Фитратнинг Самарқандда Гўри Амирдаги хайқириғи.
“Гапур менга , эй Улуғ Турон, арслонлар ўлкаси! Сенга не бўлди?! Ер юзининг буюк салтанатларини сен қурмадингми?
Хиндистоннинг, Эроннинг, Оврупанинг улуғ хоқонларини сен юбормадингми?
Эй хоқонлар ўчоғи! Эй қаҳрамонлар туғойи!
Қани у чақмоқ чақишли ботир хоқонларинг?
Қани аввалги оқ юрушли, отлиқ бекларинг?
Нечун “урҳо”ларинг эшитилмайдир? Дунё халқини бўйсундирмаган салтанатларинг нечун бузилди?
Инсонлик оламини қанотларинг остинда олган хоқонлиғнинг нечун кучи ўлди?
Кучингми кетди? Кимсасизми қолди?
Йўқ...йўқ... Тангри ҳаққи учун йўқ!...
Сен кучсиз эмассан, сен кимсасиз эмассан!
Бугун ер юзида саксон миллион боланг бор.
Буларнинг томиридаги қон Чингизларнинг, Темурларнинг қонидир.
Буларнинг кучлари сенинг кучингдир! Эй Улуғ Турон, арслонлар ўлкаси! Қайғурма!
Эски давлатинг, эски салтанатинг, эски йигитларинг, эски арслонларинг хамаси бор, ҳеч бири йўқолмамишдир. Ёлғиз... Оҳ, ёлғиз тарқалмишдир.”
Абдурауф Фитрат.
@Davlatchilik_tarixi