PEDIATR_DOCTOR_AZIZOV


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Medicine


Каналда болажонлар учун керакли бўлган тиббий маълумотларни ёритиб борамиз.
Ин шаа оллох 🤲(манфаатли бўлсин)
Тиббий блог, врач педиатр Азизов А.
Мундарижа: @PEDIATR_AZIZOV
Админ: @AZIZOV_ALISHER
Инстаграм: instagram.com/dc_azizov

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Medicine
Statistics
Posts filter


Бугунги қабул жараёни😊


Бифолак магний, нео, цинкум ва актив нимаси билан фарқ қилади?

Бифолак нео - таркибида 8 хил 100 млрд пробиотикни сақлайди. Ичак фаолиятини бузилишида диареяда қўлланилади.

Бифолак актив - таркибидаги пробиотик миқдори бифолак неога нисбатан 10 марта кўп шунинг учун эффекти кучлироқ хисобланади.

Бифолак магний - таркибида пробиотик билан бирга магний ва витамин В6 хам бор. Шунинг учун хам ичак фаолиятини яхшилайди хам тинчлантирувчи таьсирга хам эга.

Бифолак цинкум - таркибида қўшимча цинк борлиги учун Иммунитетни оширади.

👨‍⚕ @DOCTOR_AZIZOV – Фарзандингиз саломатлиги учун ишончли манба!


Шунақа шифокорни биламан, лекин ёш кадр деб ақлийлик қилгандек кўриндим шекили гапимни илмади хам давом етмоқда бу жараён 😔


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хар сафар касал бўлганимизда аввалгисидан кўра қийинроқ тузалишимиз хеч қизиқтирганми?

Қанийди бази бир қўштирноқ ичидаги шифокорлар буни тушунсайди😢 афсус...

👨‍⚕ @DOCTOR_AZIZOV – Фарзандингиз саломатлиги учун ишончли манба!


📋Катта ёшдаги болаларда физиологик ҳолатлар ва уларни патологик ҳолатлар билан адаштириш

Катта ёшдаги болаларда баъзи физиологик жараёнлар кузатилади, лекин уларни хасталик деб ўйлаб, нотўғри ташхис қўйиш ёки ноўрин даволаш мумкин. Қуйида шундай ҳолатлар келтирилади:

"Чўзилиш оғриғи" – 3-10 ёшли болаларда кечқурун оёқларда енгил оғриқлар кузатилиши мумкин. Бу суяк ва мушакларнинг ўсиши билан боғлиқ бўлиб, муолажа талаб этилмайди.
Сут тишларининг тўкилиш жараёни – болаларда 5-7 ёшдан бошлаб сут тишлари тушиб, янги доимий тишлар чиқади. Бу табиий жараён бўлиб, ортодонт маслаҳатисиз даволанишга ҳожат йўқ.
Буғимлар чўзилувчанлиги (Hypermobility syndrome) – айрим болаларда бўғимлар жуда осон чўзилиши мумкин. Бу касаллик эмас, балки индивидуал хусусиятдир.
Ич қотиши (Физиологик дисхезия) – кичик ёшли болаларда ичак фаолияти ривожланиши жараёнида вақтинчалик ич қотиши кузатилиши мумкин. Одатда, етарли суюқлик ва тўғри овқатланиш билан муаммо ҳал бўлади.
Қоринда "ғиртиллаш" – болаларда ичакларнинг овқат ҳазм қилиш жараёнида товуш чиқариши нормал ҳолат ҳисобланади.
Гиперактивлик – айрим болалар табиатан жуда фаол бўлади. Бу доимо диққат етишмовчилиги синдроми (ADHD) билан боғлиқ эмас. Агар боланинг кундалик фаолиятига таъсир қилмаса, ташвишга ўрин йўқ.
Кечқурунги оёқ силкинишлари (Benign myoclonus) – айрим болалар ухлаш вақтида енгил силкиниши мумкин. Бу эпилепсия белгиси эмас, балки табиий физиологик реакциядир.
Ортостатик гипотензия – ўсмирларда тез жойидан турганда бош айланиши кузатилиши мумкин. Бу юрак-қон томир тизими ривожланишига боғлиқ ҳолат.
Синус аритмияси – болаларда нафас олиш ва чиқаришга боғлиқ равишда юрак уриши ўзгариши мумкин. Бу нормал ҳолат бўлиб, кўпинча даволаш талаб этилмайди.
Ҳаво етишмовчилиги ҳисси (Физиологик гипервентиляция) – болалар жуда қувонганда ёки қўрққанда тез нафас олиши мумкин. Бу физиологик реакция бўлиб, хавфли эмас.
Ўсмирлик даврида кўкрак бези ўсиши (Гинекомастия) – баъзи ўғил болаларда вақтинчалик кўкрак бези катталашиши мумкин. Бу одатда 1-2 йил ичида ўз-ўзидан йўқолади.
Юз ва терида угрилар (ўсмирлик акнеси) – ўсмирлик даврида юзда тошмалар пайдо бўлиши мумкин. Бу терининг ёғ ишлаб чиқариши кучайгани учун рўй беради.
Ҳид пайдо бўлиши – ўсмирлик даврида қизлар ва ўғил болаларда табиий ҳид чиқиши ортиши мумкин. Бу гормонал ўзгаришларга боғлиқ ҳолат.
Тирноқ юпқалашиши ва синиши – айрим болаларда тирноқлар юпқа ва осон синиши мумкин, бу ёшга боғлиқ ҳолат бўлиб, ҳеч қандай касаллик белгиси эмас.
Ёзги аллергик реакциялар – болалар ёз фаслида енгил аллергик реакцияларга мойил бўлиши мумкин, бу иммунитет ривожланиши билан боғлиқ.
Юз терисининг қизариши (Pubertal flushing) – ўсмирларда асабийлашганда ёки иссиқликда юз ва тананинг қизариши кузатилиши мумкин.


