PEDIATR_DOCTOR_AZIZOV


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Medicine


🇺🇿 Каналда болажонлар учун керакли бўлган тиббий маълумотларни ёритиб борамиз.
Тиббий блог, врач педиатр Азизов А.
3000+ соғлом болалар
🧭Иш жойи: Олмалиқ ш.(вақтинчалик)
🌟Инстаграм: instagram.com/dc_azizov
🙃Админ: @Azizov_Alisher

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Medicine
Statistics
Posts filter


📋 Чақалоқнинг сочини олиш кўпгина ота-оналарни қизиқтирадиган мавзу ҳисобланади. Бу ҳақда тиббий ва диний қарашлар мавжуд.

♦️Тиббий нуқтаи назардан

1. Мажбурий эмас – Чақалоқнинг сочини олиш тиббий жиҳатдан зарур эмас. Соч ўсиши ва сифати уни олган-олмаганига боғлиқ эмас.
2. Гигиена учун олиш мумкин – Агар чақалоқнинг сочи жуда қaлин бўлса ёки терлашига сабаб бўлса, ёки унинг бош терисида чақнама (себорея) мавжуд бўлса, сочни қисқартириш ёрдам бериши мумкин.
3. Терини ҳимоя қилиш – Янги туғилган чақалоқларнинг бош териси сезувчан бўлади, шунинг учун ўта қисқа олиш ёки устара билан олмаслик тавсия қилинади. Бу терини шикастланишдан сақлайди.
Диний қарашлар

Ислом динида янги туғилган боланинг сочини ҳаётнинг 7-кунида олиб, унинг оғирлигида тилла ёки кумуш садақа бериш анъанаси бўлган. Бу амал болага барака келтиради деб ҳисоблашган.
Баъзи халқларда чақалоқнинг биринчи сочини махсус маросим билан олиш анъанаси бор, лекин бу тиббий жиҳатдан шарт эмас.
❗️Чақалоқнинг сочини олишда эҳтиёт чоралари

Қўлга тушадиган қайчилар ёки электр машинкаси ишлатиш – Боланинг терисини жароҳатламаслик учун ўта ўткир асбоблардан сақланиш керак.
✅ Ёруғ жойда ва тинч муҳитда олиш – Бола безовта бўлмаслиги учун унинг ухлаши ёки тинч ҳолатида олиш тавсия этилади.
✅ Гигиенага риоя қилиш – Олишдан олдин ва кейин боланинг бош терисини ювиш ва парвариш қилиш керак.
✅ Терини текшириб туриш – Агар соч олинганидан кейин қизариш ёки тошмалар пайдо бўлса, педиатрга мурожаат қилиш лозим.

Агар чақалоқнинг сочи табиий равишда тўкилиб, қайта ўсиб келаётган бўлса, бу нормал ҳолат ҳисобланади. Сочни олиш ёки олмаслик эса ота-онанинг шахсий танловидир.


Яқинларга улашинг:
@Doctor_Azizov


Ванихоят тугади опросчамиз барчага рахмат ☺️ ва сизга кичик статистикани хам айтаман

Каналда 650 тадан ошиқ обуначилар бор опросни кўрганлар 200 тадан ошиқ, унда иштирок этганлар 112 та алохида рахмат сизларга оллох рози бўлсин кетказган вақтизга...

Опрос натижасига кўра 51 фоизли вариятимиз маъқул бўлди 🥳 ва каналимиз номи ўзгарди.


💫Соат 18:00 да опросни ёпаман овозингиз мухим вариянтлардан бирини танланг...


Канал номига ўзгартириш киритсам дегандим, вариянтлардан қайси бири мақбул сизга?
Poll
  •   PEDIATR_DOCTOR_AZIZOV
  •   DOCTOR_AZIZOV_PEDIATR
  •   Ўзгартирманг ўзи яхши
  •   Билмасам


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Болангиз ўлишига қараб турасизми?😢

Хурматли ота оналар эмлашларни вақтида олинг!

