Авғонбоғ Масжиди


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Кўкон шахар Авғонбоғ жомеъ масжидининг телеграм ижтимоий тармоғидаги канал
Таклиф ва мурожаатлар учун: @Xojimurod_1993

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


​​ТАҚСИТ САВДОСИ
#савдо

❓1532-CАВОЛ: Ҳозирги кунда “тақсит савдоси” ҳақида кўп эшитиб қоляпмиз. У қандай савдо?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Тақсит” савдоси деб савдо молини харидорга дарҳол топшириб, баҳосини бўлиб тўлашга келишган ҳолда насия қилиб сотишга айтилади. Бунда масалан бир киши машинани 10 ойга, ҳар ойда 1000 дан, жами 10 000 га келишган ҳолда сотиб олади.
Бу савдода сотувчи харидорга турли таклифларни киритганда, масалан, “3 ойга нархи 8000 бўлади, 6 ойга 9000 бўлади, 10 ойга 10 000 бўлади” деганда икки томон ҳам муддат ва нархни аниқ қилиб олишлари керак бўлади.
Агар харидор ваъда қилган тўловларини тўлай олмаса, қарзга устама қўшиш мумкин эмас, гарчи уни олдиндан шарт қилинган бўлса ҳам.
Ўзига тўқ (имконияти бор) харидор адо қилиши керак бўлган қарзни вақти келганда тўламаслиги шаръан ножоиздир. Бу сотувчига зулм қилиш, яъни катта гуноҳ бўлади.
Тақсит савдосида сотувчи харидорнинг қарзи муқобилида гаров талаб қилиш ҳаққига эга. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


#360та бўғим!!!

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Одам болаларидан барча киши уч юз олтмиш бўғим билан яратилган...", деб айтдилар.
Имом Аҳмад ривояти.
Инсон жисмидаги бўғимлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўн тўрт аср олдин белгилаб, хабар берганларидек уч юз олтмиштадир. Ахир Расулуллоҳ салллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳдан бошқа ким ҳам хабар бера олар эди. Ушбу илмий ҳақиқатга йигирманчи асрнинг охирларида етишилдику?!

– Умуртқада 147 та бўғим.

– Кўкракда 24 бўғим.

– Юқори томонда, яъни елка, тирсак, билак ва қўл суякларида 43 × 2 = 86 та бўғим.

– Пастки томонда, яъни сон, тизза, тўпиқ ва оёқ суякларида 44 × 2 = 88 та бўғим.

– Тосда 13 та бўғим.

– Жағда 2 та бўғим.
Жами: 147+24+86+88+13+2=360

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардаги ҳар бир бўғим учун ҳар куни тонг отганда садақа бордир. Ҳар бир тасбеҳингиз (яъни, «Субҳоналлоҳ», дейишингиз) садақадир. Ҳар бир ҳамдингиз (яъни, «Алҳамдулиллаҳ», дейишингиз) ҳам садақадир. Ҳар бир таҳлилингиз (яъни, «Ла илаҳа иллаллоҳ», дейишингиз) ҳам садақадир. Ҳар бир такбирингиз (яъни, «Аллоҳу акбар», дейишингиз) ҳам садақадир. Яхшиликка буюришингиз ҳамда ёмонликдан қайтаришингиз ҳам садақадир. Чошгоҳ (зуҳо) пайтидаги икки ракат ўқиган намозингиз буларнинг ўрнига ўзи кифоя қилади», дедилар»
Jaloliddinrumiyy
Имом Муслим ривоятлари.
https://t.me/Avgonbogmasjidi










Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Videomurojaat

❗️Farzandlaringizni turli buzg‘unchi g‘oyalar ta’siridan asrang


🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter


​​УЙДАГИ ҲАЙВОННИ ҚУРБОНЛИККА ДЕБ НИЯТ ҚИЛГАНИДАН КЕЙИН СОТИШ
#қурбонлик

❓1531-CАВОЛ: Уйда боқилаётган ҳайвонни қурбонлик қилиш учун ният қилган бўлса, кейинчалик бирор эҳтиёжи учун сўйса ёки сотса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уйида боқаётган ҳайвонни қурбонликка ният қилгандан кейин сўйиб ейиши ёки сотиб юборишига шаръан ҳеч қандай монелик йўқ. Чунки ўзининг қўйини қурбонлик қилишни ният қилишнинг ўзи билан зиммасига шу ҳайвонни сўйиш лозим бўлиб қолмайди. Ҳайвонни боқиш ёки сотиш каби қурбонликдан бошқа мақсадда сотиб олса, кейин қурбонлик қилишни ният қилса, бу билан зиммага (айнан) шу ҳайвонни қурбонлик қилиш вожиб бўлиб қолмайди (“Бадоиъус-саноиъ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Қуръони каримда зикри келган ҳайвонлар:

1. Аждар (Катта илон).
"Шунда (Мусо тутиб турган) асосини ташлаган эди, баногоҳ у асо очиқ-ростакам аждарга айланди" ("Аъроф" сураси, 107-оят).

