БУЙРАК УСТИ БЕЗИ ТИКЛАНИШИНИНГ 10 САМАРАЛИ УСУЛИ!
Ҳаддан ташқари стресс ва асабийлик узоқ вақт давом этганда, организм кортизол гормонни кўпроқ ишлаб чиқаради. Бу эса семириш, уйқу бузилиши, холсизлик ва ланжлик, депрессия каби муаммоларга олиб келади.
Хўш, кортизол даражасини табиий равишда камайтириб, буйрак усти безини тиклашнинг иложи борми?
1⃣ Сифатли уйқу режимига амал қилинг!
Кечаси 7-8 соат уйқу кортизолни пасайтириш учун жуда муҳим.
Ётишдан олдин телефон ва телевизор экранидан узоқлашинг. Ҳонангиз сокин, қоронғи ва салқин бўлиши керак.
2⃣ Тўғри овқатланиш!
Магнийга бой маҳсулотлар (яшил сабзавотлар, ёнғоқ, бодом) ҳамда
MCT ёғлари кортизолни камайтиришга ёрдам беради.
Агар сиз энергия ошириш ва стрессни камайтиришда MCT ёғларини истеъмол қилишни хохласангиз, уларни кундалик рационга кокос ёғи, сут маҳсулотлари (сариёғ, қатиқ, творог) ёки қўй ёғи орқали қўшишингиз мумкин.
Омега-3 ёғ кислоталари (балиқ, зайтун мойи) асаб тизимини тинчлантиради.
3⃣ Нафас машқлари!
Чуқур нафас олиш кортизол даражасини туширишга ёрдам беради.
"4-7-8" техниксини синаб кўринг: 4 сония нафас олинг, 7 сония ушлаб туринг, 8 сония давомида аста чиқариб юборинг.
4⃣ Енгил жисмоний машқлар!
Кунига камида 30 дақиқа юриш, югуриш ёки йога қилиш самарали.
Аммо ортиқча машқлар ҳам акс таъсир қилиб, кортизолни ошириши мумкин, шунинг учун кардио машқлардан аввал мутаҳасис билан маслахатлашиб олинг.
5⃣ Етарлича сув ичинг!
Танада сув танқислиги кортизол даражасини оширади.
Кунига 2-3 литр сув ичиш стрессни камайтиришга ёрдам беради.
• Агар чарчоқ ва эзилиш ҳисси бўлса, эрталаб 1 стакан шўр сув ичиш тавсия этилади (бир чимдим гимолай тузи билан)
6⃣ Ижтимоий тармоқлардан дам олинг!
Телефон ва интернетдан узоқлашиш асаб тизимини тинчлантиради.
Кун давомида камида 1 соат телефонни ўчириб қўйинг ва дам олинг. Яна хам яхшиси информационный детокс қилиб туринг👌🏻
7⃣ Кўпроқ табассум қилинг ва одамлар билан суҳбатлашинг!
“Одам тафтини одам олади” деганларидек, дўстлар билан вақт ўтказиб туринг. Табиий кулгу кортизолни пасайтиради ва окситоцин, сератонин (бахт ва хурсандчилик гормонлари) гормонларини оширади😊
8⃣ Қуёш нури ва D3 витамини!
Эрталаб ёки тушликдан кейин 15-30 дақиқа қуёшда юриш фойдалидир. + хонангизга доимий қўёш нурлари тушиб туришини таъминланг. Тонгда хонани чироқ билан эмас, пардаларни очиб қўёш нури билан ёритинг. Кайфиятингиз шу захотиёқ кўтарилганини ҳис қиласиз💯
9⃣ Исииқ ванна қабул қилинг!
Иссиқ хаммом кортизол даражасини камайтириш ва асаб тизимини тинчлантириш учун самарали усул.
Уйқудан олдин Лаванда ёки эфир мойлари қўшилган ванна олиш янада яхшироқ натижа беради.
🔟 Тўғри озуқавий қўшимчаларни истеъмол қилинг!
• Витамин C, В5 ҳамда электролитлар (сувда эриган ҳолда электр зарядини ўтказади):
Магний (ёнғоқ, қора шоколад)
Калций (сут маҳсулотлари, кунжут, брокколи)
Натрий (ош тузи, сувли мева)
Калий (банан, картошка)
“Витаминлар фақат БАДлар орқали” деган гапни унутинг! Доимий равишда тўғри овқатланиб келсангиз буйрак усти безларингизни табиий равишда тиклаб оласиз❤️🩹
Саломатлигингизни эътиборсиз қолдирманг! ✨