𝑫𝑼𝑵𝒀𝑶𝑫𝑨 𝑻𝑬𝑵𝑮𝑰 𝒀𝑶'𝑸 𝑶𝑵𝑨𝑴"-𝑰𝑱𝑹𝑶𝑳𝑨𝑹𝑰


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Books


Ассалому алайкум! Ҳуш келибсиз. 😍
Ажойиб Ижро ва ижодимиздан баҳраманд бўлинг. 😍😘
ҲУРМАТ ЭҲТИРОМ БИРИНЧИ ЎРИНДА!
Хурматсизлик, беманилик, қилганларни учириб юборамиз!
Ким ва қандай мавқеда бўлса ҳам!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Books
Statistics
Posts filter


Дилдан ёзилади гўзал мисралар,
Аслида шуъурнинг ноласи баёт.
Ёзиқлар чин бўлса бўлмас бесамар,
Шоир бор ўлкада, ранг баранг хаёт !

Гоҳо ғамгин дардлар, гоҳо шодон завқ,
Хислати хисларнинг турфа томони.
Шоир ёзар бўлса ким хақ ким ноҳақ,
Демаким шоирнинг келган замони !

Дилдаги туғёнлар тўсиқ билмайди,
Тоғлардан ошади тўғон қурсанг хам.
Юрагин кунда бир тафтиш тирнайди,
Бўлмайди сира ҳам шоир хотиржам!

Шоирнинг тунлари оромига қаст,
Ҳаёли кезади турфа йўл, манзил,
Шоирлик шунчаки дилҳушлик эмас,
Шоирнинг хаётин билмагин ҳазил !

📝: Дилноза Абдуқаюмовна
02.09.2024


@dilim_siyoh


АЁЛГА МАДҲИЯ

🥺🥺🥺🥺😔😔😔😔

Ожиза санаманг аёл зотини,
Ожиза номини шоирлар қўйган.

✍Малак сиймо

🎙Феруза


Forward from: Аудио Ижролар
Аёлга мадҳия
Аёлни ожиза деманг эркаклар,
Қадрини топган у, қадни букманг.
Нозик кўнглига қила кўрманг қасд,
Дунёни тебратишга етади кучи.

Аёлдаги бардош эркакда йўқдир,
Баъзи эркалар бўлолмас тиргак.
Ҳаёт аёл бошига солса ҳам ташвиш,
Чидар жонин тикиб келган жабрига.

Бағри тош деманг сиз аёлни зинҳор,
Яширин меҳри сизи кетар тўзитиб.
Ўйламанг эркак сиз уй бекаси деб,
Аёллардан олима, хокимлар чиқан.

Аёлни йиғлоқи дея, кўрмангда,
Шунчаки йиғлайди бўшатиб дардин.
Юздан юмалаб марварид ёши,
Нигоҳи порлагай бахтдур қўёши.

Эътибор беринг, меҳр беринг бас,
Унитманг қайтарар ортиғи билан.
Кетса ҳаётнингиздан айтмай кетади,
Қоласиз ҳеч кетмас ориғи билан.

Ваъда бузилмасин йиллар ўтса ҳам,
Исботи ҳизматингиз бажарганидур.
Шундандур кир эмас покиза ёққа,
Опа, сингил улар удир рафиқа.

Муқаддас саналган онадур улар,
Ёшлигин беради фарзандлар учун.
Аёлни таърифин турфа ҳил таранг,
Кўрмадингиз унданда чигал ҳилқатни.

Сўз демай, тегинмай қотил йўламай
Ўлдира олади аёл нигоҳи билан,
Ҳиёонат қилмайди меҳрли бўлинг,
Жонини сананг сиз 40 тадан ортган.

Ожиза санаманг аёл зотини,
Ожиза номини шоирлар қўйган.
✍Малак сиймо


"Куйганман"

Бўлди етар ёлғон сўздан тўйганман,
Чап кўксимдан юрагимни ўйганман,
Ланат айтмам севги гўзал туйғуга,
Мен ишқданмас...
Ишқсизлардан куйганман!

