DENOV YANGILIKLARI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Other


Юртимиз, вилоятимиз ва туманимиз ҳаётига оид энг сўнгги хабарлар ҳамда янгиликлар доимий равишда эълон қилиб борилади.
Шунингдек, фуқаролар ўз мурожаатларини алоқа боти — @Denov_aloqa_bot орқали юборишлари мумкин.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Other
Statistics
Posts filter


Олтинсой туманида қонунга хилоф равишда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарган корхона аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтинсой тумани бўлими ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “М.” хусусий корхонасининг ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси бекор қилинган бўлса-да, корхона масъул шахслари “Дегрес” МФЙ ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехида умумий қиймати 2,2 млрд сўмлик алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариб реализация қилганликлари, шунингдек 116,1 млн сўм солиқ тўловларни тўлашдан бўйин товлаб келганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@Denov_Yangiliklari_666


Ҳайдовчиларнинг айтишларича, қуёш остида қолган машиналар ҳақиқий сауналарга айланмоқда — ичидаги ҳарорат +47 даражагача чиқяпти!

Сояга қўйилмаган машинага дарҳол ўтирманг — аввал шамоллатинг ва сояга тортиб олинг. Бензинни аяманг, кондиционер ёқиш вақти келди.

@Denov_Yangiliklari_666

7.2k 0 23 11 50

Жарима баллари 1 май кунидан бошлаб кучга кирмайди

Жарима балларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат белгиланган тартибда ишлаб чиқилмоқда.

Шу боис тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг, йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун бериладиган жарима балларининг ҳисобланиш муддати ва тартиби аниқ белгиланади.

Танишларга юбориб қўямиз.

@Denov_Yangiliklari_666


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ижтимоий тармоқларда Батут шамолга учиб кетганлиги тўғрисидаги видео тарқалди.

Фарзандингизни хавфсизлигини доим биринчи ўринда кўринг.

@Denov_Yangiliklari_666

8.6k 0 47 12 21

⚡️Яқинларингизни огоҳлантиринг: кирешки ва чипсларни тез тез истеъмол қилиш ўсмирда ошқозон саратонига сабаб бўлди.

12 ёшли болакай билан қайғули воқеа юз берди. Шифокорлар унга ошқозон саратони ташхисини қўйишди, маълум бўлишича, бу кирешки ва чипсларни мунтазам равишда истеъмол қилиш туфайли юзага келган.

@Denov_Yangiliklari_666


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
МЕТАН ВА ПРОПАН ЎРНАТИШ УЧУН СИРДАРЁГА БОРИШ ШАРТ ЭМАС!

📌 Сирдарёлик малакали усталар барча енгил автомобилларга метан ва пропан газ баллонларини сифатли тарзда ўрнатиб беришади.

🛠 Ўрнатилган газ баллонларига 1 йил кафолат берилади ва шу муддат давомида бепул сервис хизмати кўрсатилади.

🎁 Бонус сифатида автомат коробка ва пульт орқали ўт олдириш хизмати ҳам бепул амалга оширилади.

🏛 Манзил: Денов тумани, Шароф Рашидов кўчаси

📍 Мўлжал: Шоҳбекатдан ўтгандан кейин, метан заправканинг чап томонида

📞 Телефон: 📲 90 688 02 11, 📲 88 905 02 11

Ишларимизни телеграм гуруҳида кузатиб боринг👇
@Sirdaryo_metan_servis

9k 0 15 1 13

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Кредитга машина олманглар

Мана ахвол, бу машиналар кредитни тўлай олмаган, энди аукционга чиқади, эгалари пулига куяди...

Машина оламан деган танишларга юбориб қўямиз


@Denov_Yangiliklari_666

9.9k 0 79 10 41

Бирлашган Араб Амирликлари визани бекор қилмаган, барчаси ёлғон - Ташқи ишлар вазирлиги

"Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссиз ва фейкдир.

Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги мавжуд визасиз тартиб ўз кучида қолмоқда. Расмий манбалар бундай чоралар жорий этилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.

@Denov_Yangiliklari_666


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Денов туманидаги собиқ “Бобо Деҳқон бозори” атрофидан ўтган кўчанинг аҳволидан "З.М. Бобур" маҳалласида яшовчи фуқаролар эътироз билдиришмоқда.

@Denov_Yangiliklari_666

12.7k 1 70 58 116

❗️1 майдан жарима баллари тизими жорий этилади

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига кўра, 1 майдан бошлаб Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун жарима баллари тизими жорий этилади.

Агар ҳайдовчи бир йил ичида 12 балл тўпласа, маъмурий жавобгарликка тортилади. Барча жарима баллари “E-jarimaball” электрон тизими орқали автоматик ҳисобланади.

Ҳайдовчи 6 ой мобайнида қоидабузарлик қилмаса, унинг 2 балли бекор қилинади. Агар 8 балл тўпласа, SMS орқали огоҳлантирилади. Ҳайдовчи жарима баллари натижасидан норози бўлса, суд орқали шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

@Denov_Yangiliklari_666

14k 1 47 24 63

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🥭 Ангор туманида эртапишар навли ўриклар етилиб, хорижга экспорт қилиш бошланди.