Муҳим:
Катта ёшли болаларда кузатиладиган ушбу физиологик ҳолатлар кўпинча нормал жараёнлар ҳисобланади. Улар касаллик деб нотўғри баҳоланиб, ноўрин ташвишга сабаб бўлмаслиги керак. Агар шубҳа бўлса, педиатр маслаҳати олиш энг тўғри йўл!

👨‍⚕ @DOCTOR_AZIZOV – Фарзандингиз саломатлиги учун ишончли манба!


Мухокама гурухи ташкил қилганмиз саволларингиз бўлса ёзиб қолдиришингиз мумкин https://t.me/+ySDj-MusQkI2NzY6


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
♦️Чақалоқларда сохта йўтал ва унинг сабаблари:

Чақалоқ туғилгандан бошлаб, кунига 6-8 тагача йўтал ва аксириши нормал жараёндир.(Бу болада бошқа шамолаш белгилари бўлмаган ҳолатда)

Чақалоқда қуруқ ва бир нечта паузасиз йўтал бу сохта йўтал бўлиб, бола сиздан эътибор хохлаганида, хона ҳавоси иссиқлиги ошиб, намлиги пасайиб кетганда юзага келадиган йўталдир.

Манба: ©pediatr_hamidullayevna

Бу холат хам нормал жараён тепадаги ташаган маьлумотимга мисол тариқасида ташалди ноўрин даволаш яхшимас, агар хавотирлансангиз педиатр кўригига олиб боринг!

👨‍⚕ @DOCTOR_AZIZOV – Фарзандингиз саломатлиги учун ишончли манба!


📋Янги туғилган чақалоқларда физиологик ҳолатлар ва уларни патологик ҳолатлар билан адаштириш

Янги туғилган чақалоқларда кўплаб физиологик жараёнлар кузатилади, лекин баъзан уларни касаллик деб ўйлаб, ноўрин ташвишга тушишади ёки кераксиз даволашни бошлашади. Қуйида энг кўп учрайдиган физиологик ҳолатлар:

