Яқининимиз деб билганларимизнинг қандай ҳолатда ва қандай босим остида эканлигини билмаймиз. На руҳининг азобини ва на жонининг оғриғини тушунамиз.
Бироқ “нега у етарлича ҳаракат қилмайди?” деб ўз яқинимизни айблашда давом этаверамиз. Ҳаётда ҳеч ким ҳеч нарсага мажбур эмаслигини, айниқса, кимдир ким учундир ҳеч нимага мажбур эмаслигини тан олгимиз келмайди.
Ҳаёт шундай қурилган, ўйлаганимиздек бўлмаса, ва муаммолар қаердан пайдо бўлишига қарамай, ишдами, ишқдами, оиладами, дўстлар даврасидами… бир-биримизни тушунишга ҳаракат қилишимиз, муроса қилишни ўрганишимиз, ўзаро ғамхўрлик қилишни ва дуруст муомалада бўлишни, тўхтатмаслигимиз керак.
Ҳар ким ўз эгоси билан яшайверса, худбинлар жамиятини яратиб қўямиз. Ўртада оқибат кўтарилаверади… ишда, ишқда, оилада, дўстларда.
@bekobodhayoti_24