Яқинларга улашинг:
@Doctor_Azizov


Исломда болалар саломатлиги ва тарбияси

Ислом болаларга ғамхўрлик қилиш, уларни тўғри тарбиялаш ва соғлиқларини муҳофаза қилишга катта аҳамият беради. Қуйида Исломда болаларнинг соғлиғига оид асосий тамойиллар ва тиббий жиҳатлар баён қилинади.

📋Болалар соғлиғига эътибор бериш – ота-онанинг мажбурияти
Исломда болаларга ғамхўрлик қилиш ва уларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш ота-онанинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деганлар:
“Ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бирингиз ўз қўл остидагилардан масъулдир.” (Бухорий ривояти)
Болаларга яхши тарбия ва етарли парвариш бериш – Исломда ота-она учун улкан масъулият ҳисобланади.


📋Болалар туғилишидан олдин тиббий ва шаръий тавсиялар
Исломда соғлом фарзанд дунёга келиши учун ота-онанинг соғлиғига ва ҳаёт тарзига катта аҳамият берилади:
Ҳалол ризқ ва пок озуқа – она ҳомиладорлик даврида тоза ва ҳалол таомлар истеъмол қилиши керак.
Дуо қилиш – фарзанд соғлом ва солиҳ бўлиши учун Аллоҳдан сўраш тавсия қилинади.
Ҳомиладорликка эътибор бериш – она ва бола соғлиғини асраш учун тиббий кўрикдан ўтиш муҳим.


📋Янги туғилган чақалоққа Исломдаги биринчи ғамхўрликлар
Чақалоқ дунёга келганидан сўнг Исломда қуйидаги амаллар тавсия қилинади:
Азон ва иқомат айтиш – чақалоқнинг ўнг қулига азон, чап қулига иқомат айтилса, бола аввал эшитадиган сўзлар Аллоҳнинг калималари бўлади.
Таҳник қилиш – Пайғамбаримиз (с.а.в.) янги туғилган боланинг оғзига хурмо суртишни одат қилганлар. Бу боланинг иммун тизимини мустаҳкамлаш учун ҳам фойдали ҳисобланади.
Исм қўйиш – болага гўзал маъноли исм қўйиш суннат.
Ақийқа қилиш – чақалоқ туғилганидан кейин 7-куни 1 ёки 2 та қўй (ўғил болага – 2, қиз болага – 1) сўйиб, садақа қилиш суннатдир.


📋Эмлаш ва профилактика
Ислом шариатида тиббий чора-тадбирларни олиб бориш, жумладан, эмлаш ҳам ривожланган тиббиётнинг бир қисми сифатида қабул қилинади:
Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деганлар:
“Аллоҳ ҳар бир касаллик учун даво яратган.” (Бухорий ривояти)
Ҳозирги кунда эмлаш болаларни юқумли касалликлардан ҳимоя қилади. Бу Ислом таълимотига зид эмас, аксинча, болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун зарур чорадир.


📋Болаларга соғлом турмуш тарзини ўргатиш
Ислом болаларга тоза ва соғлом ҳаёт кечиришни ўргатишни тарғиб қилади:
Гигиена ва тозалик – болаларга қўл ювиш, таналарини пок тутиш ва кийимларини тоза сақлашни ўргатиш керак.
Тоза озиқ-овқатлар – болалар зарарли ва ҳаром маҳсулотлардан сақланиши керак.
Фаол ҳаёт тарзи – болаларга спорт билан шуғулланиш, тоза ҳавода кўпроқ бўлиш ва жисмоний фаолликни ошириш тавсия қилинади.


📋Болаларнинг руҳий ва жисмоний саломатлиги
Исломда боланинг нафақат жисмоний, балки руҳий саломатлигига ҳам катта эътибор қаратилади:
Муҳаббат ва меҳр-оқибат – Пайғамбаримиз (с.а.в.) болаларга меҳрибонлик ва мулойимлик билан муомала қилишга чақирганлар.
Жазолаш эмас, ўргатиш – болаларни қаттиқ жазолаш эмас, уларни тушуниш ва уларга тўғри йўл кўрсатиш тавсия қилинади.
Дуо ва таълим – болаларга Аллоҳни танитиш, уларга яхши хулқ-атворни ўргатиш ота-онанинг бурчидир.


