Boburxon Eshon bobo


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Шиоримиз:
1.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.
Murojaat uchun: +998990763590
@BOBURXON_eshonbobo

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Juma muborak


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин. Аллоҳ таолога кўпроқ шукр қилайлик, чунки ўйлаганимиздан кўра кўпроқ неъматга соҳибмиз...

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

@Boburxon_Eshon_bobo


#ИБРАТ

ВАЗИРНИНГ ЗАКОВАТИ

Адолати билан машҳур бўлган Нўширавон тахтга ўтирган илк йилларида халқига золимларча муносабатда эди. Ҳаётини кайфу сафо ичида ўтказар, одамларни бир оғиз сўзи учун қатл эттирарди.
Бир куни Нўширавон аъёнлари билан овга чиқди. Ёнида ақлли ва доно вазири ҳам бор эди. Ов вақтида вазири билан бошқалардан ажралиб, бироз дам олиш учун ариқ бўйига ўтирди. Шу пайт иккита бойқуш келиб дарахтга қўнди ва сайрай бошлади. Нўширавон вазирига: “Қани энди қуш тилини тушунадиган одам бўлса-ю, нима деётганларини айтиб берса!” деди. Вазир имконият туғилганидан хурсанд бўлиб: “Султоним, қушлар нима ҳақида гаплашаётганини биламан, бир қошиқ қонимдан ўтсангиз, айтаман”, деди. Нўширавон: “Хавотир олма, қулоғим сенда”, деди. Вазир сўз бошлади: “Қушлардан бири иккинчисининг қизини ўғли учун келинликка сўради. Нариги бойқуш бунга қарши эмаслигини, аммо қалин сифатида бир хароба истаётганини айтди. Шунда биринчи қуш: “Нўширавон токи тахтда экан, сенга бир эмас, ўнта хароба бера оламан. Фақат илтимосимга хўп десанг бўлди, деди”.
Нўширавон вазирининг нима демоқчилигини англади, заковатига тан берди. Овдан қайтганидан бошлаб мамлакатда вазият ўзгарди. Юртда ҳеч қандай хароба қолдирмади, ҳамма ёқни обод қилди.

«islomota.uz


#Ибратли_ҳикоялар

Сарий Сақотий роҳимаҳуллоҳ шундай ҳикоя қиладилар:

"Қул бозорига кирдим, у ерда бир жорияни мақтаб "айблардан холи" деб жар солиб туришганини кўриб, уни ўн дийнорга сотиб олдим. Уйга қайтганимизда
унга таом таклиф қилсам: "Мен рўзадорман", деди.

Кеч бўлгач, унга егулик келтирдим. У таомдан озгина еди. Хуфтон намозини ўқиганимиздан сўнг у олдимга келиб:
- Эй Хожам, менга бирор юмушингиз борми? - деди.
- Йўқ, - дедим.
- Унда Улуғ Хожам билан ёлғиз қолишим учун менга ижозат берсангиз! - деди.
-
Майли боравер, - дедим. У ўзининг намоз ўқийдиган хонасига йўл олди, мен эса ухлашга ётдим. Кечанинг учдан бир қисми ўтганида, у келиб
эшигимни тақиллатди.
- Ҳа тинчликми, нима хоҳлайсан? - дедим.
- Эй Хожам, тундан оладиган улушингиз йўқми? - деди.
- Йўқ! - дедим.

У кетди, кечанинг ярми бўлгач, келиб яна эшигимни қоқди-да:
- Эй Хожам, таҳажжуд аҳли тунги вазифаларини адо қилгани турдилар, солиҳ зотлар тундан олажак ўз улушлари учун енг шимардилар, - деди.
- Эй Жория, кечаси мен қотиб ухлайман, чунки кундузи қул каби ишлаб чарчайман, - дедим.