@Denov_Yangiliklari_666


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳеч ким буни хитойлик деб ўйламайди. Ўзбеклашиб кетибди. Ўзбек тили бироз қийин тил бўлишига қармасдан бемалол гаплашяпти. Қойил!

@Denov_Yangiliklari_666


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Деновда бозор муаммоси: аҳоли қулайлик сўрамоқда

Денов туманидаги собиқ “Бобо Деҳқон бозори”дан Мустақиллик кўчаси кесиб ўтади. Бу ҳудудда аҳоли озиқ-овқат маҳсулотларини олиб сотиш билан шуғулланар, деярли ҳар бир хонадон ўз эҳтиёжи учун айнан шу ердан бозорлик қиларди. Жойнинг аҳолига яқинлиги ва қулайлиги уни янада қадрли қилган эди.

Бироқ сўнгги пайтларда ушбу ҳудудга қум ва шағал тўкилиб, савдо фаолияти бутунлай тўхтатилди. Энди аҳоли туман марказидан 5 км олисда "Намозгоҳ" маҳалласида жойлашган "Денов Барака Яшил Олами" савдо мажмуасига боришга мажбур. Аммо бу савдо мажмуасига етиб бориш ҳамма учун ҳам осон эмас.

Ҳар бир фуқарода шахсий автомашина йўқ. Жамоат транспорти ташкил этилмаган. Уйдан бозоргача узоқ йўл босиб ўтиш катта муаммога айланди.

Аҳоли ҳақли савол қўймоқда:
— Масъуллар қачон халқнинг овозига қулоқ тутади ва қулайлик яратиш ҳақида бош қотиради?

❗️Жамоат транспортини ташкил этиш, аҳолининг бозорга қийинчиликсиз бориб-келишини таъминлаш бугунги кунда долзарб масала бўлиб турибди.

@Denov_Yangiliklari_666

15k 1 213 126 236

❗️Ўзбекистонликларга электрон виза бериш тартиби фақат Ҳаж мавсумида тўхтатилган

Саудия Арабистони Туризм вазирлигининг маълум қилишича, ўндан ортиқ давлатлар, хусусан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари учун электрон визага мурожаат қилиш хизмати вақтинчалик, 23-апрелдан 9-июнга қадар тўхтатилган.

Бу саёҳат ёки умра мақсадида қиролликка бориб, ноқонуний Ҳаж қилишни олдини олиш учун кўрилган чора сифатида баҳоланмоқда. Бу муддат ичида Саудия Арабистонига саёҳат қилишни хоҳловчилар элчихона ёки ваколатли виза идоралари орқали ариза топшириши мумкин.

@Denov_Yangiliklari_666


Якшанба ва душанба кунлари Сурхондарё вилоятида ҳаво ҳарорати +38°С гача кўтарилади.

Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Эслатма: Бундай юқори ҳароратда куннинг энг иссиқ пайтларида (12:00–16:00) тўғридан-тўғри қуёш нуридан сақланиш, кўпроқ сув ичиш ва енгил кийимларда юриш тавсия этилади.

@Denov_Yangiliklari_666


❗️6 нарса 6 нарсани ейди:

1. Ёлғон - ризқни
2. Тавба - гуноҳни
3. Садақа- балони
4. Ғам - инсонни
5. Шароб-савобни
6. Зино - умрни

Хиёнат эса бахтни ейди...

14k 0 146 7 54

Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун электрон виза олиш имконини ёпиб қўйди

Саудия расмийлари ҳозирча бу борада расман изоҳ бермаган. Бу Ҳаж мавсумида Ҳарам ҳудудига ноқонуний киришларни олдини олиш мақсадида амалга оширилган вақтинчалик чора бўлиши мумкин.

Ўзбекистон фуқаролари учун онлайн сайёҳлик визасини олиш имкони 2023-йил август ойида очилган эди. Кўп марталик ушбу виза йил давомида Умра қилиш ҳамда подшоҳлик бўйлаб саёҳат қилиш имконини беради, нархи тахминан 130 доллар атрофида.

@Denov_Yangiliklari_666


❗️1 майдан бошлаб ҳужжатсиз мигрантлар Россиядан чиқариб юборилади.

Миграция агентлиги маълум қилишича, 2025 йил 30 апрель куни Россияда фуқароларнинг ҳуқуқий мақомини тиклаш учун берилган муддат тугайди. 1 майдан бошлаб, мақомини тартибга солмаганлар чиқариб юборилади ва келажакда Россияга кириши тақиқланади.

Фуқаролар тегишли рухсатнома ҳужжатларини олиш учун Россия ИИВ органларига ёки "Сахарово" марказига мурожаат қилишлари зарур.

@Denov_Yangiliklari_666

14.2k 0 132 22 46

❗️2025 йилнинг дастлабки 3 ойида йўл-транспорт ҳодисалари учун 891 киши судланди, шундан 173 нафарга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Қолган 718 нафар эса озодликдан маҳрум қилинмасдан жазоланди.

2024 йил давомида эса 3 321 киши судланиб, 917 нафари қамалган, 2 404 нафарига енгилроқ жазо тайинланган.

@Denov_Yangiliklari_666

13k 0 0 10 17

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🍉 Сурхондарё вилоятида тарвузлар пишди ва килоси 45 минг сўмдан сотилмоқда.

@Denov_Yangiliklari_666

24.9k 0 412 91 95
20 last posts shown.