Оро берсам орзу хислар макрига,
Учрадимда сохталарнинг қахрига,
Бир босгулик кўплар экан бағрига,
Мен ишқданмас...
Ишқсизлардан куйганман!

Бу жисмимда хиёнатнинг нишлари,
Қизиқ экан инсоният ишлари,
Юрагимдан кетмас аёз қишлари,
Мен ишқданмас...
Ишқсизлардан куйганман!

Кимдир атар "мени бағри тош қотган",
Кимдир атар "қуёши эрта ботган,
Менинг сўзим "севгимни пулга сотган",
Мен ишқданмас...
Ишқсизлардан куйганман!

Шундай куйиқ менинг дилим яродир,
Бошгинамга ширин сўзим балодир,
Ёзганим дард, оқ вароқлар қародир,
Мен ишқданмас...
Ишқсизлардан куйганман!
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
🎙: Темур. & Қизил Атиргул.

Дилноза Абдуқаюмовна


Forward from: Аудио Ижролар
Шу каналга кириб лайк босиб қўйилар азизларим!


2_ISHTIROKCHI

Sen onam bor uchun go'zalsan baxor.!

✍️O'lmasbek.Samarqandiy.

🎙FERUZA.

https://t.me/Tabriklar_sheri_ijrolar


Оҳу зорга, энди инонмам,
Хижрон тиғи заҳрига қонмам,
Сен бевафо туфайли ёнмам,
Чорламагин ёлғон гулшанга !

Кўз ёшларим, чашма бўлмайди,
Хумор дилим ташна бўлмайди,
Ишққа ортиқ ошно бўлмайди,
Чорламагин ёлғон гулшанга !

Эгилмайди қадим хам асло,
Чин мухаббат топгунимча то,
Сенинг боринг, туришинг хато,
Чорламагин ёлғон гулшанга !

Кўнгил тори, толиқди инграб,
Равон йўлда бўлавердинг чап,
Юрмам энди дилимни ўртаб,
Чорламагин ёлғон гулшанга !

Бахт деб, тутдим ҳижрон қўлидан,
Адашдимми ишқнинг йўлидан,
Бевақт уздим, армон гулидан,
Чорламагин ёлғон гулшанга !

Кетавергин хаёлим бузмай,
Қошинг қоқиб кўзларинг сузмай,
Сохта бўлди режалар тузмай,
Чорламагин ёлғон гулшанга!

📝: Дилноза Абдуқаюмовна
02.09.2024



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ✍ 𝐃𝐈𝐋𝐍𝐎𝐙𝐀 𝐀𝐁𝐃𝐔𝐐𝐀Y𝐔𝐌𝐎𝐕𝐍𝐀


ЎЗИНГИЗНИ ЯХШИ КЎРИНГ

Аёл ҳакида...😊
Сизларга илиндим

Турфа инсон, турфа тақдир,
Хоҳи шоҳ, хоҳ баргда юринг,
Суймасангиз суймас биров,
Ўзингизни яхши кўринг!

Тонгда туриб энг аввало
Қош-кўзларга бериб оро,
Олам тўла одам аро
Ўзингизни яхши кўринг!

Мингта дардга бўлиб асир,
Қон босими ёки сахар,
Ким миннатдор бўлди ахир,
Ўзингизни яхши кўринг!

Ўнг юрсангиз, чап дейдилар,
Чап юрсангиз, ўнг дейдилар,
Дунё кенгга кенг дейдилар,
Ўзингизни яхши кўринг!

Ажин босди гулдай юзни,
Тутганлари қантми,тузми?
Нима,ердан чиқибсизми?
Ўзингизни яхши кўринг!

Майли мудом меҳр беринг,
Имкон қадар сабр қилинг
Жонингизга раҳм қилинг,
Ўзингизни яхши кўринг!

Дард тортсангиз, кимга ёқар,
Ё ғазабнок,ё жим боқар,
Умр- дарё тезда оқар,
Ўзингизни яхши кўринг!

