#НАСТАРИН 135.
#Дилором_Қосимова
🍃🍃🍃
Сардор офисида ўйланиб ўтирибди. Соатига қаради. Уйдан чиққанига, икки соатдан ошибди.
—Настаринни бу ифлос билан қолдириб бекор қилдиммикан? -қўлига телефонини олиб, Настаринга қўнғироқ қилди.
—Алоо, Сардор акоо.
—Яхшимисан читтакчам? -Настаринни, овозини эшитгач, енгил нафас олди Сардор.
—Мен яхшиман ҳавотир олманг.
—Гўзалим, сени Латофат билан қолдирганим учун, кўнглим нотинч. Менга қолса, уни бир кун ҳам қўймай, ҳайдардим. Аммо сенга айтдимку...
—Ҳижолат бўлманг, мен сизга ишонаман.
—Раҳмат сенга.
🍃🍃🍃
Ҳақиқий севги ҳеч қачон осон бўлмайди ва осон севги ҳеч қачон ҳақиқий бўлмайди.
Кунлар ўтаркан, мени Сардор акамга бўлган ишончим ортиб борарди. Латофат опани орада гап қистириб бир-икки тартибга чақиргандек бўлдим. Аммо фойдасиз...
Сардор акамга қарашлари ҳамон ўзгармаганди.
Мен ўқишга қайтдим. "Шу билан сал чалғийсан" деди, Сардор акам.
Бир куни ўқишдан келсам Сардор акамни машинаси дарвоза олдида экан.
—Бугун эрта қайтибдиларда. -дедим машинани кўргач, уйга кирдим. Ошхона эшиги очиқ, Сардор акам эшикка терс ўгирилиб ўтирибди.
Олдида тик турган Латофат опа ҳиёл эгилиб, нимадир деб, кўрсаткич ва ўрта бармоқларини Сардор акамни елкаларида юргизди.