Балхдаги Сабза Масжиди Темурийлар даврида қайтадан қурилган. Манбаларда Хўжа Абу Наср Порсо зиёратгоҳи эканлиги ҳақида маълумотлар йўқ эди. Маҳаллий аҳоли ушбу обидани Хўжа Абу Наср Порсо зиёратгоҳи эканлигини таъкидлашади. Хўжа Абу Наср Порсо бу масжидда намоз ўқир эди. Мак Чеснининг ёзишича, унинг ҳоки мазкур зиёратгоҳга қўйилган. Ўша пайтда Балх Афғонистоннинг марказий шаҳарларидан бири бўлган. Темурийлар даврида Хўжа Абу Наср Порсо мамлакатдаги низоларни бартараф этишда ва тинчлик-хотиржамликни сақлашда катта рол ўйнаган.
@Davlatchilik_tarixi
@Davlatchilik_tarixi