Forward from: Ahmedov Rizoliddin
1860-йиллар бошида Қўқон хони Маллахон янги ҳарбий технологияларни жорий эта бошлайди. Қўқон яқинида ўша давр учун замонавий бўлган порох (дору) заводи ишга тушади. Хонликнинг порохи ишлаб чиқарила бошлайди. Русларнинг порохидан фарқли қўқонликларнинг порохи қорамтир бўлади.
Порохни тайёрлаш учун махсус химик-технологлар фаолият олиб борган.
Бундан ташқари, янги турдаги милтиқлар ва тўплар қўйиш йўлга қўйилади. Руслар билан кўп тўқнашган Маллахон уларнинг ҳарбий ютуқларини ўзлаштиришга эътибор қаратади. Узун стволли янги милтиқлар ясаш ва замонавий русумдаги тўплар қуйиш бошланади. Артиллерия иши (тўп ва тўпхона иши)га, шунингдек, ҳорижлик зобитлар ёлланади. Улардан энди машҳури инглиз армиясида хизматда бўлган Хайр Муҳаммад Ёвардир. Қўқон армияси замонавий артиллерия ва артиллериячиларга эга бўлади. Маллахоннинг ўзи артиллерия машқларини кузатиб боради. Машқлардан бирида нишонни ололмаган Қовусбек додхоҳга қаттиқ муомала қилгани тарихий манбаларда келтирилган.
Аслида, Маллахон 1860-1863 йилларда русларга қарши кенг қамровли курашга тайёргарлик кўрган. Бухоро амири ва Хива хонига мактублар юборгани айтилади. Аммо, 1863 йилда ўз ётоғида хоинлар томонидан ўлдирилади. Айрим манбаларда, Маллахоннинг ўлдирилиши Туркистонга бўладиган босқиннинг илк режаси эди.
Шўро даври ва ундан кейин ҳорижликлар артиллерия ишини "ғариб" дейди. Лекин ундай бўлмаган. Қўқон қўшини ва руслар ўртасидаги артиллерия жанглари кўп манбаларда ёритилган.
Қўқон хонлигида ҳарбий соҳадаги кимёвий технология ва металлургия иши ҳалигача чуқур тадқиқ этилмаган саҳифалар деб ўйлайман. Бежизга порох ишлаб чиқаришни эсламадим. Карвонлар ҳар нарсани четда келтиравермаган. Селитра, олтингугурт ва шунга ўхшаган кимёвий моддалар ишлаб чиқарилган. Халқни оммавий саводсизга чиқарганларга муносиб жавоб бўларди.
https://t.me/turonturkiston