Ортга боқинг ой эдингиз,
Ташвиш- адо бўлмас денгиз,
Энг яхшиси-ўзингизсиз,
Ўзингизни яхши кўринг!/

Бўлманг ҳудбин,қилманг гина,
Меҳр учун тутманг таъна
Жуда кўпмас, бирооозгина,
Ўзингизни яхши кўринг!

Ерга кирди қанча одам,
Уч кундаёқ тугар мотам,
Кам битмайди ўлганда ҳам,
Ўзингизни яхши кўринг!

Ҳамма ишда меъёр керак,
Ҳақ измида еру фалак,
Ортиғига кўнмас юрак,
Ўзингизни яхши кўринг!

Келиндирсиз,қиз,онасиз,
Бу дунёда ягонасиз,
Тўлмасидан паймонангиз,
Ўзингизни яхши кўринг!

Қўлингизда сирли таёқ,
Солса,солар,қошу қовоқ,
Шу бугундан, ҳозирданоқ,
Ўзингизни яхши кўринг!

Нилуфархон фидо бўлди,
Фидоликда адо бўлди,
Сизни чорлар садо бўлди,
Ўзингизни яхши кўринг!
ЎЗИНГИЗНИ ЯХШИ КЎРИНГ АЁЛЛАР!!!


"ЮРАК" 💔

Юрагимда оғриқ, бор бир оз,
Бир оз, эрта шошдимми яна..,
Халоват топ, қийнамагин оз..,
Кел илтимос, қилмагин тана.

Йиғлай десам, илож топмадим,
Кўз ёшларим, яшира олмадим,
Пинхон бўлиб, аста беркиниб,
Жим индамай, бўла қолмадим.

Бунча яна, оғриқ беряпсан,
Кўксимни ҳам, базўр тиляпсан,
Мийиғида жилмайиб, аста....,
Тинч уравер деб ҳам қўйяпсан.

Битта малҳам, тополмаяпман,
Жонимдан ҳам, кечолмаяпман,
Юрагимга малҳам, бўлдия..,
Таклиф қабул, қилолмаяпман.

Шеърларимда севаман баъзан,
Нафратланиб кетаман, ёмон,
Жаҳл қилиб, аразлаб баъзан,
Кетсам дейман, ҳаммаси тамом.

Дийдиёсин бошлади деманг,
Бир оз, кўнгил дайди тушининг,
Марҳаматда, ғамимни еманг,
Дил оғритсам, мени кечиринг.


Дилнозани севгиси ёлғон,
Дилнозани кулгуси ёлғон,
Севаман деб, шеър ёзар аммо,
Бари ҳаёл, ҳаммаси ёлғон.

(-шунчаки ижод шунчаки дил оғриғидаги туйғулар,
-балким ҳақиқат, балким ёлғон.. шунақа гаплар)

📝: Дилноза Абдуқаюмовна


@dilim_siyoh


"Опа насиҳати"!

Омонат қолгансан, азиз ёдгорим,
Этимсан тирноғим, жигарим борим,
Сенга айтарман, илтижо зорим,
Отамдек бўлгин, ўзинг қардошим!

Масофа олис, кўнглимиз яқин,
Ҳаётинг порласин, чақмоқдек ёрқин,
Умр ҳам ўтмоқда, дарёдек шошқин,
Отамдек бўлгин, ўзинг қардошим!

Умидларим орзуим, барси сенда,
Сени қўлланувчи, мен шу опангда,
Авлодларим қони, оқса тангда,
Отамдек бўлгин, ўзинг қардошим!

Хавотир оламан, куну, тун сендан,
Койисам жигарим, ранжима мендан,
Кетмагин дейман-да, нотўғри йўлдан,
Отамдек бўлгин, ўзинг қардошим!

Қисмат десам, тақдир инграйди,
Синов йўлида, асло толмайди,
Битта бегона, сендек бўлмайди,
Отамдек бўлгин, ўзинг қардошим!

Феълинг хулқинг ҳам отамдек бўлсин,
Отамни умрини, қўш қўллаб берсин,
Роҳатинг жигарим, волидам кўрсин,
Отамдек бўлгин, ўзинг қардошим!

