#Расман
Комил Алламжоновга суиқасд қилишда айбланаётган 7 нафар шахс қўлга олинди. Улардан бири Жавлон Юсупов Жанубий Кореяда қўлга олинган.Бош прокуратура томонидан Қибрай туманида Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжоновга содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб
борилмоқда.
Ўтказилган тергов ва тезкор–қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган жами 7 нафар шахс аниқланиб, 5 нафарига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди, шунингдек 2 нафарига нисбатан қидирув эълон қилинган эди.
Қидирувда бўлган айбланувчи К.С.нинг Қозоғистонда яширинган манзили аниқланиб, унинг иштирокида тергов ҳаракатлари олиб борилди. Шунингдек, қидирувда бўлган айбланувчи Жавлон Юнусов Жанубий Кореяда қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.
⚡️
@BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.