#тафаккур
Оҳирги йилларда энг кўп кўтарилган мавзу:
“Ўқиган қизлар кибрли ва итоатсиз бўлиб кетябди”
Илгари ўқиган аёл-қизларни ҳаммаси кибри бўлади деган тушунчада эдим мен ҳам. Сабаби ҳам бор албатта етарлича. Аммо Раъд сурасини 11-оятига яхшилаб назар солиб фикрим ўзгарди:
إن الله لا يغير ما بقوم حتى يغيروا ما بأنفسهم
Албатта, то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас.
Мана сизга аччиқ ҳақиқат! Биз ўзимизни ўзгартирсак, кейин атроф ўзгаради. Ўзимизга оҳирги марта қачон қиё боқиб қўйдикки аёл-қизлар ўқиб кибрли ва итоатсиз бўлиб кетябди десак?! Аввал ўзимизга назар солайлик, кўзгудаги аксимизда кир кўрсак, бу ҳар доим ҳам ойнани кирлигига далолат қилмайди. Баъзида устимизни қоқгач, аксимиз ҳам тоза бўлади.
Ҳулоса:
Ҳурматли Эранлар (Рижаллар) ҳадеб илм ўқиган қиз ёмон бўлади деб ўтиравермайлик, буни ўрнига қўл остимиздаги аёл-қизларни ўқитиш жараёнида доимий назоратда бўлайлик. Уларга илмни нима учун ўрганиш кераклигини уқтириб борайлик, то ўзинга эҳтиёт бўл, қўшнини ўғри тутма деганларидек кейин афсус қилиб қомайлик. Албатта эрига сапчиб турадиган аёлни ҳеч бир эр ҳушламайди. Ҳаракат қилингки то сизнинг қўл остингиздаги аёл-қизлар илм ўқисин, аммо кибрдан ҳоли бўлсин, итоатгўй бўлсин, ҳаёли, эрини кўзини қувонтирадиган бўлсин.
@AbuBakrFayzullayeev