга бошлайди, гуноҳ эса дўзахга етаклайди. Киши доим рост гапиради, ростгўй бўлишга интилади, ҳатто Аллоҳнинг ҳузурида “сиддиқ” деб ёзилади. Яна бир киши доим ёлғон гапиради, ёлғон сўзлашга интилаверади, ҳатто Аллоҳнинг ҳузурида “каззоб” деб ёзилади» (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти).

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


БОЙ БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?

Йўқсиллик кўпинча ҳар қандай йўл билан бойлик тўплашга ундайди. Яна ҳам аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, камбағаллик ножўя ишларга сабаб бўладиган ҳаракатлантирувчи омил ҳисобланади. Ва аксинча, бойлик, тўқчилик одатда танбалликка, дангасаликка, лоқайдликка боис бўлса-да, бу ҳолат зарарлари камбағаллик келтириб чиқарадиган ёмон оқибатларга нисбатан камроқ бўлади. Камбағаллик борлиқда ўрнатилган илоҳий қонуниятларга шаккоклик қилиш, ризқ тақсимотига нисбатан шубҳа-гумонда бўлиш каби ҳолатларни келтириб чиқаради. Камбағаллик дунёқарашни салбий кўринишга олиб келади. Бу ҳақда Зуннун Мисрий ҳазратлари: «Сабр нималигини билмайдиган фақирлардан яхшилик чиқмайди. Сен сабр қила оладиганларга насиҳат қилгин», - деганлар. Ислом таълимотига кўра, бойлик Аллоҳ таолонинг улуғ, шукронаси талаб этиладиган неъматларидан биридир. Камбағаллик эса муаммолардан бири бўлиб, мусулмон киши Аллоҳдан унга дучор қилмаслигини сўраши ва қўлидан келганича бунга ўзи ҳам ҳаракат қилиши керак. Аллоҳ таоло бойликнинг катта неъмат эканлигини айтиб бундай марҳамат қилади: «Ва у сени камбағал ҳолда топиб, бой қилмадими?» (Зуҳо сураси 8-оят). Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки истиғфорни лозим тутса, Аллоҳ таоло ҳар бир тангликдан чиқувчи йўл ва ҳар турлик ғамдан енгиллик ҳамда уни ҳеч бир ўйламаган томонидан ризқлантириб қўяди», - дедилар» (Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сизлар гуноҳ қилмасангизлар, Аллоҳ сизларни кетказиб (ўрнингизга бошқа) гуноҳ қиладиган қавмни олиб келади. Бас, улар (гуноҳларига) истиғфор айтишади, Аллоҳ эса уларнинг гуноҳларини кечиради», - дедилар» (Имом Муслим ривояти). Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни уч марта дуо қилган ва уч марта истиғфор айтган қойил қолдирар эди» (Абу Довуд ривояти). Биз мўмин-мусулмонларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганларидек, Аллоҳ таолодан куфр ва камбағалликдан, йўқсилликдан, хорликдан, зулм қилиб қўйишдан ёхуд мазлум бўлиб қолишдан сақлашини ёлвориб сўраймиз, истиғфор айтамиз ва дуо қилиб қоламиз!

«Ҳар қадамда ибрат» китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


Телефон жиринглади. 5 ёшли бола трубкани олди.
— Алло даданг қани?
— Дадам ҳаммомда!
— Ойинг қани?
— Ойим ҳам ҳаммомда!
— Ойингми, дадангми ҳаммомдан чиқса менга телефон қилишсин!
— Улар ҳали бери чиқишмайди, чунки мендан вазелин сўрашганда, мен билмай ДАВОМИ 😂👇


ЁМОН ОТА-ОНАНИНГ ФАРЗАНДИ ҲАМ ЁМОН БЎЛАДИМИ?

Бу ўринда бир савол пайдо бўлади: «Солиҳ ота-онадан ноқобил фарзанд дунёга келмайдими? Ёки бунинг акси ўлароқ, ёмон ота-онадан туғилган фарзандлар албатта бахтсиз бўладими?»
Бу саволга шундай жавоб айтамиз: «Солиҳ ота-онадан дунёга келган фарзанд албатта солиҳ бўлади, ёки бунинг акси ўлароқ, ёмон ота-онадан фақат ноқобил фарзанд туғилади» деган қоида йўқ. Аксинча, «аксар ҳукмул-кулл» яъни «кўпчилик кўпчиликнинг ҳукмидадир» деган қоида бор, яъни аксар ҳолатда солиҳ кишилардан солиҳ фарзандлар дунёга келади, носолиҳ кишилардан кўпинча ноқобил фарзандлар дунёга келади. Лекин баъзи-баъзида Аллоҳ таоло Ўз қудратини намоён этиб, тошдан ҳам гул ундиради, яъни солиҳ кишилардан ноқобил авлод ёки ёмон кишилардан ҳатто авлиёлар ҳам туғилаверади. Бу фақатгина Аллоҳ таолонинг қудратидан, ҳикматидандир. Бу борада шайх Саъдий раҳматуллоҳи алайҳ «Гулистон»да шундай деганлар:
Ҳунар бинмо агар нести ту жавҳар,
Гул аз хор аст ва Иброҳим аз Озар.