(махсус ёзилди....Мусофирдаги опанинг укасига айтган сўзлари...)

✍: Дилноза Абдуқаюмовна


@dilim_siyoh


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг.
Баҳор дилларни қитиқловчи табиат таровати, хатто беморларга ҳам шифо этгувчи ифор. Чиройли кўзларингизда намаён хушруй, яшиликка бурканган лола қизғалдоқлар ила безанган хушбуй кўкламжон кўнгилларингизни қувонтирсин.
Ойларнинг султони, дуолар ижобад бўладиган рўза-ю рамазон ойида сизга чиройли сабр ва яхшиликлар тупламини тилайман. Кўпдан-кўп орзуларингиз руёбга чиқсин, эзгу амалларингиз ўзингиз кутгандан ҳам зиёда бўлиб қуёшчангиз йўлларингизни ёритиб юрсин.
Барча беморларга аллоҳим шифо берсин, юртимиз тинич, ҳаётимиз фаровон бўлсин азизларим!

✍Севинчбегим ХИЗРЗОДА

✨✨✨✨✨✨✨✨✨


💥💥💥 Сиғмаган Онам.....
Премьера......



Ҳасратли бир уним бор она,
Ғамлашгани туним бор она.
Уйда кутар кимим бор она,
Дунёсига сиғмаган онам.

Торлик қилар, сизсиз ҳовли ҳам,
Милтиллайди, ёниб турган шам.
Қадамларим қисқарар кам - кам,
Дунёсига сиғмаган онам.

Нокас тӯкса кӯздаги ёшим,
Косасидан тошса бардошим.
Қайга урай сизсиз бу бошим,
Дунёсига сиғмаган онам.

Қоним ичса калҳат дегани,
Тишим тошда ейман дегани.
Сиздек содиқ инсоним қани,
Дунёсига сиғмаган онам.

Сабрим тугаб, синар косаси,
Сиздек бӯлмас, экан бошқаси.
Пулимга дӯст экан ҳаммаси,
Дунёсига сиғмаган онам.

Гапларим кӯп, айтаман маҳшар,
Дилим оғриб, озордан қақшар.
Муҳайё ҳам, фироқда яшар,
Дунёсига сиғмаган онам.


10. 03. 2025 йил. Фарғона шаҳри.
✍✍✍✍ Муҳайё Бегалиева.


🔊 Ismoil Rahmonov - Gumondasan (audio 2025) →

Yaqinlarga tarqatamiz premeramizni👍

@Abduvali_Davriy_sheriyat


ХАТОЙИМИЗ КЕЧИРИЛМАС

Ёлғон дунё ишларидан тӯйиб кеттим,
Мен бундайн яшолмайман эх бӯлди бас,
Хатоларни биз тушуниб кечирганмиз,
Нега бизнинг хатойимиз КЕЧИРИЛМАС.

Ранжиганмиз базан улар сӯзларидан,
Дӯст дегандик боққан маюс кӯзларидан,
Бугун сӯранг қани энди ӯзларидан,
Нега бизнинг хатойимиз КЕЧИРИЛМАС.

Биз адашсак, келиб бизга уришар бӯқ,
Сӯзлариҳам оғриқлидир мисоли ӯқ,
Ӯйлашади, адашишга ҲАҚҚИМИЗ ЙӮҚ,
Нега бизнинг хатойимиз КЕЧИРИЛМАС.

Хатоларин такрор-такрор кечирганмиз,
Яхши дея ёмонлигин ӯчирганмиз,
Уларни деб бахт қушимиз учирганмиз,
Нега бизнинг хатойимиз КЕЧИРИЛМАС.

Орамизда мехр Ҳақдан ато қилган
Ришталарни узиб бизга жазо қилган
Қаранг хатто Пайғамбарлар хато қилган
Нега бизнинг хатойимиз КЕЧИРИЛМАС.

