💧👍Таҳоратга оид фатволар | 39-қисм
ҒУСЛГА ОИД МАСАЛАЛАР
🟢 Ғуслда тор узук ва сирғани қимирлатиб қўйиш вожибдир. Агар қулоқда сирға бўлмаса ва сув оқизаётганда қулоқ тешигига кирса, ғусл дуруст бўлади. Агар сув кирмаса, киритади. Қулоқ тешигига сувдан бошқа чўп ва шунга ўхшаш нарсаларни киритишга уринмайди. (“Баҳрур роиқ”)
🟢 Киндикнинг ичига сув киритиш фарз бўлади. Сув яхшироқ кириши учун бармоқларини киндигига киритиши керак бўлади. (“Муҳийтус Сарахсий")
🟢 Аёл киши жанобат, ҳайз ва нифосдан ғусл қилганда ташқи андомини ювиши вожиб. Таҳоратдан аввал эса суннат. (Муҳийтус Сарахсий)
🟢 Баданга мой суртилса ва унинг устидан сув қуйилса, шунда сув баданга ўтмаса ҳам жоиз бўлади. (“Шарҳул викоя”)
🟢 Агар аёл кишига ғуслда бошини ювиш зарар қилса, бошини ювмайди. Масҳ тортади, деб ҳам айтилган. Аёл шу ҳолатда эканида эри тўшакка чақирса, рад жавобини бермайди. ("Раддул муҳтор”)
🔴 Аёл киши сочи, тирноғи ва бошқа аъзолари остига сув ўтказмайдиган бўёқ суртса, таҳорат ёки ғусл қилишда ўша бўёқларни кетказиши шарт бўлади. Акс ҳолда қилган таҳорат ёки ғусл дуруст бўлмайди. (“Фатовои Оламгирийя”)
#таҳорат 👈 (барча қисмлар)
➡️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇👇👇
📝Telegram |🎞 YouTube 🕌