Маъноси:
Ҳунар ўрган, агар эмассан на жавҳардан,
Гул тикондин, Иброҳим эса Озардан.

Аллоҳ таоло тиконли новдадан гўзал, хушбўй гул ундиргани каби, бут ясовчи Озорнинг хонадонидан Иброҳим Халилуллоҳ алайҳиссаломни чиқарди. Бу – Ҳаким Зотнинг ҳикматли ишларидандир.

“Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


Туғруқхонадаги аёлнинг ёнига фаришта келиб:⠀

— Фарзандингни дунёга келтираётганингда сенда бўладиган оғриқларнинг ярмини боланинг отасига ўтказиб қўяман, - дебди.⠀
Тунда аёл фарзандини дунёга келтириб бўлгач, тонгда уни кўргани келган эрига:⠀

— Адаси, кечаси яхши ухладингизми? - деса, эри:⠀
— Йўқ...👇
Давоми 😂


📖 Қалблар орасидаги масофа

Бир устоз ўз шогирдларидан сўради:

- Одамлар ўзаро жанжаллашганида нима учун бақириб гапирадилар?

- Чунки улар ўз тинчларини йўқотадилар, безовта бўладилар, - деди шогирдлардан бири.

- Лекин ёнгинасида турган одамга бақириб гапириш нима учун керак? – сўради яна устоз. – Ахир шивирлаб гапирса ҳам эшитадику?

Шогирдлар турли ҳилдаги жавобларни бердилар.

Шунда устоз деди:

- Одамлар ўзаро жанжаллашганида уларнинг қалблари бир-биридан узоқлашиб кетади. Бир қалбдан айтилаётган сўзлар шу масофани босиб ўтиб нариги қалбга етиб борсин учун одамлар бақириб гапира бошлайдилар. Улар қанчалик қаттиқ уришсалар, бир-биридан шунчалик қаттиқ ҳафа бўладилар, ва шунчалик қаттиқ гапирадилар. Одамлар ўзаро дўст бўлсалар-чи? Улар бақирмайдилар, балки сокин гаплашадилар. Чунки уларнинг қалблари бир-бирига яқин, орасидаги масофа қисқа бўлади. Одамлар бир-бирини қанчалик яхши кўриб боргани сайин улар орасидаги мулоқот овози шунчалик пасайиб боради. Ўзаро муносабат чин мухаббатга айланганида ҳатто шивирлаб гапиришнинг ҳам зарурати қолмайди. Чин муҳаббат эгалари бир-бирини сўзсиз ҳам тушунадилар.

Шунинг учун, ўзаро бахслашар экансиз қалбларингизнинг бир-биридан узоқлашувига йўл қўйманг, орадаги масофани узоқлаштиришга сабаб бўладиган сўзлардан тийилинг. Акс ҳолда қалблар бир-биридан шунчалик узоқлашиб кетиши мумкин-ки, кейин ортга қайтишнинг имкони қолмайди


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


📞 Телефон гўшагини кўтарганда нима деб жавоб берасиз?

АЛО ёки ЛАББАЙ

Агар сиз АЛО деб жавоб бераётган бўлсангиз хозироқ бу одатингиздан воз кечинг. Бунинг сабабини билсангиз шунчаки ҳайрон қоласиз. АЛО сўзининг келиб чиқиши аслида ғайридин бўлган батафсил ўқинг...👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📖 ЁТИШДАН ОЛДИН УШБУ СУРАНИ ЎҚИШНИ УНУТМАНГ

🌙 Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ухлашдан олдин оятул курсий оятини ўқимаганлардан ажабланаман. Агар бу оят нақадар улуғ эканини билишганида, уни ўқишни асло беэътибор қолдирмаган бўлардилар. Бу оят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Арш хазинасидан берилган. Оятул курсий Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдинги пайғамбарларнинг ҳеч бирига берилмаган. Оятул курсийни ётишдан олдин уч марта ўқимай бир кеча ҳам ўтказмаганман".