2. Туя.
"Ахир улар туянинг қандай яратилганига, (ибрат назари билан) боқмайдиларми?!"("Ғошия" сураси, 17-оят).

3. Чивин.
"Аллоҳ чивин ёки ундан-да ҳақир нарсалар ҳақида масал айтишдан ҳеч тортинмайди", ("Бақара" сураси, 26-оят).

4. Сигир.
"Эсланг! Мусо ўз қавмига: «Албатта Аллоҳ сизларга бир сигир сўйишларингизни буюради»,- деган", ("Бақара" сураси, 67-оят).

5. Хачир.
"У Зот яна сизлар минишингиз учун зийнат қилиб отлар, хачирлар ва эшакларни (яратди)", ("Наҳл" сураси, 8-оят).

6. Эчки.
"(Аллоҳ) саккизта жуфтни (яратди).Қўйдан иккини (яъни эркак ва урғочини),эчкидан иккини яратди" ("Анъом" сураси, 143-оят).

7. Бит.
"Бас, биз уларнинг устиларига тўфон (сел), чигиртка, бит, бақа ва қон (балоларини бизнинг қудратимизга далолат қиладиган) очиқ оят-мўъжизалар қилиб юбордик" ("Аъроф" сураси, 133-оят).

8. Маймун.
"Орангиздан шанба кунида ҳаддан ошган кимсаларни билдингиз. Бас, биз уларга: «Бадбахт маймунларга айлангиз», дедик", ("Бақара" сураси, 65-оят).

9. Тўнғиз.
"Албатта У сизларга фақатгина ўлаксани, қонни, тўнғиз гўштини ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларнигина ҳаром қилди", ("Бақара" сураси, 173-оят).

10. Чигиртка.
"Гўё ёйилган чигирткалар каби қабрларидан чиқиб келурлар!"("Қамар" сураси, 7-оят).

11. Эшак.
"Улар (устига ортиб кўйилган) китобларни кўтариб кетаётган эшакка ўхшайди", ("Жумъа" сураси, 5 оят).

12. Пашша.
"Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутлар агар барчалари бирлашганларида ҳам хатто бир дона пашшани ярата олмаслар",("Ҳаж" сураси, 73-оят).

13. Бақа.
"Бас, биз уларнинг устиларига тўфон (сел), чигиртка, бит, бақа ва қон (балоларини бизнинг қудратимизга далолат қиладиган) очиқ оят-мўъжизалар қилиб юбордик", ("Аъроф" сураси, 133-оят).

14. Ҳудҳуд.
"У қушларни кўздан кечириб (уларнинг орасида ҳудҳудга кўзи тушмагач): "Нега мен ҳудҳудни кўрмаяпман, балки у (мендан беизн) ғойиб бўлгувчилардандир?!", ("Намл" сураси, 20-оят).

15. Асалари.
"(Эй Муҳаммад алайҳиссалом),Парвардигорингиз асаларига ваҳий-амр қилди", ("Наҳл" сураси, 68-оят).

16. Қўй.
"Дарвоқеъ, мана бу менинг биродарим бўлиб, унинг тўқсон тўққиз совлиқ қўйи бор, менинг эса биргина совлиғим бордир", ("Сод" сураси, 23-оят).

17. Ит.
"Бас, унинг мисоли худди бир итга ўхшайдики, уни ҳайдасанг ҳам тилини осилтириб тураверади ёки (ўз ҳолига) қўйсанг ҳам тилини осилтириб тураверади", ("Аъроф" сураси, 176-оят).

18. Шер.
"Нега улар худди шердан қочган ёввойи эшакларга ўхшаб бу Эслатмадан — Қуръондан юз ўгирадилар-а?!"("Муддассир" сураси, 51-оят).

19. Фил.
"Парвардигорингиз фил эгаларини қандай (ҳалок) қилганини кўрмадингизми?" ("Фил" сураси, 1-оят).

20. Наҳанг балиқ.
"Бас, уни (Парвардигорининг изнисиз ўз қавмини ташлаб чиқиб кетгани сабабли) маломатга лойиқ бўлган ҳолида бир наҳанг балиқ ютиб юборди", ("Соффат" сураси, 142-оят).

21. Қарға.
"Сўнгра Аллоҳ унга биродарининг мурдасини қандай кўмишни кўрсатиш учун ер титадиган бир қарға юборди",("Моида" сураси, 31-оят).

22. Ўргимчак.
"Аллоҳдан ўзга "дўстлар"ни ушлаган кимсаларнинг мисоли худди (ўзи учун) уй қуриб олиб, (ўша уйидан паноҳ истаган) ўргимчакка ўхшайди", ("Анкабут" сураси, 41-оят).