📋Болалар касалликлари ва Исломий ёндашув
Шифокорга мурожаат қилиш – Пайғамбаримиз (с.а.в.) тиббий даволанишни қўллаб-қувватлаганлар. Агар бола касал бўлса, унинг давосини излаш керак.
Дуо ва руҳий қувват – тиббий даволаш билан бирга, Аллоҳдан шифо сўраш ҳам муҳим.
Қора седана, асал ва ҳижома – бу усуллар айрим касалликларнинг олдини олиш ва даволашда фойдали бўлиши мумкин.


Хулоса: Ислом болаларга соғлом тарбия бериш ва уларнинг саломатлигини муҳофаза қилишни ота-онанинг асосий бурчларидан бири деб билади. Замонавий тиббиёт ва Ислом тамойиллари ўзаро уйғун бўлиб, болаларнинг жисмоний ва руҳий соғлиғини сақлашга ёрдам беради. Шунинг учун ота-оналар ва шифокорлар Исломий тарбия қоидаларини тиббий билимлар билан бирлаштириб, болалар учун энг яхши муҳитни яратишлари лозим.

Яқинларга улашинг:
@Doctor_Azizov


Каналда маьлумотларни мундарижа сифатида тақдим қилганмиз керакли маьлумотларни топшингиз мумкин! Тепароқда 1-қисми хам бор!


👶Канал фаолияти асосан педиатрия(болалар учун) учун очилган!

Канал кузатувчиларини асосий қисмини 🧕ёш оналар ташкил этади. 👨‍⚕👩‍⚕Педиатрларимиз ва бошқа тиббиёт соха вакилари ва 👨‍🎓👨‍💼🧑‍💼👩‍💼танишларим, дўстларим хам бор!

Канал фаолиятини ривожига хисса қўшинг! шунчаки канал силкасини ёки маьлумотларни группаларга улашинг, каналингиз бўлса пост жойлаб берсангиз жудда мамнун қилган бўласиз, сиз орқали ўзига маьлумот олган хар бир одам, савоби сизга тегсин!🤲

📋Маьлумотлар базаси ўзим учун зарур ва керакли пайтларда жудда ас қотади. Сизда хам шунақа каналлингиз борми комментарияга ёзиб кетинг...


📋Фарзандини сутдан чиқараётган оналар учун сут қайтарувчи дорилар!!!

«Ким эмизишни батамом қилишни ирода қилса, оналар фарзандларни тўлиқ икки йил эмизадилар» (Бақара, 233)

➖Каберголин
➖Абинекс
➖Достинекс

Қўллаш усули ва дозалари:
Туғруқдан кейин лактацияни бартараф қилиш учун биринчи куни 1 мг ( 2 таб) дозада бир марта буюрилади.
Аниқланган лактацияни сусайтириш учун 2 кун давомида 0,25 мг ( 1/2 таб) дан суткада 2 марта буюрилади. Овқат вақтида ичилади.

Қўллашдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашинг!

Яқинларга улашинг:
@Doctor_Azizov


Коксаки вируси давоми...

Сувчечакга ўхшаб кетади расмга эьтибор берийларда

Бу солиштириш учун ташалди. Тошмалар қўл кафтлари, оғиз атрофида хам бор, оғиз бўшлиғи очиб кўрилганда худди катарал ангина, герпетик стоматит белгиларига ўхшайди.

Буни агар Лор шифокори кўриб қолса, 🤦‍♂ тезда ювиш керак стоматит ёки йиринглаб кетибди деб айтади.

Яқинларга улашинг:
@Doctor_Azizov


Коксаки вируси бўйича 2 кундан буён бемор болачалар келмоқда

Шу маьлумотни ўқиб чиқишизни тавсия бераман, тагида битта постдан кегин кенгроқ тушунча берилган. Худди сувчечакга ўхшаб тошмалар бўлади, белгилари хаммада хар хил кечади. Кимдандир енгилроқ ёки акси иситма билан, бу касаллик юқумли саналади. Буни инфекционист кўриб даволаши керак лекин, энг аянчлиси инфекционист бу касалликни билмай турса, нотўғри даволаш қилса асорати бўлади.

