Андижондаги хонадонда газ портлади. Бир киши ҳалок бўлди3 январь куни соат
03:00 ларда Марҳамат туманидаги «Шомат» МФЙдаги уйда яшовчи фуқаро Х.Ш. яшаш хонадонининг ётоқхона қисмида қўлбола усулда қурилган иситиш печини ёқмоқчи бўлиб, гугурт чаққан вақтида хонага тўпланган табиий газ ва ҳаво аралашмасидан портлаш юз берган.
Оқибатда ушбу хонада бўлган Х.Ш. танасининг 90 фоиз, турмуш ўртоғи Л.Ш. танасининг 35-40 фоиз, ўғли Ж.Х. танасининг 20-30 фоиз, қизи Х.Х.нинг танасининг 70 фоиз қисми куйиш ташхиси билан туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.
Кейинчалик жабрланган аёл ва унинг қизи Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий амалий марказига олиб келинган. Тиббий муолажаларга қарамасдан қиз 4 январь куни вафот этган.
🎁
INTERNET MAGAZIN 🛍
👉
@Charxpalakuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!