Ўзбекистонда бу йил ғалла ҳосилдорлиги об—ҳаво омиллари сабаб 20 центнергача камайиши кутилмоқда.Мутахассисларга кўра,
ёғингарчиликнинг камлиги ва
илиқ ҳаво шароити сабабли республикада
тупроқнинг 20-25 см қатламида намлик етишмовчилиги кузатилмоқда.
Бунинг оқибатида ғалланинг
10-15 фоизи ривожланишдан орқада боряпти. Агар зарур агротехник тадбирлар вақтида олиб борилмаса, ҳосилдорлик камайиб кетиши эҳтимоли бор.
Бу ҳақида кун.ўз АОКАда ғаллачиликда долзарб агротехник тадбирларга бағишанган матбуот анжуманидаги фикрларга таяниб,
маълумот бермоқда.
Маълум қилинишича, 2025 йил ҳосили учун республикада 1 млн 100 минг гектар майдонга ғалла экилган. Бу 2024 йилга нисбатан ўртача 10-12 минг гектарга кам кўрсаткич. Ғалла майдонлари Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида қисқарган.
Жорий қиш жойларда кам ёғин ва илиқ об—ҳаво сабаб, буғдой қишги тиним даврига деярли кира олмади. Бу эса республика бўйлаб кузги буғдой ниҳоллари мураккаб физиологик жараёнларни бошидан ўтказишига олиб келди.
Табиийки, бунда кузги буғдойлар ҳосилдорлигида анча салбий вазиятлар юз бериши мумкин.
Илмий асосланган агротехнологияга ўтиш ўзининг яхши самарасини беради.https://t.me/CHODAKNEWSUZ