Бир эркак шайхга савол берди:
⸺ Ҳазрат, уйланганимга бир неча йил бўлган, болаларим бор, лекин охирги вақтлар аёлим мен учун ёқимсиздек...
Шайх сўради:
⸺ Нега? Юзига нимадир чиқдими?
⸺ Йўқ...
⸺ Автоҳалокатга учрадими ёки жиддий дарди борми?
⸺ Йўқ...
⸺ Тили заҳарми? Кўп нолиш қиладими?
⸺ Йўқ...
⸺ Тозакор эмасми, эпсизми?
⸺ Йўқ, бу борада ҳаммаси жойида...
⸺ Демак шу нарса аниқ бўлдики, сиз бегона аёллардан кўзни тиймаяпсиз! Бу жуда ёмон!⸺ деди шайх норози бўлиб.
Эркак ажабланди:
⸺ Рост... Лекин буни қандай билдингиз?
⸺ Бу оятда келтирилган. Қачонки инсон ҳаромга қараса, қалбига муҳр урилади, ҳалоли ёқимсиз кўрина бошлайди...
@D_Renessana