#Тошкент_вилоят_КенгашиОлий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ишлар билан танишдиОлий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наримон Умаров 2025 йил 30 январь куни Чирчиқ шаҳрида бўлиб, 2024 йилда ҳудудда инвестиция дастурининг бажарилиши ва жорий йилга мўлжалланган дастур режаси билан танишилди, бир қатор ижтимоий соҳасидаги корхоналарда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинида “Еттилик”нинг фаолияти билан тўғрисида мулоқот ўтказилди.
“Амир Темур” ҳамда “Нур" МФЙларида бўлиб, маҳаллаларда “еттилик” фаолияти билан танишди, мавжуд муаммоларни ўрганди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наримон Умаров ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари ва маҳаллар еттиликлари билан биргаликда аҳоли бандлиги ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, партиянинг фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурий вазифалари доирасида амалга оширилаётган ишлар, қонунчилик ташаббуслари ҳамда назорат таҳлил фаолиятилар ҳақида фикр билдирилди.
Тадбир давомида депутат шаҳардаги қатор таълим ва тиббиёт соҳаси объектларида бўлиб, мазкур тизимларда мавжуд муаммоларни ўрганди. Хусусан, шаҳардаги 16 - ва 21 - сонли умумий ўрта таълим мактаблар бинолари ҳолати ўрганилди. Мазкур мактабларда ўрганиш натижасида, мактабларнинг капитал таъмирлашга муҳтожлиги аниқланди. Аниқланган камчиликлар депутат томонидан назоратга олинди.
Шунингдек, депутат Чирчиқ шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси тери - таносил касалликлари Диспансерида бўлиб, бўлим шифокорлари билан ҳам юзма-юз мулоқот ўтказди. Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тери - таносил касалликларини эрта аниқлаш ва даволаш борасидаги таклифларни тинглади. Хусусан, бўлимнинг капитал таъмирлашга муҳтожлиги, тиббиёт ускуна ва жиҳозларининг етишмаслиги аниқланди. Ўрганишлар натижаси бўйича аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берди. Депутат ҳолатни атрофлича ўрганиш ўтказилиши маълум қилди.
Шу куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида иштирок этди. Сессияда депутат мамлакат Президенти томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишсизликни камайтириш ҳамда инвестиция дастурларини бажарилишида маҳаллий депутатларининг фаоллиги бўйича тавсияларига алоҳида эътибор қаратди. Янги сайлаган маҳаллий депутатлар ушбу масалаларга қатъий эътибор бериб, доимий назорат ўтказишлари ҳамда назорат таҳлил ишларга эътиборларини қаратди.
Шу билан бирга маҳаллаларда уюшмаган ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам депутатларни доимо назоратида бўлишлиги ва Кенгаш сессияларида тизимли муҳокама қилиниши таъкидланди. Йиғилишда давлатимиз раҳбарининг ижтимоий иқтисодий соҳаларда белгиланган долзарб вазифаларни давлат ижро органлари томонидан бажарилишини депутатларнинг доимий назоратида бўлишлиги ва мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, уларни бартараф этишни таъминлаш муҳимлиги қайд этилди.
🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤 Twitter | 🎬 YouTube