Физиологик сариқлик – туғилгандан кейин 3-5 кунларда билирубин миқдорининг ошиши натижасида чақалоқ териси сариқ тусга киради. Бу ҳолат 7-10 кун ичида ўтиб кетади. Патологик сариқликдан фарқлаш муҳим.
Физиологик десквамация (тери қипиқланиши) – чақалоқларда туғилгандан сўнг қўл ва оёқларда терининг қипиқланиб тўкилиши кузатилади. Бу табиий жараён бўлиб, ҳеч қандай муолажа талаб қилмайди.
Физиологик акне (неонатал угри) – чақалоқларнинг юзида майда қизил ёки оқ тошмалар пайдо бўлиши мумкин. Бу она гормонлари таъсири туфайли юзага келади ва 1-2 ҳафтада ўз-ўзидан йўқолади.
Физиологик кўкрак бези шишиши– чақалоқларда, ҳам қиз, ҳам ўғил болаларда, она гормонлари таъсири билан кўкрак безлари бироз катталашиши мумкин. Бу ҳолат 2-4 ҳафта ичида йўқолади.
Физиологик менархе (Қизларда оқсилсимон разрядлар) – қиз болаларда туғилгандан кейин бир неча ҳафта давомида енгил оқсилсимон разрядлар кузатилиши мумкин. Бу нормал ҳолат бўлиб, инфекция ёки бошқа гинекологик касалликлар билан адаштирилмаслиги керак.
Физиологик чулки ҳидроси (Scrotal hydrocele) – янги туғилган чақалоқларда тухум атрофида суюқлик йиғилиши мумкин. Бу ҳолат 1 ёшгача ўз-ўзидан йўқолади.
Физиологик гастроэзофагеал рефлюкс – чақалоқларда овқатдан кейин қайт қилиш кузатилиши мумкин. Бу ички органлар ривожланиши билан боғлиқ ҳолат.
Физиологик қоринда “ғиртиллаш” – чақалоқларда овқат ҳазм қилиш жараёни давомида қоринда товушлар чиқиши кузатилади. Бу нормал ҳолат бўлиб, ичак муаммолари билан адаштирилмаслиги керак.
Физиологик гипертонус – янги туғилган чақалоқларда қўл-оёқлар бироз йиғилиб тургани кузатилади. Бу нормал ҳолат бўлиб, 3-6 ойгача ўз-ўзидан йўқолади. Баъзида гипертонус ёки церебрал фалаж (ДЦП) билан адаштирилади.
Физиологик гиперрефлексия – янги туғилган чақалоқларда рефлекслар жуда фаол бўлиши мумкин. Буни баъзан неврологик касалликлар билан адаштиришади, лекин бу ўсиш жараёнининг бир қисми ҳисобланади.
Физиологик ножўя ҳаракатлар (Benign myoclonus) – чақалоқлар уйқудан уйғонганда ёки ухлаётганда танада енгил силкинишлар кузатилиши мумкин. Бу эпилепсия ёки бошқа оғир касалликлар билан адаштирилиши мумкин.
Физиологик тахикардия – чақалоқларда юрак уриши катталарга қараганда тезроқ бўлади. Бу нормал ҳолат бўлиб, муолажа талаб этилмайди.
Физиологик ринит – янги туғилган чақалоқларда шиллиқ парда ҳали тўлиқ ривожланмагани учун озгина бурун битиши кузатилиши мумкин. Бу шамоллаш эмас.
Физиологик хичоқ (Hiccups) – чақалоқлар овқатлангандан сўнг тез-тез хичоқ тутиши мумкин. Бу нормал ҳолат бўлиб, хавотирга ўрин йўқ.
Физиологик гипогликемия – янги туғилган чақалоқларда қонда қанд миқдори камайиши мумкин, лекин бу одатда ўз-ўзидан меъёрга келади.
Физиологик энурез (тунда пешоб чиқариш) – чақалоқлар ҳаётнинг дастлабки ойларида пешобни бошқара олмайди, бу нормал ҳолат.
Физиологик аққа (Милия) – чақалоқларда юзда кичик оқ доғлар (майда угрилар) бўлиши мумкин. Бу терининг табиий ривожланиш жараёни бўлиб, инфекция ёки аллергия деб ўйлаб, ортиқча муолажалар қўлланиши мумкин.


Муҳим:
Болаларда кузатиладиган ҳар бир физиологик ҳолатни патологик жараён деб ўйлаб, ноўрин ташвишга тушмаслик керак. Агар шубҳа бўлса, педиатр маслаҳати олиш энг тўғри йўл!

👨‍⚕ @DOCTOR_AZIZOV – Фарзандингиз саломатлиги учун ишончли манба!