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


Отажон қабримни ўзгартиринг илтимос...😭

Бир қизча ёшлигидан ибодатда маҳкам бўлиб намозларини қолдирмасдан ўқирди. Аммо 12 ёшга етганда вафот этди ва шу кундан бошлаб отасининг тушига кириб:

"Отажон қабримни ўзгартиринг, мен азобланябман" дер эди. Аввалига отаси этибор бермади. Лекин бу туш ҳар куни такрорлана бошлади. Ва бир куни тушида қизидан, нега азобланятганини сўради ва ўша куннинг ўзида ота қабристонга бориб қизининг қабрини бошка жойга ўзгартирди.

Сабаби Қиз тушида отасига шундай деди:
Давоми бу ерда .... 😰👇


ЖАННАТНИНГ ТУПРОҒИ

Қадимда Луқмон исмли донишманд яшаган.
Бир куни у ўғлига: «Жаннатдан бирон нарса олиб кел», деди.
Ўғли туриб кетди ва бир муддатдан кейин қайтиб келди.
Қўлида тупроқ бор эди.
Буни кўриб Луқмон ўғлига: «Бу нима?» деди.
Ўғли: «Жаннатдан тупроқ», деди.
Луқмон: «Уни қаердан олдинг?» деб сўради.
Ўғли: «Онамнинг оёқлари остидан олдим», деб жавоб берди.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


«Аслида сенсан энг вахший қотил» Ислом Каримов ушбу гапни кимга айтганлигини биласизми

Терроризмга қарши курашишга бағишланган мажлисда бир инсон, террор авж олишида мусулмонларни айблайди. Шунда Ислом Каримов унга қарата жаҳл билан «Аслида мусулмонлар эмас, сенсан энг вахший қотил» дейди. У кимлигини биласизми?


Давомини ўқинг билиб оласиз


#Ибрат

Қуллик...

Иброҳим Адҳам ҳазратлари озод қилиш ниятида бир қулни сотиб оладилар. Қулдан сўрадилар:
— Исминг нима?
— Сиз ким деб чақирсангиз ўша исмим бўлади, хожам,  - дея жавоб берди қул.
—  Қандай егулик ейсан?
—  Сиз нима берсангиз уни ейман хожам...
— Нима иш қиласан?  - сўрадилар Иброҳим Адҳам ҳазратлари.
— Қандай иш буюрсангиз уни бажараман.
— Бирор истагинг борми?
— Қулда истак бўлиши мумкинми, хожам хожасининг тилаги-қулнинг истагидир - деди қул.
Бу жавобдан сўнг Иброҳим Адҳам ҳазратлари ҳўнграб йиғлаб юбордилар ва ўзларига шундай дедилар:
Эй,  мискин! Қулликни мана шу қулдан ўрган! Сен умрингда бирор марта Аллоҳ таолога шундай қул бўлдингми?...

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


‍🧠 Мазкур тест инсонни қанчалик толиққанлиги ва тушкунликдалигини бахолайди. Шу сурат ўртасидаги айлана сизнингча 👇

1⃣ қимирламаяпти
2⃣ секин қимирлаяпти
3⃣ тез қимирлаяпти.


Жавоблари👇


Кимки одамларнинг мақтовига учса, у фитналангандир.

Одамларнинг мақтовига учган киши учун кибр ва манманлик хавфи бор. Мақтов туфайли пайдо бўладиган бу икки иллат ҳам ҳалокатлидир.
Ҳасан розияллоҳу анҳу дейди: «Умар розияллоҳу анҳу қўлида қамчини ушлаб ўтирган эди, ёнида одамлар ҳам бор эди. Шу пайт Жоруд ибн Мунзир келиб қолди.
– Бу Робиъа қавмининг саййидидир! – деб юборди биттаси.
Буни Умар ва унинг ёнида ўтирганлар, шунингдек Жоруднинг ўзи ҳам эшитди. Жоруд яқинлашгач, Умар қўлидаги қамчиси билан уни савалай бошлади. Шунда Жоруд:
– Мен нима қилдим, сизга нима бўлди, эй амирал мўминин? – деди.
– Мен нима қилдим, сизга нима бўлди, деяпсан, ҳозир айтилган сўзларни эшитмадингми?!
– Анавининг оғзидан чиққанини эшитдим, деди Жоруд (лекин унга эътибор бермадим, деган маънода).
– Бу сўзлар туфайли қалбингга кибр ва манманлик аралашиб қолишидан қўрқдим. Шунинг учун бўйнингни бир эгиб қўяй, дедим».
Мақтовнинг яна бир фитнали жиҳати мақтовни эшитган кишининг суст бўлиб қолишидир. Негаки у шаънига ёғилаётган мақтовлардан маст, ўзидан мамнун ва тўла рози. Шунинг учун ўз устида ишлашга ҳожат йўқ. Ўз устида ишлаш учун эса инсон, лоақал, ўзини нималардадир қосир ҳисоблаши керак. Тиллар мақтовга югурар экан, мақтовни эшитаётган киши «ҳақиқатан ҳам шундайман» деган гумонга боради. Шунинг учун Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Қачонки биродарингни юзига мақтасанг, гўё унинг бўйнига устара тортибсан» Ибн Муборак ривояти.
Аслида, мақталаётган киши мақтовчидан кўра ўз аҳволини яхшироқ билади. Агар у ичидаги барча сирларидан, хотирида кечаётган нарсаларнинг ҳаммасидан мақтовчини огоҳ этса, мақтовчи уни мақташдан тийилган бўларди. Шунинг учун ҳам Мутафаккир дейди: «Қачон бир мақтов, олқиш эшитсам, ўзимни кичраяётгандек кўраман».

