Яйловлар энди 49 йилгача ижарага берилади
Бўш турган яйловлар назоратга олинади. Яйловлар 49 йилгача ижарага берилади.
Ветеринария қўмитаси муассислигида Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё яйлов хўжаликлари (ҳудудий яйлов хўжаликлари) ташкил этилади.
Ҳудудий яйлов хўжаликларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан яйловлар берилади. Улар эса ижарага бериш вазифаси билан шуғулланади.
Яйловлар чорвачилик ва бошқа хўжаликларга Республика комиссиясининг қарорига асосан тўғридан-тўғри ижарага берилиши мумкин.
2025 йил 1 декабргача яйловлардан самарали фойдаланишни назарда тутувчи “E-yaylov” электрон платформаси ишга туширилади.
@CHIROQCHIOVOZI