Ўзимда шунақа холат бўлди. Бемор болачани онаси инфекционийга боришган тўғри ташхис қўйиб бера олишмаган шифокорларни гапи "бу на сувчечак, на қизамиқ билмадим нималигини" оилавий шифокоризга мурожаат қиласиз деб юборишган. Бу ерда танқид қилиш эмас, озгина изланиш керак эди хулоса ўзингиздан...

Яқинларга улашинг:
@Doctor_Azizov


📋 Умумий қон тахлилини ёшга доир кўрсаткичлари

Янги туғилган чақалоқлар билан 1-2 ёш бола ёки ўсмирликдаги ёшда бу кўрсаткичлар хар хил бўлади.

Яқинларга улашинг:
@Doctor_Azizov


Бу сўзлар умумий қилиб айтиб кетилди айнан гемоглабин камлиги тўғрисида эмас бошқа кўрсаткичлар тўғрисида хам эртага умумий қон тахлилиникини ташаб қўяман, хозир биокимёвий тахлилни жойладим тепада...

Гап бола хаёти хақида кетаяпти эьтиборлироқ бўлайлик майли бу кўрсаткичлар эсингиздан чиқиб қолар телефонингизга қараб бўлса хам текшириб беринг беморингизни онаси хеч қачон сиз хақизда нотўғри ўйламайди тўғри тушунади изланаётганизга хурсанд бўлади. Ўзимда хам бўлади баъзида ёдимдан чиқиб қолади кўриб айтиб бераман...


Хурматли ота оналар, шифокорлар, лаборатория ходимлари шунга эьтиборлироқ бўлайлик ташаган маьлумотларимда ёшига эьтибор берайлик хамма кўрсаткичлар хар хил ёшда хар хил бўлади.

Олдимга келган беморимда, 2 ойлик болачада гемоглабинни 96 чиқан бу ёшда норма 90-140 гача бўлади. Қони кам экан деб темир препаратларини ёзиб беришган, бу иш яхши эмас озгина онасига болайз билан чуғуланинг, еб ичаётган махсулотларизга эьтибор беринг дейиш ўрнига онасини қўрқитиб қўйишган...

Сиз қандай фикрдасиз изохларда қолдириб кетийлар...


📋Қонни ёшга доир биокимёвий тахлили

Янги туғилган чақалоқлар билан 1-2 ёш бола ёки ўсмирликдаги ёшда бу кўрсаткичлар хар хил бўлади.

Яқинларга улашинг:
@Doctor_Azizov


🟢Тиббий кўрик ҳужжати педиатр учун шаблон

📋Шикоятлар:
Шикоятлар йўқ, бола ўзини яхши ҳис қилмоқда.

📋Анамнез:
- Ҳаёт анамнези:
Бола муддатида, нормал вазн ва бўй билан туғилган. Перинатал давр асоратсиз ўтган. Эмизикли давр ва чақалоқлик даври нормада бўлган. Ёшига мос ривожланиш кузатилмоқда.
- Ижтимоий анамнез:
Оила шароити қониқарли, гигиена қоидаларига риоя қилинади. Боланинг овқатланиш вақти тартибланган, тўйимли овқатлар қабул қилинади.
- Иммунизация:
Эмлаш миллий календар асосида ўз вақтида бажарилган.

📋Кўрик натижалари:
- Умумий ҳолат:

Бола фаол, тери ва шиллиқ қаватлари тоза, физиологик рангда.
- Антропометрик кўрсаткичлар:
- Бўйи: Ёш меъёрида.
- Вазни: Ёш меъёрида.
- Бош айланасининг ўлчами: Ёшга мос.
📋Тизимларни текшириш:
- Нафас олиш тизими: Нафас олиш ритмик, ўпка соҳасида патологик ўзгаришлар аниқланмади.
- Юрак-қон томир тизими: Юрак тонлари аниқ, шовқинлар йўқ. Пулс ва қон босими ёш нормаси даражасида.
- Овқат ҳазм қилиш тизими: Қорин юмшоқ, палпацияда оғриқсиз.
- Мускул-скелет тизими: Яширин деформациялар йўқ, фаол ҳаракатлар тўлиқ бажарилади.
- Нерв тизими: Психомотор ривожланиши ёшига мос, рефлекслар нормал.

