РШТЁИМ Бухоро филиали


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Respublika shoshilinch tibbiy yordam
ilmiy markazi Buxoro filiali rasmiy kanali.
Tel: +99865-225-20-61
Facebook: https://www.facebook.com/groups/816236469139228/

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


РШТЁИМ Бухоро филиалида 2025 йил даволаш ва янги юқори технологик операцияларни йўлга қўйиш режасига асосан яна бир янги,юкори технологияли операция амалга оширилди.

⚡️ Долихосигма-сигмасимон ичакнинг патологик узайиши бўлиб, туғма ва орттирилган бўлади, тобора ривожланиб боради ва беморларда ичак тутилишига сабаб бўлади. Долихосигма билан касалланган беморларда ичакни бўшатиш частотаси 3 кунда 1 марта юз беради. Оғир симптомлари эса юқорида айтилганидек ичак тутилиши сабабли перитонит огибатида ичак тешилишига олиб келади.

👉👉👉 БАТАФСИЛ

@Buxoro_shoshilinch_yordam


РШТЁИМ Бухоро филиалида 2025 йил даволаш ва янги юқори технологик операцияларни йўлга қўйиш режасига асосан яна бир янги, мураккаб, ноёб операция амалга оширилди.

⚡️ Ёш ўтган сайин мускул ҳамда боғлов тизимидаги атрофик ёки дегенератив ўзгаришлар натижасида организмнинг умумий тонуси сустлашиб боради. Шу жумладан қизилўнгачнинг боғлов тизими заифлашиб, диафрагма тешиги кенгая бошлайди. Ушбу жараёнга қўшимча омилларнинг қўшилиши, яъни қорин бўшлиғида босимнинг ошиши диафрагма чурраларини келтириб чиқаради. Диафрагманинг қизилўнгач тешиги чурралари бу қорин бўшлиғида жойлашган айрим аъзоларнинг маълум сабабларга кўра кўкрак қафасига чиқишидир. Кўпгина ҳолларда кўкрак қафасига қизилўнгачнинг дистал ва ошқозоннинг проксимал қисмлари чиқиши кузатилади.

👉👉👉 БАТАФСИЛ

@Buxoro_shoshilinch_yordam


РШТЁИМ БФ мутахассислари томонидан Когон шаҳри ва тумани аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик тадбирлари ўтказилди

⚡️ Йил бошидан “Инсон қадри учун” шиори доирасидаги чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ҳудудларда давом этмоқда. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 18 нафардан иборат турли соҳа мутахассислардан ташкил топган ишчи гуруҳ навбатдаги тиббий кўрик ва амалий-услубий ёрдам акцияларини Когон шаҳри ва тумани аҳолиси ўртасида амалга оширди.

👉👉👉 БАТАФСИЛ

@Buxoro_shoshilinch_yordam


РШТЁИМ БФ I-II-шошилинч хирургия ва травматология бўлимларининг 2025 йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқланди

⚡️ РШТЁИМ Бухоро филиалининг эрталабги йиғилишида бўлимларнинг 2025 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш бўйича муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ҳар бир бўлим мудири жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар тўғрисида маълумот тақдим қилди

👉👉👉 БАТАФСИЛ

@Buxoro_shoshilinch_yordam



5 last posts shown.