Кечанинг учдан бир қисми қолганида, жория эшигимни янада қаттиқроқ таққиллатиб:
- (Жаннат) шавқи сизни Аллоҳ билан сирли суҳбат қуришга ундамаяптими, қани туринг, ўз жойингизни эгалланг, ахир хизматкор сиздан ўзиб
кетди-ку? - деди.
Унинг сўзларидан таъсирланиб, туриб таҳорат олдим-да, намоз ўқишга киришдим. Қарасам, тун оғушида жория сажда қилиб:
"Аллоҳим, мени яхши кўришинг ила овунурман, акс ҳолда кечиришингни ўзи менга кифоя қилур", деб дуо қилаётган экан. Шунда мен унга:
- Аллоҳ сени яхши кўришини қаердан билдинг? - дедим.
- Агар Аллоҳ мени яхши кўрмаганида, мени (тунги муножот учун) турғизмаган бўларди, - деди. Шунда мен:
- Бор кетавер, Буюк Аллоҳнинг розилиги учун сен озодсан, - дедим. У эса:
- Буниси кичик озодликдир, энди катта озодлик - жаҳаннамдан озод бўлиш қолди, - деганича чиқиб кетди.....
@Boburxon_Eshon_bobo


​​ДИНИЙ КИТОБЛАРНИ ТАҲОРАТ БИЛАН УШЛАШ КЕРАКМИ?
#таҳорат

❓1323-CАВОЛ: Ҳозирги кунда Алихонтўра Соғунийнинг "Тарихи Муҳаммадий" китобини ўқияпман. Ўқиётган вақтимда таҳоратли бўлишим керакми? Умуман Қуръондан бошқа шунақа динга оид китобларни ёки Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг китобларини мутолаа қилганда таҳоратли бўлиш керакми?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони карим китоби – мусҳафни таҳоратсиз ушлаш жоиз эмас. Қуръони карим ва тафсир китоблардан бошқа барча диний китобларни таҳоратсиз ушлаш жоиз.
Аслида ушбу масала катта уламолар ўртасида ихтилофли масала бўлиб, Имом Абу Ҳанифа диний китобларни таҳоратсиз ушлашни жоиз десалар, у зотнинг икки шогирдлари – Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар макруҳ амал дейишган. Аллома Ҳалабий Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг сўзларини қуйидагича изоҳлаганлар: “Фиқҳ, ҳадис каби диний китобларни ушлаган киши Қуръон оятларини ушлаган ҳисобланмайди, чунки китобда келтирилган оятлар ундаги маълумотларга қўшилиб, унга манусуб бўлиб қолади” (“Шарҳул-муня” китоби).
Мазҳабимизнинг кейинги давр фуқаҳолари ушбу масалада уч хил қарашни келтириб ўтганлар:
1. Диний китобларни таҳоратсиз ушлаш макруҳ.
Аллома Камол Ибн Ҳумумон фуқаҳоларни сўзларини нақл қилиб, шундай дейдилар:
قالوا: يكره مس كتب التفسير والفقه والسنن لأنها لا تخلو عن آيات القرآن، وهذا التعليل يمنع من شروح النحو.
“Фуқаҳолар: “Тафсир, фиқҳ, ҳадис китобларни таҳоратсиз ушлаш макруҳ, чунки ушбу китоблар Қуръон оятларидан холи эмас”, дейишган. Бундай сабаб келтириш наҳв китобларининг шарҳларини таҳоратсиз ушлашни ҳам ман қилади” (“Фатҳул Қодир” китоби).
2. Диний китоблардаги Қуръон оятлари ўрнини таҳоратсиз ушлаш макруҳ.
Яна бир тоифа фуқаҳолар барча диний китобларни ушлаш жоиз, фақат оят ўринларини ушлаш ножоиз, дейишган. Масалан, “Мухтасарул Қудурий”нинг шориҳи Аллома Ҳаддодий шундай деганлар:
أن كتب التفسير لا يجوز مس موضع القرآن، وله أن يمس غيره، وكذا كتب الفقه إذا كان فيها شئ من القرآن، بخلاف المصحف، فإن الكل فيه تبع للقرآن ا ه.
яъни: “Тафсир китобларнинг Қуръон оятлари ўрнини таҳоратсиз ушлаш жоизмас. Китобдаги оятлардан бошқа жойларини таҳоратсиз ушлаш жоиз. Шунингдек, фиқҳ китобларида Қуръон оятлари бўлса, оят ўрнидан бошқа жойларини таҳоратсиз ушлаш жоиз. Лекин мусҳафнинг ҳукми ундай эмас. Чунки мусҳафнинг ҳаммаси Қуръон оятларига мансуб ҳисобланади” (“Ас-Сирожул-ваҳҳож” китоби).
3. Тафсирдан бошқа барча диний китобларни таҳоратсиз ушлаш жоиз.
Бу ҳақда машҳур фақиҳ Муҳаммад Мулла Хисрав шундай деганлар:
ورخص المس باليد في الكتب الشرعية إلا التفسير
яъни: “Тафсир китобларидан бошқа диний китобларни таҳоратсиз ҳолда қўл билан ушлашга рухсат этилган” (“Дурарул ҳуккам” китоби).
Мазҳабимизнинг мўътабар манбаларида келтирилган ушбу уч хил қарашни синчковлик билан таҳлил қилган Аллома Ибн Обидийн тафсирдан бошқа барча диний китобларни таҳоратсиз ушлаш жоиз эканини мазҳабимиз қоидаларига мувофиқ экани ва далил жиҳатдан асосли эканини таъкидлаб, жумладан шундай хулоса қилганлар:
الأظهر والأحوط القول الثالث : أي كراهته في التفسير دون غيره لظهور الفرق ، فإن القرآن في التفسير أكثر منه فيغيره، وذكره فيه مقصود استقلالا لا تبعا ، فشبهه بالمصحف أقرب من شبهه ببقية الكتب.
яъни: “Бу масалада далили кучлиси ва эҳиётроғи – учунчи тоифа фуқаҳоларнинг қарашидир. Яъни, таҳоратсиз ҳолда тафсир китобларини ушлаш макруҳ, ундан бошқа диний китобларни ушлаш жоиз эканидир. Чунки диний китоблар билан бошқа диний китоблар ўртасидаги фарқ очиқ маълум. Зеро, тафсирдаги Қуръон оятлари бошқа китобларга нисбатан кўпроқ бўлиб, шу жиҳатдан фарқи катта. Қолаверса, тафсир китобларда Қуръон оятлари мустақил зикр қилинган, тобеъ шаклда эмас. Шунинг учун тафсирни мусҳафга ўхшашлиги бошқа китобларга нисбатан кўпроқ” (“Раддул муҳтор” китоби).
Юқоридагилардан келиб чиқиб, таҳоратсиз ҳолда тафсирдан бошқа диний китобларни ушлаш ва мутолаа қилиш жоиз экани келиб чиқади. Шундай бўлсада, имкони бор киши диний китобларни таҳорат билан ушлаши – тақвога ва шариатни улуғлашга яқин экани жиҳатидан мустаҳаб амал саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar


