Хиёнат қилма.
Агар қандайдир синовни ният қилган бўлсанг ва бу йўлда қийинчиликлар бўлса, минг қийин бўлсин, воз кечишнида истарсан, нима кераги бор ҳам дерсан, йўл-йўлакай не десанг де, аммо асло ўзингни алдама.
Бир ненидир ният қилдинг, қилолмадингми, уддасидан чиқмадингми, қилолмадим де, уддаламадим де, асло алдама, бошқа ненидир баҳона қилма.
Ҳам ўзингга, ҳам мақсадингга ёлғон сўзлаб хиёнат қилма.
Инсонсан, мукаммал эмассан, гоҳида уддалайсан, гоҳида йўқ, аммо синовларда синаласан, ўзлигингни топасан. Бахоналарни эмас, асл сабабни айт ўзингга. Қайта-қайта айт, зеро онгинг буни тушунсин.
Маслахат! Истасанг қабул эт, истасанг йўқ. Ҳа, тегиштириб айтяпман, ўйлаб кўр.