😊Шифокор учун беморларнинг шифо топганидан кейинги миннатдорчилиги энг катта мукофот! Бу нафақат меҳнатингизга муносиб баҳо, балки сиз тўғри йўлда эканингизни, инсонларга фойда келтираётганингизни ҳис эттириб, руҳиятингизга куч-қувват беради.

☺️Болакайлар ва уларнинг ота-оналари самимий миннатдорчилик билдирганда, қалбингизда қандайдир илиқлик уйғонади. Бу сизнинг фақат бир касб ва вазифа эмас, балки ҳаётингиздаги буюк миссия эканини яна бир бор тасдиқлайди. Шу ҳиссиёт ишингизга бўлган муҳаббатни янада оширса керак!


Хурматли шифокор, педиатр, умумий амалиёт шифокорлари қабулингизга келган хар бир болани антропометрик кўрсаткичларини 1ёшгача бўлса хам ўлчанг ва буни оналардан хам талаб қилинг!

Болалардаги бу кўрсаткичлар нисбий. Яъни ҳар болада индивидуал ҳолатда, унинг ирқи, яшаш шароити ва бошқа ташқи факторларга нисбатан турли минтақаларда турлича бўлиши мумкин. Лекин уларнинг ўсиб ривожланишида бу кўрсаткичлар жудда ахамиятлидир.

Формулалар орқали хисоблаш:

- Тана вазни
- Тана узунлиги
- Кўкрак айланаси
- Бош айланаси


Буни асосан кўкрак билан озиқлантириш чекланган оналар(мастит,грипп,юқумли касалликлар ва хк.з) учун жудда ас қотади, смес қанча бераман деб юрган оналар учун ташаб қўйинглар!

Эслатма: боламни тана вазни ўзгармаяпти🥴 жудда кичкина дейишингиз мумкин, хаммаси сиз бераётган🍼 смесни хажмини хар куни қўшиб боришингизда шунда бола тана вазни қўшилади.🌸 Уйингизда бола учун алохида тана вазнини ўлчаш учун албатта тарози олиб қўйинг!


📋Бола туғилганидан(+0) 1 ёш бўлгунига қадар кунлик смес қанча миқдорда бериш ва буни формула орқали хисоблаш

1 ҳафтагача → боланинг оғирлигини 5 га бўламиз (мл).

10 кундан 2 ойгача → оғирликни 5 га бўламиз (мл).

2–4 ой → оғирликни 6 га бўламиз (мл).

4–6 ой → оғирликни 7 га бўламиз (мл).

6–12 ой → оғирликни 8 га бўламиз (мл).

Мисол:

Агар бола 4200 гр бўлса ва у 2 ойлик бўлса:

4200:6=700мл(кунлик)

700:6=116мл(бир марталик)

Шу формула билан бемалол хисоблаб олса бўлади.

👨‍⚕ @DOCTOR_AZIZOV – Фарзандингиз саломатлиги учун ишончли манба!


📍 Организм бекорга турли хил сигналлар бермайди!

🤒 Соч ва тирноқларни мўртлашиши
🔹Ушбу аломатлар В витаминлари ва калций етишмовчилигини билдиради.

🩸 Милкларни қонаши
🔹Организмда С витамини етишмайди.

😵‍💫 Ёмон уйқу ва асабийлик, тундаги титроқ ва талвасалар
🔹Магний ва калий етишмовчилигида.

😶‍🌫 Тирсакларда "товуқ тери" пайдо бўлиши
🔹C ва А витаминлари етишмаслигининг яққол белгисидир.

🧂Шўр ейишни хоҳлаш
🔹Организмга инфекция тушганда ёки яллиғланиш жараёнларида ёки токсикозда кузатилади.

👨‍⚕ @DOCTOR_AZIZOV – Фарзандингиз саломатлиги учун ишончли манба!


МУНДАРИЖА

Каналда маьлумотлар кўплиги туфайли хар бир маьлумотни топиш қулай бўлиши учун мундарижа ташкил қилдик.
Ин шаа оллох 🤲 (манфаатли бўлсин)


Мундарижа канали: @Pediatr_Azizov


#Motivation_time

💡Қисқичбақа менталитети.