“Унвонул баён”дан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


Сирингни асраш ўзингга малолдир, бошқа бировнинг уни асрамоғи амри маҳолдир.

Алишер Навоий

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


​​ГУЛДЕК ОНАМ ҚАРИБ
ҚОЛИБДИ...

Юрдим ўзим тенгсиз, зўр билиб,
Кирсам давра ўрним тўр билиб.
Ёлгиз, пойда дуойим қилиб,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Нафсим орти кетибман йироқ,
Унутибман согинч, не фироқ.
Хонасидан ўчирмай чироқ,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Бажармайин фарзандлик фарзин,
Тингламабман чин, ҳақли арзин.
Бир сўрамай қирқ йилда қарзин.
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Бошим эгиб не бир санамга,
Ўйламабман бир бор танамга.
Оҳ, юрагим лим-лим аламга,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Кимлар билан бўлдим ош-қатиқ,
Кимга юмшоқ, кимгадир қаттиқ.
Мени кўриб дунёдан ортиқ,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Ёрим дедим, суйдим эркалаб,
Пайдо этдим не қилса талаб.
Суратимни суйиб, босиб лаб,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Ортмадимми рўзғор камидан?
Ё боламнинг тўккан намидан?
Оғиз очмай борсам ғамидан,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Борми менда виждон, иймон, ор,
Йўқламабман, берибман озор.
Оҳ, Отамдан қолган бир ёдгор,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Бугун ўзим ўзимга малол,
Кўксим ўяр минг битта савол.
Ок сочларин яшириб рўмол,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Мен бир ибрат мендайлар учун,
Мени кўкка тенгларлар учун.
Оҳ, аввалроқ сезмадим нечун,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Юрдим ўзим Ғулом, зўр билиб,
Шоир ўрни ҳар дам тўр билиб.
Мен беўйнинг дуосин қилиб.
Гулдек Онам қариб қолибди.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


#hadis_namoz_gunoh_nafs

⛔️ НАМОЗ УНИ ТЎХТАТАДИ

Анас ибн Моликдан нақл қилинади. «Ансор (мадиналик) бир йигит бор эди. У Пайғамбаримиз алайҳиссалом масжидларида намоз ўқир, лекин қанча беҳаёлик, ўғрилик бўлса, барини тап тортмай қилаверарди. У ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтишганида у зот алайҳиссалом: "Шубҳасиз, намоз яқин орада уни (бу ишларидан) тўхтатади", дедилар. Ҳақиқатан ҳам, кўп ўтмай ўша йигит тавба қилди ва ўнгланди».

Намоз бутун баданни машғул қилади. Намоз ўқимоқчи бўлган одам қиблага қараб, хушу ва хорлик билан эгилса, Аллоҳ унинг ҳар бир ҳолатини кўришини унутмаса, нафси ислоҳ бўлади. Ана шундай тарзда ўқилган намоздан сўнг кўп ўтмай навбатдаги намознинг вақти киради. Бу сафар у олдингидан ҳам афзалроқ ҳолатда намозини адо этади. Мўминнинг намози ана шундай бўлиши керак.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


#tabassum_dori_sadaqa_sunnat

😊 ТАБАССУМ АЖОЙИБ ДОРИ

— уни дўстингга берсанг хурсанд бўлади;
— душманингга берсанг ичи зил кетади;
— онангга берсанг кўнгли ёришади;
— фарзандингга берсанг мехри ошади;
— танимаган кишингга берсанг сен учун садақа ажри бўлади;
— эр аёлига берса севгиси ортади;
— аёл эрига берса ишончи ортади.

• Бу дорининг зарарли асоратлари йўқ ва у ҳеч қаерда сотилмайди, балки уни Аллоҳ таоло юзингга жойлаб қўйган.
Сал жилмайиб ва самимийлашсанг бўлди, ажойиб дорини текинга оласан.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

20 last posts shown.