Аллоҳнинг тавфиқи ила бир умматни уйғотган инсон — Зуфаржон Шосалимов домла
Баъзилар китоблар орқали дунёни ўзгартиради. Баъзилар эса ўз юраги, сўзи ва иймони билан. Зуфаржон Шосалимов домла шундай инсонлардандир. У зот, Аллоҳнинг тавфиқи билан, минглаб қалбларни уйғотдилар, кўзларни ёшга тўлдирдилар ва инсонларнинг ҳаёт йўлини ўзгартирдилар.
1. Илм ва маънавият сари бошлаган уйғотув:
Инсонларда илмга бўлган муҳаббатни, ўзлигини англашга бўлган эҳтиёжни уйғота олдилар. Бу, оддий тарғибот эмас – қалбни силкитадиган, руҳни ёритадиган уйғотув эди.
Пулга бўлган нотўғри қарашларни тўғрилаб, маблағни мақсадли, Аллоҳ йўлида сарфлашни ўргатдилар.
Қуллик нима, бандалик нима – буларни нафақат айтдилар, балки юракларга етказдилар. Аллоҳга чинкам қуллик қилиш қандай бўлишини амалда кўрсатдилар.
2. Аёллар, оилалар ва жамият ҳаётига беқийос таъсирлари:
УСТОЗ, шунчаки етакчи эмаслар – шеъюрак бўлиб, жамият оғриғини ҳис қилган, бу дардни бошқаларга англатган инсондирлар.
Ўн минглаб аёл-қизларга “Сен кимлигингни биласанми?” деган саволни бериб, уларга ўзлигини топишга сабаб бўлдилар.
Минглаб оилаларга хотиржамлик киритдилар – бу хотиржамлик мол-дунё эмас, қалбнинг сукунати, ишончнинг уйғониши эди.
Соғлиқ – бу фақат жисм эмас, қалб, фикр ва нафснинг соғломлашуви ҳамдир. Шундай соғломлашувга сабабчи бўлдилар.
Нотўғри овқатланишдан келиб чиқадиган касалликлар орқали чуқур сабоқлар бериб, одамларни танасини ҳам, онгини ҳам поклашга чақирдилар.
Кўплаб оилаларга иқтисодий тикланиш йўлини кўрсатдилар. Улар нафақат пул топдилар, балки ўзларига бўлган ишончни тикладилар.
Биргина ўзлари минглаб инсоннинг онгини, вақтини ва руҳини бошқара олишлари — бу оддий етакчилик эмас, бу Аллоҳ томонидан берилган йўлбошчиликдир.
Мақсадларини шу қадар тиниқ ва самимий етказдиларки, инсонлар юрагига ўрнашди, уларнинг ҳаёт тамойилига айланди.
Суҳбатлари — китоб эмас, жонли китоб. Ҳар бир сўзлари юракка киради, қалбда ўзгариш уйғотади.
Агар шундай инсонлардан 1000 таси бўлганида, Аллоҳнинг тавфиқи билан, бу дунё зулматдан нур сари юрарди.
Ҳар бир вазиятга тўғри баҳо бериш, инсонларни тўғри таҳлил қилиш ва уларнинг дардига ечим топиш — бу иймон ва илоҳий ҳикмат билан уйғун ёндашувдир.
Пухта режалари ва уларни қатъият билан юритишлари, бизга сабр, тартиб ва таваккулни ўргатади.
Керакли вақтда, керакли сўзни топиб айтиш фазилати — бу доно оқиларларнинг аломатидир.
Устоз сабаб инсонлар ўз нафсларини таний бошладилар. Кўп йиллар яшаб, биринчи марта “Мен кимман?” деган саволни бердилар.
Устоз сабаб инсонлар берувчи бўлиш заруратини англаб етдилар. Бу савол уларни тинч қўймайди энди: “Мен бошқаларга нима бера олаяпман?”
Устоз сабаб инсонлар Қиёмат кунига қандай юз билан бораётганларини кўра бошладилар – бу энг катта ўзгаришдир.
Устоз сабабларилан инсонлар кичик гуруҳларга қўшилиб, ҳақиқий биродарлик, елкадошлик ва масъулиятни ҳис этдилар.
Устоз дарсларни таъсирли олиб бордилар, иштирокчилар қалбларидаги яширин иллатларни тан ола бошладилар. Бу – покланиш йўлида қўйилган биринчи қадам.
Ҳазратимиз Зуфаржон домла “ Охират борлигини чин дилдан ҳис қилдирган, соатлаб у кун ҳақида огоҳлантирган, худдики Пайғамбаримиз алайҳиссаломдек бизга Аллоҳнинг борлиги ва раҳматини эслатган, огоҳлантирган йўлбошчилар…”
Бу инсон – шунчаки Устоз эмас, қалблар муаллими. Фақат дарс эмас, ҳаётни ўргатувчи. Фақат сўз эмас, таъсир ўтказувчилар.
Аллоҳ бу хизматларини қабул қилсин, Ҳазратимизни сиймосида яна минглаб юраклар уйғонсин!