✍Тажрибадан маълумки, агар бирор пақир ёки идишга бир қанча қисқичбақаларни солсак, у ердан чиқмоқчи бўлган қисқичбақа пақир оғзига етганида, бошқа қисқичбақалар уни оёғидан қисиб орқага тортишар экан.

🧤Аслида улар ҳам юқоридаги таянчга суяниб ташқарига чиқмоқчи бўлишади аммо алал оқибат ҳеч қайси қисқичбақа идишдан чиқа олмайди. Буни қисқичбақа менталитети дейилади.

🧤Одамларда ушбу менталитет кучли ривожланган. Масалан оддий чекишни ташламоқчи бўлсангиз - Овора бўлма ташлолмайсан, ёки чекиб ҳам узоқ яшаб юрганлар бор дейишади. Ёки спорт билан шуғулланиб озмоқчи бўлсангиз спорт билан озиш мумкин эмаслигини таъкидлашади.

✨Аслида ўзлари сизнинг орқангизда қолишни исташмайди. Улар қисқичли қисқичбақалардир.

⭐️Хулоса 100 та қисқичбақа орқага тортсада янада кучлироқ бўлиб олдинга ҳаракат қилинг. Агар сиз чиқсангиз улар барибир ўз идишларини тарк эта олмаслигини кўрасиз.

👨‍⚕ @DOCTOR_AZIZOV – Фарзандингиз саломатлиги учун ишончли манба!


ЧАҚАЛОҚДА КИНДИК ЯРАСИНИНГ БИТМАСЛИГИ

📌 Нормал ҳолатми ёки хавотирли белгими?
Оддатда, чақалоқ туғилгандан сўнг, киндик қолдиғи 7–14 кун ичида тушади ва яраси 3–4 ҳафта ичида битиб кетади. Лекин айрим ҳолларда бу жараён чўзилиши ёки суюқлик ажралиши кузатилиши мумкин. Агар болангизнинг киндиги 2 ойлик бўлса ҳам битмаган бўлса, бу баъзи муаммоларга ишора қилиши мумкин.

Киндик ярасидан суюқлик чиқишининг сабаблари:

🔹 Киндик гранулёмаси – Яра битгандан кейин ҳам киндик ичида қизғиш ёки оқиш рангли тўқима ҳосил бўлиб, суюқлик ажралишига сабаб бўлиши мумкин.
🔹 Яллиғланиши(омфалит) – Киндик атрофида қизариш, шиш, йиринг ва ёқимсиз ҳид пайдо бўлса, бу инфекция борлигини билдиради.
🔹 Киндик фистуласи – Туғма нуқсон бўлиб, ички органлар (масалан, ичак ёки сийдик йўли) киндикка уланиб қолган бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда доимий равишда суюқлик ёки сийдикка ўхшаш модда ажралади.
🔹 Киндик қовуқ қолдиғи – Киндик ичида суюқлик йиғиладиган майда қопча бўлиб, битиш жараёнини секинлаштиради.

Уй шароитида нима қилиш мумкин?

Гигиенага қатъий риоя қилинг – Киндик атрофини ҳар куни тоза тутинг. Уни ҳўллаб қўймасликка ҳаракат қилинг.
Антисептик воситалардан фойдаланинг – Спирт, мирамистин ёки фурацилин эритмаси билан артиши мумкин. Лекин спиртдан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш терига зарар бериб, битиш жараёнини секинлаштириши мумкин.
Ҳаволи ванналар қилдиринг – Боланинг қорнини очиқ ҳолда бир неча дақиқа ҳавода қолдиринг. Бу жараён битишини тезлаштиради.
Яллиғланиш аломатларига эътибор беринг – Агар киндик атрофида қизариш, шиш, йиринг, ёқимсиз ҳид ёки ҳарорат кўтарилиши бўлса, шифокорга мурожаат қилинг!

Қачон шифокорга бориш керак?

❗ Киндикдан кўп миқдорда суюқлик ёки йиринг чиқса
❗ Киндик атрофида қизариш, шиш ва оғриқ кузатилса
❗ Бола безовта бўлса, ҳарорати кўтарилса
❗ Киндик узоқ вақт битмаса ва доимий нам бўлиб турса

Муҳим: Агар бола умумий яхши ҳолатда бўлса ва фақат озгина суюқлик чиқаётган бўлса, оддий парвариш билан кузатиш мумкин. Лекин юқоридаги хавфли аломатлар бўлса, кечиктирмай педиатр ёки хирургга кўрсатиш керак.

