ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ Бугун
Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари А. Турсунов иштирокида
Бувайда туманида қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича муҳим йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман раҳбарлари, фермер хўжаликлари вакиллари ҳамда мутасадди ташкилотлар қатнашди.
Йиғилишда
фермер хўжаликлари билан шартномалар тузиш,
қишлоқ хўжалиги техникаларини мавсумга тайёрлаш,
дала четларини тозалаш,
агротехник тадбирларни амалга ошириш ҳамда
ариқларни бетонлаш ишлари муҳокама қилинди.
А. Турсунов қишлоқ хўжалиги техникаларини мавсумга тайёрлаш бўйича аниқ кўрсатмалар бериб, экин майдонларида агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида ариқларни бетонлаш ишларини жадаллаштириш бўйича тавсиялар берилди.
Йиғилиш давомида
фермерлар ва мутасадди ташкилотлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ҳамда мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича фикр алмашдилар.
Тадбир якунларига кўра, туман масъулларига белгиланган топшириқларни ўз вақтида бажариш, агротехник тадбирларни жадал олиб бориш ва шартномаларни сифатли бажариш бўйича вазифалар юклатилди.
Бувайда туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати⬇️
https://t.me/+KAbEvOZiupA5N2Yy