📋Хулоса: Соғлом бола. Клиника-анамнестик маълумотларга кўра, ҳеч қандай касаллик ёки ривожланиш бузилишлари аниқланмади.

📋Тавсиялар:
1. Соғлом овқатланиш ва гигиена қоидаларига риоя қилиш.
2. Кундалик жисмоний фаолликни таъминлаш.
3. Уйқу режимига риоя қилиш.
4. Миллий эмлаш календарига мувофиқ эмлашларни давом эттириш.
5. Педиатр кўригига 6 ойда бир марта қатнашиш.

Яқинларга улашинг:
@Doctor_Azizov


Тиббиётга оид ота-оналарнинг муваффақиятли тажрибаларини қуйида келтираман. Бу ҳикоялар фарзандлар саломатлигини сақлашда ижобий натижаларга эришган оилалар ҳақида.

Ҳар куни витаминли овқатланиш одатини шакллантириш

Саид ва Азиза ўз фарзандлари Сарвинознинг кўп касал бўлиб қолишига хавотирда эдилар. Улар боласига мунтазам витаминларга бой озиқ-овқатлар бериш одатини шакллантиришди: мевалар, сабзавотлар ва жигар каби маҳсулотлар асосий овқатланишга айланди. Улар шунингдек, унинг ҳар куни кўпроқ сув ичишига ва тоза ҳавода сайр қилишига аҳамият берди. Натижада, Сарвинознинг иммунитети кучайиб, у камроқ касал бўла бошлади.


Фарзандга биринчи ёрдам кўрсатишни ўргатиш

Меҳрибон опа ва унинг турмуш ўртоғи ўғли Азизжонга ёшлигидан тиббий ёрдам кўрсатиш асосларини ўргатишди. Масалан, кесилган жойни дезинфекциялаш, иситма кўтарилганда тўғри чоралар кўриш каби кўникмаларни тушунтириб беришди. Бир куни Азизжон ўртоғининг қўлини кесиб олганини кўриб, қўрқиб қолмасдан, уни тўғри ёрдам кўрсатишга олиб борди. Бу унинг тезкор фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилди.
Тўғри уйқу ва кун режаси билан касалликларнинг олдини олиш

Дилфуза опа фарзандлари билан уйқу режимига жиддий эътибор қаратишди. Болалар кечқурун эрта ухлашни ва ҳар куни бир вақтда туришни одат қилдилар. Улар кундалик ҳаёт режасида мактабга, ўқишга ва дам олишга вақт ажратган ҳолда балансли тартиб жорий қилишди. Натижада, болалар ҳаддан ташқари чарчашдан қочишди ва уларнинг ақлий ҳамда жисмоний саломатлиги яхшиланиб борди.
Ўрганиш жараёнини қизиқарли қилиш

Мустафо ака қизлари Саидага тиббий маълумотларни қизиқарли йўл билан ўргатди. Масалан, у билан инсон органлари ҳақидаги оддий расмли китоблардан бошлади, кейин эса микроскоп орқали клеткаларни кўришга имкон берди. Саида нафақат тиббиётга қизиқиб қолди, балки ўз соғлиғини яхшироқ тушуниб, унга эътибор қаратди.


Профилактика ва вакцинациянинг аҳамиятини тушунтириш

Шоҳруҳ ва Зулфия фарзандларига ҳар бир профилактика чораси ва вакцинация нима учун муҳим эканлигини аниқ тушунтиришга ҳаракат қилишди. Улар болаларини шифокор билан таништириб, вакцинация жараёнини қўрқинчли эмаслигини кўрсатишди. Натижада, болалар ўзлари ҳам шифокорга ишонч билан мурожаат қилишга одатланишди ва ҳар хил инфекцияларнинг олдини олишга эришишди.
Агар сизга шундай илҳомлантирувчи воқеалар ёққан бўлса, ўз тажрибаларингиз билан ҳам бўлишишингиз мумкин! Улар орқали бошқа ота-оналарга ҳам фойда келтириш мумкин.

Яқинларга улашинг:
@Doctor_Azizov

17 last posts shown.