🔹 Сизнинг фарзандингизда ҳам шундай муаммо кузатилганми? Шифокорлар қандай маслаҳат беришган? Тажрибангизни изоҳларда ёзиб қолдиринг!

👨‍⚕ @DOCTOR_AZIZOV – Фарзандингиз саломатлиги учун ишончли манба!


Хомиладорлик

Ҳомиладорликнинг энг кўп муддати 42 ҳафтадан иборат бўлади. Ҳомиладорликнинг ўзига яраша белгалари ҳамда босқичлари бор.
Мана шу белгилар, босқичлар ҳафта ўтган сайин ўзгариб, ҳомила ҳам секин-аста ривожланиб боради.
Хўш, ҳомиладорликнинг қайси вақтида қандай белгилари бўлади?
Буларни биз қуйидаги ҳомиладорликдаги ҳафталар орқали кўриб чиқамиз.

1-ҳафта2-ҳафта3-ҳафта4-ҳафта
5-ҳафта6-ҳафта7-ҳафта8-ҳафта
9-ҳафта10-ҳафта11-ҳафта12-ҳафта
13-ҳафта14-ҳафта15-ҳафта16-ҳафта
17-ҳафта18-ҳафта19-ҳафта20-ҳафта
21-ҳафта22-ҳафта23-ҳафта24-ҳафта
25-ҳафта26-ҳафта27-ҳафта28-ҳафта
29-ҳафта30-ҳафта31-ҳафта32-ҳафта
33-ҳафта34-ҳафта35-ҳафта36-ҳафта
37-ҳафта38-ҳафта39-ҳафта40-ҳафта
41-ҳафта42-ҳафта

Яқинларга улашинг:
@Doctor_Azizov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Болаларимизнинг қалбига экилаётган кўчатлар албатта мева беради

«Аввало дарахт кўчатини экасиз, у бир зумда катта дарахтга айланмайди. Бу жараён учун вақт талаб қилинади. Аввалига кичик бир новда пайдо бўлади, у аста-секин ўсиб, гуллайди ва меваларини беради. Ана шундагина уни экиб, парвариш қилганлар унинг гулларидан баҳра олиб, меваларидан тортинмай бошлашади» Бхагавад-Гита

Тарбия жараёни ҳам худди шу каби. Биз унга кўчат сингари қарашимиз мумкин. Агар ота-она боласини тарбиялашда ижодкорлик, қўллаб-қувватлаш, ҳазил ва меҳр билан ёндашса, иш кунларининг чарчоғи ёки турли синовларга қарамасдан, бола худди шу сифатлар билан камол топади. У кучли ва эркин шахс бўлиб вояга етади ҳамда ҳаётдаги қийинчиликларни енгиб ўтишни ўрганади. Агар эса биз уларнинг қалбига ҳафсаласизлик, ғазаб, норозилик кўчатини эксак, эртага улғайган фарзандимиз айнан шундай хислатларга эга бўлиб улғаяди…

Яқинларга улашинг:
@Doctor_Azizov


Бола учун хавфлар

Туғруқ вақтида жароҳатланиш – йирик болаларда елка чиқиши (дистоция), калла ва бўйин жароҳатлари кузатилиши мумкин.

Гипогликемия – туғилгандан кейин инсулин даражаси юқори қолиши туфайли қондаги қанд даражаси тез тушиб кетиши мумкин.

Неонатал респиратор муаммолар – катта болаларда ўпка етишмовчилиги ёки нафас олишда қийинчиликлар бўлиши мумкин.

Семизлик ва диабет хавфи – бола катта вазн билан туғилган бўлса, у келажакда семизлик ва иккинчи тур қандли диабетга мойил бўлиши мумкин.

Сариқлик – катта болаларда жигар юки ошгани боис сариқлик кўпроқ кузатилиши мумкин.


Полвондек бола туғилибди деб хавас қилади инсонлар нима деб ўйлийсиз бу яхшими?

20 last posts shown.