Тепки касаллиги
Яқинларга улашинг:
@Doctor_Azizov
Тепки асосан болалар касалланадиган вирусли юқумли касаллик бўлиб, касаллик 1/3 ҳолатларда белгиларсиз кечади.
Тепкида безли органларни (сўлак бези, ошқозон ости бези, тухумлар ва тухумдон) ва марказий асаб тизимларининг йирингсиз яллиғланиши кузатилади.
Кўпроқ қулоқ олди сўлак бези зарарланади.
Тепки касаллигига чалинган одам йўталганда ва акса урганда ҳаво-томчи орқали юқади.
Тепки менингит ва орхит каби асоратлари бор катта одамларни ҳам зарарлаши мумкин ҳамда оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин.
Тепкига қарши қизамиқ ва қизилча билан бирлаштирилган вакцина (КПК) юборилади.
Яқинларга улашинг:
@Doctor_Azizov