#Ашуро

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🗓 9 Муҳаррам - 15 июль - душанба
⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:23
⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:58

🗓 10 Муҳаррам - 16 июль - сешанба
⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:24
⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:57

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

🔗 Улашинг: @diniysavollar


ONANING QIZIGA NASIHATI

Qalb qo‘rim, bebaho boyligim, kipriklarimda asraganim, gul iforligim, jigarporam, jon qizim! So‘zlarimni diqqat bilan tingla va zinhor unutma. Chunki bu dunyoda onangdan yaqinroq do‘st topa olmaysan.

Sen bebaho ganjinamsan, boyligim, xazinamsan. Robbimning eng go‘zal omonati, kelajakning onasisan. Insha Alloh, poyi qadami jannat, jamiyatning ustozisan. Allohni tanigin, bandalik ta’mini his et va Undan kelgan qismatga rozi bo‘lgin-ki, U ham sendan rozi bo‘lsin! Shuni unutmagin, Alloh seni o‘zingdan ham yaxshi biladi. Senga nima yaxshi, nima yomonligini O‘zi biladi. Sen uchun eng to‘g‘risi nima ekani faqat Allohga ayon. Jonimning parchasi, oy qizim, axloqsiz kimsalarning badbin o‘ylarida kezishingga toqat qilolmayman. Begona nazardan senga ozor yetishiga ko‘nglim chidamaydi. Saodat va ehtiromga muyassar bo‘lish faqat Allohga bandalikni his qilishdadir. Allohga osiylik qilib insonlarni mamnun qilishga harakat qilganlar hech qachon baxtli bo‘lmaydilar.

Ochiq-sochiq, behayo kiyinish Allohga gunohkor bo‘lishdir. Allohning Amrini, oyati kariymani nazar-pisand qilmaslikdir. Tashqaridagi xavfu tahlikaga qaramay uy eshiklarini ochiq qoldirish demakdir. Bir ayol hammaniki bo‘lmaydi, jon qizim. Bir ayolning jismini hamma ko‘rishi mumkin emas! Ayolga o‘tgan-ketgan qo‘l cho‘zib, teginishi mumkin emas! Allohga gunohkor bo‘lmasang, ehtirom, sharaf va saodat seni hech qachon tark etmaydi, jonim qizim. Sen hayo va iffatni yopinginki, Alloh seni yomonliklardan, begona nazar, dushmanlik va sharmisorlikdan asrasin! Har doim pok yursang, pokizalar bilan birga bo‘lasan. Chunki Alloh Kitobida shunday marhamat qiladi: “Nopok ayollar nopok erkaklar uchun, nopok erkaklar esa, nopok ayollar uchun. Pokiza ayollar pokiza erkaklar uchun, pokiza erkaklar pokiza ayollar uchun” (“Nur” surasi, 26-oyat).

