Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
Бухоройи шарифдаги зиёратгоҳлардан.
Чор Бакр зиёратгоҳи.
Чор Бакрлар – Абу Бакр Саъд Яманий, Абу Бакр Ҳомид, , Абу Бакр Фазл ибн Жаъфар, Абу Бакр Тархонлар ҳам бу қуёшли юртга ташриф буюриб, бир умр шу ерда қолиб кетадилар. Жаъфар ва Али авлодидан бўлмиш Чор Бакрлар Бухоро шоҳи атрофида жипслашиб, илму ирфоннинг тарғиботига катта ҳисса қўшадилар. Тарихий манбаларда айтилишича, Амир Исмоил Сомоний Чор Бакр авлиёларига беҳисоб ерларни вақф қилиб берган. Улар эса вақф ерларидан келадиган даромадларни эл-улусга тарқатган, юртни ободонлаштириш учун сарфлаган. Бошпанасизларга бошпана қуриб берган, толиби илмларга илм ўргатган, адашган кимсаларга тўғри йўлни кўрсатган, беморларга, етим-есирларга холис хизмат қилган, бир сўз билан айтганда Оллоҳ ризосини топиш мақсадида, халққа беминнат хизмат қилганлар. Минг йиллар давомида Чор Бакр авлодлари Бухорода катта нуфузга эга бўлиб, бу ерларнинг илму маърифати, маънавий ҳаётида иштирок этганлар. Бухоро ҳукмдорлари улар билан доим ҳисоблашган. Қийинчилик пайтларида маслаҳат олганлар. Юртнинг тинчлиги ва осойишталиги учун курашда уларнинг ёрдамларига суянганлар.
Сумитандаги Чор Бакр мажмуаси бир-бирига туташиб кетган оилавий хазира ва даҳмалардан иборат бўлиб, уларнинг олд томони пештоқлар ва ҳужралар ҳусн бериб турувчи яхлит девор билан ўралган. Чор Бакр номи билан машҳур бу мажмуа Ўрта Осиё меъморчилигининг энг ажойиб намуналаридан ҳисобланиб, унда XVI-XVII аср меъморчилигининг Бухоро мактаби усуллари яққол ўз ифодасини топган. Хазира ва даҳмалар анча пухта ишланган бўлиб, кошинкор деворлар билан қуршалган деворларнинг ҳар жой-ҳар жойида ичкарига олиб кирувчи меҳробнусха эшик мавжуд, миёнсарой (даҳлиз)нинг ҳар икки томонида ҳужралар жойлашган.
@Kosonsoy_masjidi