✍Абдулахад Давронов 13.02.2025


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"УНУТМАГАНСАН" 🥺

Нотаниш рақам, танишдир овоз,
Юракни титратди, безовта бехос,
Саволлар қуршади, ақлимда бир оз,
Ондлар ичиб айтаман унутмагансан!

Ало..-жимжитлик, сукунат босди,
Ҳаяжон танамда, тиртоқ ҳам ошди,
Билама ҳаёлим, не учун шошди,
Ондлар ичиб айтаман унутмагансан!

Ҳафта, ой кунлар, йилга айланди,
Эски ҳотиралар,бошдан тикланди, 
Бир зумда кўзларим, жиққа ёшланди,
Ондлар ичиб айтаман унутмагансан!

Саволлар тизими, сабримдан ғолиб,
Бир сени ўйлайман, ўзимдан тониб,
Сен хам адосан, тугадинг ёниб,
Ондлар ичиб айтаман унутмагансан!

Нотаниш рақам, танишдир овоз,
Унитилмас ҳотира, ёрдимда ҳалос,
Армонда қолиб, кечикганинг рост,
Ондлар ичиб айтаман унутмагансан!

(-боролмадим ёнинга, сен хам кечиндинг)

Ижрода: Маҳбуба
Мантажда: Маҳбуба.
Дилноза Абдуқаюмовна
11.03.2024


@dilim_siyoh


"Нега"! ❤️‍🔥

Бунча дилни қийнайсан,
Бу ҳолимни, билмайсан,
Соғиндим деб ёзмайсан,
Ҳабар, олмайсан нега!

Кўзлар тўрт, бўлди пойлаб,
Ҳаловат йўқ, сени ўйлаб,
Байтим битдим, атайлаб,
Йўқлаб келмайсан нега !

Азоб бериш, сенга ҳос,
Муштоқ қилма, илтимос,
Ўйлагин мени, бир оз,
Соғинмайсан айт, нега.!

Қалбимни қилиб пора,
Роҳат топсанг, сен зора,
Ҳижронга борми чора,
Соғинтирдинг эҳ нега.!.

Пок қалбинга қулоқ сол,
Азоб бермай, кўнглим ол,
Ишқни қилмагин увол.,
Бахтли бўлмайсан нега!?

Умид бериб, кетган ёр,
Юрак бағрим, бўлди тор,
Айтолмаган гап, ҳам бор,
Қулоқ солмайсан, нега..!

Бир қўнғироқ, қилиб кўр,
Дилнозани дема, ғур...,
Пешона ҳам, бунча шўр,
Армон бўлдинг, айт нега!

(-бахт қимматмуш эҳ нега,
-кўнглимга чиқмас, эга!)

📝: Дилноза Абдуқаюмовна


###
Бўлмасин майли, менга ёстиқдош,
Кўнглимни олсин, бўларми сирдош,
Билмадим балки, таниш қариндош,
Бир сирдош бўлса-ю, кўнгил очгани!

Кўзига термулсам, дардим унитай,
Қалбимни топшириб, юрагим тутай,
Оҳиста сўзларман, жимгина айтай,
Бир сирдош бўлса-ю, кўнгил очгани!

Ҳаёт сўқмоғидан, чарчаганда дил,
Тақдирим ҳам, ўзимга озгина баҳил,
Соғиндим демоқга, ийманганда тил,
Бир сирдош бўлса-ю, кўнгил очгани!

Қувонч ҳам, бахт ҳам аслида бирга,
Дилдаги ҳасратни, айтаман кимга,
Ҳаёлга берилиб, кетсам ҳам бирга,
Бир сирдош бўлса-ю, кўнгил очгани!

Қўлимдан тутса-ю, бағрини очсин,
Сокинлик истасам, жимгина қучсин,
Икки кабутардек, кўкларга учсин,
Бир сирдош бўлса-ю, кўнгил очгани!

Ҳазон япроғига, ўҳшадим чоғи,
Юракда ҳиёнат,мерос яранинг доғи,
Алам фироғида, телбаман гоҳи,
Бир сирдош бўлса-ю, кўнгил очгани!