Sen husnu latofatingni, ayolligingni shaytonsifat kimsalardan pinhon tut, qizim jonim. Alloh senga buyurganini ado qil va faqat O‘ziga tavakkalda bo‘l.

Sen tasatturni vujuding gavhari kabi bil. Chunki ko‘zi hijobni ko‘rmagan nomardlar ham ko‘p dunyoda. Alloh senga in’om etgan husn va latofatni Uning omonati deb bil va omonatdorlikni go‘zal himoya qil. Omonatdorlikni anglamaydigan, odob-axloqdan bebahra erkaklar ko‘p. Ayol, ona bo‘lgin va axloqi go‘zal, fe’l-huyi mukammal yigit-qizlarni tarbiyalab voyaga yetkazgin. O‘zligidan, dinidan, Allohdan uzoqlashgan jamiyat muhaqqaq kelajagidan mahrum bo‘ladi. Bu jamiyat oriyatli, mard, himoyachi otalarga, iffatli, hayoli, ma’rifatli onalarga muhtoj. Dunyoni bir silkitib hushini o‘ziga keltiradigan onalar kerak bizga. G‘arb zulmati girdobida qolib jarohati og‘ir dardlarga mubtalo bo‘ldik. Biz o‘zimizni, o‘zligimizni unutdik. Allohdan hayo qilishni unutdik, bolajonim.

Endi bu jarohatimizga kelajak avlodni go‘zal xulq uzra komil tarbiya qilish bilan malham qo‘yishimiz kerak. Sening zimmangda shu vazifa yuklangan, ona qizim.

Hayo libosing, taqvo ziynating, ma’rifat zeboyishing bo‘lsin. Ana shunda sendan ikki dunyoda rozi bo‘laman, gul iforli qizim.

@Boburxon_Eshon_bobo


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌙 ҲИЖРИЙ ​ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

2024 йилнинг 7 июль куни – янги 1446 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади.


🌙 Муҳаррам ойи қандай ой?   Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга.

Ашуро қандай кун?   Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти).

🔸Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади.   Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.

Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).

🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.

✍️ Даврон НУРМУҲАММАД

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


✅   Ҳижрий ойлар

  Ҳижрий йил ҳисоби бўйича 12 ой мавжуддир. Бу ойларни ҳар биримиз билишимиз ва фарзандларимизга ўргатишимиз лозимдир. Чунки, Рамазон ойи, ҳаж ойи, мавлид ойи  ва бошқа ибодат ойлари ушбу хижрий ойларига боғлиқдир:

Эртага Муҳаррам ойининг биринчи куни

  1. ➡️Мухаррам - المحرم
  2. Сафар - صفر
  3. Робийуль-аввал - ربيع الاول
  4. Робийусь-соний - ربيع الثانى
  5. Жумадуль-увлa- جمادى الأولى
  6. Жумадуль-ахир - جمادى الآخرة
  7. Ражаб - رجب
  8.  Шаъбон -شعبان
  9. Рамазон - رمضان
  10. Шаввол - شوال
  11. Зул-қаъда - ذوالقعدة
  12. Зул-ҳижжa - ذو الحجة


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Инсоннинг танасида сажданинг фойдасини кўринг.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


#Qurbonlik niyyati:

Jonliq so‘yish oldidan ushbu duoni o‘qing.

إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ

Mening namozim ham, jonliq bo‘g‘izlashim ham, hayotim ham, mamotim ham, butun olamlar Robbi Alloh taolo uchundir
.


So‘ngra, Bismillahi Allohu Akbar deb jonliqni so‘yasiz.

@Boburxon_Eshon_bobo


ЖАННАТ ТАЪРИФИ

      Парвардигори оламнинг мўмин-мусулмон бандалари учун яратилган жаннатлари Қиёматгача осмонда муаллақ туради. Улар жами тўртта боғдан иборат бўлиб, дарвозалари саккизтадир:

1. Фирдавс (боғ) тилла, кумуш, гавҳардан яратилган.

