ДИЛДАН КЕТМАЙДИГАН ЧАНДИҚ
Бир сержаҳл, ўзини тута олмайдиган йигит бор экан. Отаси унга бир халта мих берибди ва ғазабини тута олмаса, ҳар сафар девор устунига биттадан мих қоқишни тайинлабди.
Биринчи кун устунга ўнталаб мих қоқилди. Келаси ҳафта у ўз ғазабини босишни ўргана бошлади ва кунма-кун устунга қоқиладиган михлар сони камая борди. Йигит тушунди: ўз мижозини назорат қилиш, мих қоқишдан осонроқ .
Бора-бора у бир матра ҳам ўзини йўқотмайдиган бўлди. Буни отасига айтди. Отаси, агар ўғли куни бўйи аччиғланмаса, кун охирида устундан бир мих суғуриб олиши мумкинлигини айтди.
Вақт ўтди ва шундай кун келдики, йигит отасига устунда битта ҳам мих қолмаганини айтди. Отаси ўғлини қўлидан тутиб устун олдига олиб келди:
- Сен ишни яхши уддаладинг, лекин устунда қанча тешик қолганини кўраяпсанми? Устун энди ҳеч қачон аввалгидек бўлмайди. Сен бировга жаҳл устида ёмон гапирсанг, унинг дилида шундай чандиқлар қолади ва сен кейин неча марта кечирим сўрасанг ҳам, аҳамияти йўқ.
📖 “Ҳикматлар жавоҳири” китобидан
➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
Ибрат излаганга — ибратдир дунё