Нураган қалбга, малҳам топгани,
Қайдан излайман, айтгин ҳой сани,
Келмайин кутириб, қийнадинг мани,
Бир сирдош бўлса-ю, кўнгил очгани!


✍: Дилноза Абдуқаюмовна


@dilim_siyoh


Бўғзимга тиқилган, бир нима гўё,
Ҳаво келмайди, нафас ўтмайди,
Бунчалар бешавқат, бўлмасанг дунё,
Соғинган инсоним, нега келмайди!

Уҳласам баъзан, тонгим отмайди,
Орзу деб, билганим ҳаммаси рўё,
Танам титрайди, оғриқ сезмади,
Бахт ҳам, бахилдек боқмайди қиё!

Зулматни ёритса, агар битта шам,
Тонгим ҳам, баъзида нурли отмайди,
Бағримни тиғлаб, босиб кетган ғам,
Қуёш ҳам, шомда сира ботмайди!

Юрак ҳам безовта, ҳаловати йўқ,
Ноҳатки телбаман, мен ўша дайди,
Кўнгил чарчамас, бўлиб қолмас тўқ,
Бир бора, сўроқлаб ҳолим билмайди!

Ҳабар йўқ, жим житлик сукунат босди,
Ҳарорат тана, қон босим ошди,
Сабрим ҳам, вулқондай бесабаб тошди,
Бардошим етмасдан, ҳаддидан ошди!

Қайда бўлсанг, ҳам ҳабар олиб кет,
Абгор ҳолимни, келиб кўриб кет,
Сени деб, девона бўлган ошиқни,
Битмас ярасига, тузлар сепиб кет!

Дилноза Абдуқаюмовна


@dilim_siyoh


"НОТАНИШ"

Севгимдан менга армонлар мерос,
Хориқдим, толиқдим аламдан бир оз,
Уртайди дилимни туйғулар беҳос,
Нотаниш ҳисларим, тинч қўймаябди!

Ақлимга бўйсунмас хаёл савдои,
Дардларим ўзгача, мавҳум хавои,
Орзуда ойхавас, лек мудом сойи,
Нотаниш ҳисларим, тинч қўймаябди!

Севишга бир озга, кеч қолдим чоғи,
Юракда излар бор, армонинг доғи,
Малҳами бўлса бас, қалбим ардоғи,
Нотаниш ҳисларим, тинч қуймаябди!

Армоним юракка нихолин эккан,
Қисматим қайғуси нишонга теккан,
Дилимда аламлар мевасин тукган,
Нотаниш ҳисларим, тинч қўймаябди!

Севгидан сўз очманг қулоқ тутмайди,
Бегона баҳорни интиқ кутмайди,
Хасратим ардоғи дилдан кетмайди,
Нотаниш ҳисларим, тинч қўймаябди!

Дилноза севгини тушунмас балким,
Турлича ўйлайди дунёда хар ким,
Юзларим кулгайдур,сукунатда жим,
Нотаниш ҳисларим, тинч қўймаябди!

(Мени алам азоб бериб тўймаябти,
Нотаниш ҳисларим, тинч қўймаяпти!)

Дилноза Абдуқаюмовна


@dilim_siyoh


#𝑷𝒓𝒆𝒎𝒚𝒆𝒓𝒂_𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊

"Birov bilmas..."! ❤️‍🔥

Sen-la baxtli edik òtdi qancha yillar
Birga bòlolmadik, menga alam qilar
Yana qachon kòrishamiz Alloh bilar
Ilohiy bu sevgimizni birov bilmas...


Taqdirga kònamiz, bu taqdirning ishi,
Birga òtdi umrimiz bahor va qishi,
Bu bizning sevgimiz, bu qalbning kechmishi,
Ilohiy bu, sevgimizni birov bilmas...

✍️ Dilnoza Abduqayumovna
✍Laziz Xoliq

🎙Feruzabonu
🎙Elroz

Kanalimizga obuna boʻling!
👇👇👇
https://t.me/Elroz_navolari

@dilim_siyoh

20 last posts shown.