2. Аъдн (ватан тутмоқ) оқ дурдан яратилган.

3. Наъийм (ҳузур-ҳаловат)  кумушдан яратилган.

4. Хулд (мангулик) маржондан яратилган.

5. Маъво (турар жой) сарғиш-яшил забаржаддан.

6. Дор ус-Салом (омонлик диёри) қизил ёқутдан.

7. Дор ул-Қарор олтиндан яратилган.

8. Дор ул-Жалол забаржаддан яратилган.


“Ислом – кўрсатма, ҳидоят, раҳмат” китобидан.

┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄┄

@Boburxon_Eshon_bobo


Forward from: Abdumalik Musurmonov
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

🕌 Юртимиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

🕓 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:

🟢Андижон 05:00
🟠Наманган
05:00
🟢Фарғона 05:00
🟠Тошкент ш. 05:10
🟢Тошкент в.
05:15
🟠Сирдарё 05:15
🟢Жиззах 05:15
🟠Самарқанд 05:20
🟢Сурхондарё 05:20
🟠Қашқадарё 05:25
🟢Навоий 05:25
🟠Бухоро 05:30
🟢Хоразм 05:45
🟠Қорақалпоғистон Рес. 05:50

🤔 Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

#qurbon #hayit
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅


🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ 16 ИЮНЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

#qurbon #hayit
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA
ULASHING🗣

▶️ Yo
uTube | 📷Instagram | 🔵 Facebooka href='https://t.me/+PSOPDevNs2Va-wt7' rel='nofollow'>




АМАЛ

— Амал нима?
— Банданинг ҳаётда қилган ишлари.

— Исломда банданинг амали неча қисмга бўлинади?
— Ҳаммаси саккиз қисмга бўлинади:
Биринчиси – фарз.
Иккинчиси – вожиб.
Учинчиси –суннат.
Тўртинчиси – мустаҳаб.
Бешинчиси – мубоҳ.
Олтинчиси – ҳаром.
Еттинчиси –макруҳ.
Саккизинчиси – мустакраҳ.
Ушбу саккиз қисм амалнинг баъзиларини бажариш шарт, баъзиларини бажармаслик шарт. Яна айримларини қилиш-қилмаслик ихтиёрий.

— Фарз қандай амал?
— Фарз Аллоҳ таоло буюрган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Узрсиз бажармаган киши гуноҳкор бўлади. Унинг зарурлигига ишонмаган киши эса кофир ва имонсиз саналади.

— Фарз амали қайси ҳолатларда кўринади?
— Аллоҳ таолога имон келтириш, Ислом динидаги беш вақт намозни ўқиш, рамазон ойида ҳар куни рўза тутиш, закот бериш ва ҳаж қилиш.

— Вожиб қандай амал?
— Вожиб – Ислом динида бажарилиши шарт бўлган амал. Уни бажарган киши савоб олади, бажармаганлар гуноҳкор бўлади. Вожиб амалга ишонмаган киши кофир ва имонсиз бўлмаса ҳам, катта гуноҳга ботади.

— Қандай амаллар вожиб амалга киради?
— Витр намозини ўқиш, ҳайит намозларини ўқиш, садақа ва фитр бериш, қурбонлик сўйиш, Қуръондан сажда оятлари ўқилган пайтда сажда қилиш кабилар.

— Суннат қандай амал?
— Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қилган амаллари. Суннат амалини қилган киши савоб топади. Қилмаган киши гуноҳкор бўлмаса-да, қиёмат куни маломатга қолади, Пайғамбаримиз шафоатларига лойиқ бўлмайди.

— Суннат амали нималарда кўринади?
— Яхши ишларни «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим», дея бошлаш, мўмин кишиларга салом бериш, Қуръон ўқишни «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим» сўзлари билан бошлаш сингари амаллардир.

— Мустаҳаб қандай амал?
— Мустаҳаб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом баъзан бажарган ва баъзан бажаришни лозим кўрмаган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Аммо қилмаса, гуноҳкор бўлмайди. Қиёмат куни азоб ва маломатга ҳам қолмайди.

— Мустаҳаб амалига қандай юмушлар киради?
— Нафл намоз ўқиш ва нафл рўза тутиш, нафл садақа бериш ва доим таҳоратли юриш кабилар.

