премьера
Соя...
Соя ташламоқни ўйламанг, дўстим,
Дардимга гоҳ кундуз гоҳ тунлар доя.
Менинг ҳаётимда кўп камим, кўстим,
Мени қўрқитолмас ишонинг соя!
Гарчи кўксимдаги ойнинг шуъласи,
Иккита елкамга минган қуёш бор.
Мени чўчитолмас зулмат ғояси,
Чунки суйган Аллоҳ. Руҳимда виқор.
Соя ташлай олмас на бўҳтон, на доғ,
Қаҳр берганга бор менда зўр меҳр.
"Йиқитдим-ку" - деб сиз қилманг дилни чоғ,
Йиқилмайман! Мени сақлайди сеҳр!
Елкамдаги қуёш менга суянчиқ,
Ҳеч кимсада йўқдир олмоққа қасдим.
Осмон юлдузлари ташлар ўранчиқ,
Соянгизга имкон қолмайди, дўстим.
Йўлимни ёритган ойнинг юзига,
Шеърлар битиб қилдим самога даъво!
Гарчи доғи бордир аммо кўксига,
Сирларим яширган. Гувоҳдир Худо!
Ишонинг қуёш ҳам, тунлари ой ҳам,
Мен томон бўлади. Тун ҳикояси
Менга эртак тўқир! Унутмас бир дам!
Демак, қўрқитолмас инсон сояси!
Соянгизга имкон қолмайди, дўстим..!
🖊Санобар Юсупова.
15.01.2025 йил. 13:13.
🎤Феруза
Соя...
Соя ташламоқни ўйламанг, дўстим,
Дардимга гоҳ кундуз гоҳ тунлар доя.
Менинг ҳаётимда кўп камим, кўстим,
Мени қўрқитолмас ишонинг соя!
Гарчи кўксимдаги ойнинг шуъласи,
Иккита елкамга минган қуёш бор.
Мени чўчитолмас зулмат ғояси,
Чунки суйган Аллоҳ. Руҳимда виқор.
Соя ташлай олмас на бўҳтон, на доғ,
Қаҳр берганга бор менда зўр меҳр.
"Йиқитдим-ку" - деб сиз қилманг дилни чоғ,
Йиқилмайман! Мени сақлайди сеҳр!
Елкамдаги қуёш менга суянчиқ,
Ҳеч кимсада йўқдир олмоққа қасдим.
Осмон юлдузлари ташлар ўранчиқ,
Соянгизга имкон қолмайди, дўстим.
Йўлимни ёритган ойнинг юзига,
Шеърлар битиб қилдим самога даъво!
Гарчи доғи бордир аммо кўксига,
Сирларим яширган. Гувоҳдир Худо!
Ишонинг қуёш ҳам, тунлари ой ҳам,
Мен томон бўлади. Тун ҳикояси
Менга эртак тўқир! Унутмас бир дам!
Демак, қўрқитолмас инсон сояси!
Соянгизга имкон қолмайди, дўстим..!
🖊Санобар Юсупова.
15.01.2025 йил. 13:13.
🎤Феруза