АЛ-БАЛХИЙ ВА IX-АСРДАГИ КОГНИТИВ-ХУЛҚ-АТВОР ДАВОЛАШ УСУЛИ
Ал-Киндийнинг шогирди Абу Зайд ал-Балхий (850–934) биринчи когнитив ва клиник психолог ҳисобланади. У биринчи бўлиб невроз ва психозни ажратиб берган ҳамда психик паришонликни дифференциаллаштирган. Балхий неврозни тўртта эмоционал паришонлик гуруҳларига бўлади: қўрқув ва ваҳима; ғазаб ва тажовузкорлик; қайғу ва тушкунлик; чалкаш ҳолат. Балхий жисмоний ва психик касалликларни қиёслаб, уларнинг ўзаро боғлиқлиги психосоматик муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлишини кўрсатиб беради. У «ал-илаж бид- дидд» номли даволаш усулини ишлаб чиқади, бу усул 1969 йилда Д. Уолп томонидан ишланган реципрок тормозланишга мос келади. Балхий тушкунликни 3 га бўлади: одатий кундалик қайғу (ҳузн), эндоген депрессия (ташқи омилларга боғлиқ бўлмаган) ва экзоген депрессия (ташқи омиллар таъсирида юзага келадиган тушкунлик).
Балхий когнитив-хулқ-атворли даволашда илк қўлланма бўлган устозининг «Тана ва қалб озуқаси» китобидаги таълимотнинг психик жиҳатларини кўрсатишда давом этади ва устозининг ишини ривожлантиради.
Ольга Павлова монографиясидан таржима.
https://t.me/DrGavharDarvish