Бухоро вилоят прокуратураси


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами

Муҳтарама
аёллар!
Сизларни нафосат ва гўзаллик байрами 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этамиз.

Ушбу азиз кунда сизларга мустаҳкам соғлик, баҳорий гўзаллик ва тўкис аёллик бахтини тилаймиз.

https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi

🌐 Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм каналига аъзо бўлинг!


⚡️ Бухоро вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи Б.Султонов, вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи К.Раджабов ҳамда вилоят ишчи гуруҳ масъуллар томонидан Қоракўл туманидаги Дарғали, Деҳқонобод ҳамда Маллаишейх маҳаллаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1-сон қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ўрганилди.

Ўрганишда, маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларни кучайтириш, қарорда кўрсатиб ўтилган вазифаларни ҳар бир соҳа ходими масъулият билан ёндашиб, тўлиқ ва сифатли ижросини таъминлаши юзасидан маҳалла еттилиги ҳамда туман ишчи гуруҳ аъзоларига қўшимча топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi

🌐 Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм каналига аъзо бўлинг!


⚡️ Бухоро вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Қ.Саломов томонидан вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасида тизим ташкилотларида коррупцион ҳолатларни олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлиги ва бу борада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда бошқарма ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан ножўя ҳатти - ҳаракатлар содир этилишини олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

Бошқарма раҳбарияти ва ходимларга коррупциянинг мамлакат ривожига салбий таъсири, бу борада олиб борилаётган ишлар, қонун ҳужжатларида белгиланган қатъий чоралар ҳақида батафсил тушунтириш ва тавсиялар берилди.

https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi

🌐 Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм каналига аъзо бўлинг!


⚡️ Бухоро вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи К.Ҳасанов томонидан “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ҳамда “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали масъул ходимлари билан коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувлар давомида тизимда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар, келгусида ҳамкорликда ўтказиладиган тадбирлар, соҳадаги "коррупциявий туйнукларни" бартараф этиш юзасидан ишлаб чиқилиши лозим бўлган таклифлар хусусида фикр алмашилди.

Шунингдек, комплаенс назорат хизматининг фаолиятини қайта кўриб чиқиш, фаолиятини янада жадаллаштириш бўйича тавсиялар берилди.

https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi

🌐 Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм каналига аъзо бўлинг!


Forward from: Bosh prokuratura
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бухоро вилояти прокуратураси органлари томонидан хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор ва эҳтиром

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Forward from: Bosh prokuratura
Бош прокурор ўринбосари С.Самадов томонидан Бухоро вилоятида қурилишга оид давлат дастурлари ва бошқа долзарб топшириқлар ижроси ўрганилмоқда.

Ўрганишда, Қоровулбозор ва Когон туманларидаги ижтимоий соҳа ва ичимлик суви объектлари, маҳаллалардаги суғориш тармоғини тортиш ва кўп қаватли турар-жойлар қурилиши объектида бўлиб, қурилишда маҳаллий маҳсулотлар ишлатилиши ҳисобига уй-жой таннархини тушириш, сифатсиз бажарилган иш турларини қисқа муддатда бартараф этиш бўйича топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Сўнгра, Когон шаҳридаги давлат дастурлари бўйича қурилаётган ҳамда қурилиши режалаштирилган объектларда бўлиб, ушбу объектларнинг лойиҳаларини ҳудудий штабда кўриб чиқиб, ортиқча харажатларни оптималлаштириш, қурилишда муаллифлик, техник ва давлат назоратини ташкил этишдаги камчиликлар кўрсатиб ўтилиб, объектни сифатли ва белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ҳозирда иш гуруҳ томонидан ўрганишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️ Қоракўл туман прокуратураси томонидан маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар

https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi

🌐 Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм каналига аъзо бўлинг!


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Шахснинг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит расмийлаштиришнинг олди олинади


Қонун (ЎРҚ-1043-сон, 04.03.2025 й.) билан “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰 Қонунга кўра, кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестри бу —кредит битими тузиши тақиқланган жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ва кредит бюролари томонидан юритиладиган ягона маълумотлар базасидир.

🏢 Марказий банк бундай шахсларнинг ўзаро мувофиқлаштирилган реестрини кредит бюролари томонидан юритилиш тартибини белгилайди.

▶️ Шунингдек, кредит бюроси устав фонди (устав капитали) нинг энг кам миқдори 2 миллиард сўмни ташкил этиши кераклиги белгиланди.

✅ Кредит бюроларига нисбатан Марказий банк қуйидаги қоидабузарликлар содир этилганлиги учун чоралар ва санксияларни қўллайди:

🔹кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги ва кредит бюролари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик талабларига риоя этмаганлик;
🔹кредит бюролари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузганлик;
🔹лицензия қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганлиги.

📜 Марказий банк мазкур қоидабузарликларни бартараф этиш учун мажбурий кўрсатмалар юбориш ҳамда БҲМнинг 5 минг бараваригача миқдорда жарима қўллашга ҳақли.

📢 Бундан ташқари, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.

📌 Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш ихтиёрий амалга оширилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


⚡️ Бугун, Бухоро вилоят прокурорининг ўринбосари А.Пулатов ҳузурида ВКС орқали туман-шахар прокурорлари ва ўринбосарлари, прокуратура терговчилари иштирокида тергов ва терговга қадар текширув аҳволи, “Е-материал” ахборот тизимида йўл қўйилаётган камчиликлар ҳамда Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилдаги Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли қарор ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, вилоят прокуратураси органлари терговчилари томонидан Бош прокурорнинг 129-сонли соҳавий буйруғи, “Е-material” электрон ахборот тизимидан фойдаланиш борасида Низом талабларига риоя қилиниши ҳамда терговга қадар текширув материаллари юзасидан асоссиз қарорлар қабул қилиш, жиноят ишларини асоссиз тўхтатиш ҳолатларига йўл қўймаслик, иш юритувдаги жиноят ишлари бўйича зарарни ундириш аҳволи танқидий муҳокама қилинди.

Ҳудудларда ПҚ-1-сонли қарорда белгиланган ҳуқуқбузарлик профилактикаси, жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора –тадбирлар ижросини янада жаддалаштириш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди ва бунга шахсан туман-шаҳар прокурорлари масъул эканлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, вилоят прокурорининг ўринбосари томонидан прокуратура ходимига хизмат вазифаларини профессионал даражада бажариш тўғрисида мажбурият юклатилганлиги, ҳар бир ходим меҳнат ва ижро интизомига оғишмай риоя қилиниши ва юклатилган вазифа ва топшириқларни ўз вақтида сифатли бажаришлари, иш юритувидаги терговга қадар текширув материаллари ва жиноят ишлари бўйича тергов сирини ошкор этмаслик, бирор-бир тарзда таниш-билишчилик, суиистеъмолчилик ёхуд коррупция ҳолатларига йўл қўймаслиги, ҳар қандай ҳолат ва терговга аралашув тўғрисида зудлик билан раҳбариятга маълум қилинишини хақида таъкидлаб ўтди.

https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi

🌐 Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм каналига аъзо бўлинг!



11 last posts shown.