Элдор Шомуродов Европа лигаси 1/8 босқичида Романинг Атлетик Бильбао устидан ғалабасини таъминлади.
Учрашувнинг 71-дақиқасида ҳисоб 1:1 бўлиб турганда майдонга тушган ҳамюртимиз 94-дақиқада рақиб дарвозасига гол урди! Элдоо жарима майдончаси ичида тўпни дарвозага тескари ҳолатда туришига қарамай қабул қилди, кескин йўналишни ўзгартириб ортидаги ҳимоячини чалғитди ва пастки бурчакка тўпни жойлаб қўйди.
Учрашувда шунингдек Элдорга қарши фол учун Бильбао футболчиси иккинчи сариқ карточка олди. Қисқа вақт ўйнагани ва ўзидаям сариқ карточка бўлганига қарамай Шоманинг ўйини 7,2 баллга сазовор бўлди. Сўнгги ўйинларда иккинчи бор гол уряпти. Шуни исботлаш учун у Ромада қолди, имкон берилса Шомуродов бошқа даражага чиқади. Жавоб ўйини кейинги ҳафта Бильбаода.
t.me/Davron_Fayziev