— Мубоҳ қандай амал?
— Мубоҳ шундай амалки, қилинса ҳам, қилинмаса ҳам дуруст бўлаверади. Ундан киши савоб ҳам, гуноҳ ҳам топмайди. Қилиш-қилмаслик банданинг ихтиёридадир.

— Қанақа амаллар мубоҳга мисол бўлади?
— Ҳалол таомларни ейиш, ҳалол ичимликларни ичиш, ўтириш, туриш, юриш ва зарарсиз сўзларни сўзлаш.

— Ҳаром қандай амалдир?
— Ҳаром Ислом динида қатъий таъқиқланган амалдир. Уни қилган киши қаттиқ гуноҳга ботади, уни ҳалол, дегувчилар кофир ва имонсиз ҳисобланади.

— Қандай ишлар ҳаром қилинган?
— Ноҳақ одам ўлдириш, одамзотга ва ҳайвонотга зулм қилиш, ғийбат қилиш, ўғирлик, ёлғончилик, ароқхўрлик ва зинокорлик каби ишлар.

— Макруҳ қандай амал?
— Макруҳ Ислом дини таъқиқлаган амал. Макруҳни қилмаган киши савобга қолади, қилган киши эса азобланиши мумкин. Уни қилган киши кофир бўлмаса-да, гуноҳга ботади.

— Макруҳ амали нималарда кўринади?
— Масжидга туфлаш, (фаҳш) нағмаларга қулоқ солиш, одобсиз шеърларни куйлаб ҳофизлик қилиш, одамлар ичида масхарабозлик қилиш, уятсиз шеърларни битиш кабилар макруҳ амаллардир.

— Мустакраҳ қандай амал?
— Мустакраҳ шундай амалки, уни қилгандан кўра қилмаган яхшироқдир. Қилган киши гуноҳкор саналмаса-да, одобсиз бўлади. Қиёматда азобга қолиши мумкин.

— Мустакраҳга қандай амаллар киради?
— Таомни катта-катта ейиш, бозорда, кўчада овқатланиш, баланд овоз билан кекириш ва ҳайқириб эснаш кабилар
.


@Boburxon_Eshon_bobo


#БИЛАСИЗМИ?

Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ яхши кўради:
- тақво;
- гўзал хулқ.

Кимда икки хислат бўлса уни одамлар яхши кўради:
- сахийлик;
- ҳаммага яхшилик қилиш.

Кимда икки хислат бўлса уни қўшнилари яхши кўради:
- очиқ юзли бўлиш;
- муомалада сахий бўлиш.

Кимда икки хислат бўлса уни дўстлари яхши кўради:
- кўрган яхшилигини эслаб туриш;
- кўрган ёмонликларини эсдан чиқариб юбориш.

Кимда икки хислат бўлса уни шогирдлари яхши кўради:
- тушунтиришда бор кучини сарфлаш;
- уларга мулойимлик қилиш.

Кимда икки хислат бўлса уни устозлари яхши кўради:
- гапни тез тушуниш;
- эҳтиромини ўрнига қўйиш.

Кимда икки хислат бўлса уни аёли яхши кўради:
- муомалада лутфли бўлиш;
- аёлининг муаммоларини айтмаса ҳам тушуниш.

Кимда икки хислат бўлса уни бошлиғи яхши кўради:
- чиройли итоатда бўлиш;
- буюрилган ишларни кўнгилдагидек бажариш.

Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ ва барча инсонлар яхши кўради:
- барчага доим яхшиликни илиниш;
- озор беришдан сақланиш.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Boburxon_Eshon_bobo


НИКОҲ КЕЧАСИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО (Аудио)

Икки ракат намоз ўқиб, Аллоҳдан масъуд бўлишларини сўраб дуо қилгач, «Бисмиллаҳ» айтиб «Роббана ҳаблана мин азважина ва зурриййатина қуррота аъйунин важъална лил-муттақийна имама». Маъноси: «Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тақводорларга пешво қилгин!» (Фурқон сураси, 74-оят) оятини ўқиб, завжаси билан бирга бўлишдан олдин «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳумма жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона ма розақтана». Маъноси: «Ё Аллоҳ, шайтонни биздан ва бизга ато этганинг фарзанддан узоқлаштир» (Имом Бухорий. «Никоҳ», 66) дуосини ўқийди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ibrat....

20 last posts shown.

196

subscribers
Channel statistics
Popular in the channel