23. Бўри.
"Мен, сизлар ғафлатда қолиб, уни бўри еб кетишидан қўрқурман", ("Юсуф" сураси, 13-оят).

24. От.
"Улар(га қарши жанг қилиш) учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйинг", ("Анфол" сураси, 60 оят).

25. Чумоли.
"То улар чумолилар водийсига етган вақтларида", ("Намл" сураси, 18-оят).

26. Қуш.
"У Зот уларнинг устига сополдан бўлган тошларни отадиган тўп-тўп қушларни юборди", ("Фил" сураси, 3-оят).

27. Капалак.
"У Кунда одамлар тўзғитиб юборилган капалаклар каби бўлиб қолурлар!" ("ал Қориъа" сураси, 4-оят).

28. Ёввойи эшак.
"Нега улар худди шердан қочган ёввойи эшакларга ўхшаб бу Эслатмадан — Қуръондан юз ўгирадилар-а?!" (Муддассир сураси, 50 оят).
https://t.me/Avgonbogmasjidi


#Биз_гуноҳдан_қандай_сақланамиз?
ГУНОҲДАН САҚЛАНИШ ЭНГ МУҲИМ ВА УЛУҒ ИШ

Шунинг учун, Ҳазрати Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан бир киши: "Бир одам бор, у гуноҳни ҳам кам қилади ва яхшиликни ҳам кам қилади. Яна бошқа бир одам бор, у гуноҳни ҳам кўп қилади ва яхшиликни ҳам кўп қилади. Улардан қайси бири сизнинг наздингизда маҳбуброқ?" деб сўради.
Ҳазрати Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дедилар:
لا أعدل بالسلامة شيئا
"Мен омонликга бирор нарсани тенг қилмайман".
Яъни, гуноҳдан сақланиб омонлик топиш шундай амалки, унга бирор амал тенг кела олмайди. Шунга кўра, гуноҳдан сақланишни устун қўйиш лозим, нафллар ва зикрларга одатланмаган бўлса ҳам. Айни шуни баъзи зоҳидлар айтар эдилар-ки, улардан “Таҳажжуд борасида нима дейсиз?" деб сўралса, улар:
خف الله بالنهار ونم بالليل
“Кундузи Аллоҳдан қўрқиб юр ва тун бўйи ухла”, - деб жавоб берар эдилар.
Яъни, улар агар кундузи Аллоҳдан қўрқиб ҳаёт кечирсанг, у ҳолда тун бўйи ухласанг ҳам сенга ҳеч маломат йўқ, демоқчи бўлганлар. Аниқки, Аллоҳдан қўрқиб яшашлик гуноҳдан воз кечтиради. Агар бирор шахс шу тарзда Аллоҳдан қўрқиб ҳаёт кечирса, у ҳолда нафллар ўқимаслиги туфайли унга ҳеч қандай маломат йўқ. Худди шундай нақл қилинганки, бир улуғ зот бир кишини ўз қавмига: "Эй одамлар! Сизларни уйқу ҳалок қилиб қўйди", деяётганини эшитди. Шунда у улуғ зот шундай дея бошлади: "Йўқ, балки уларни уйғоқлик ҳалок қилиб қўйгандир".
Яъни, кечаси туриб нафллар ўқимасликдан булар ҳалок бўлмади, балки кундузи уйғоқ ҳолда Аллоҳга гуноҳ қилиш сабабли ҳалок бўлдилар. Шунга кўра, кечалари қилинадиган ибодатлар, нафллар ва вазифалар орқали гуноҳдан воз кечилиши шарт қилингандир.
https://t.me/Avgonbogmasjidi


Хасан Басрий рохимахуллоҳ :

"Аллоҳ истиғфор айтгувчи инсонни аниқ азобламайди деб ўйлайман" дедилар.

- Буни қаердан билдингиз, деб сўрашти?

"Унга ким истиғфор айтишни илҳом қилди?," деб сўради улардан!

- Аллоҳ, дейшди.

"Барча айбу нуқсонлар покиза зот Аллоҳ - бир бандага истиғфорни илҳом қилиб, сўнг уни азобламас" дедилар.

«Модомики сиз уларнинг орасида экансиз, Аллоҳ уларни ҳаргиз азобламас.
Ва улар истиғфор айтишар экан, Аллоҳ уларни азоблагувчи бўлмас.» (Анфол сураси -33 оят.)

Эй Роббим, бизларга кечаю - кундуз истиғфор айтишни илхом қилгин!
https://t.me/Avgonbogmasjidi


ТИШНИ ТОМГА ОТИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Бизни динимизда тиш олдириб келса уни томга отиш керакми ё кўмиб қўйган яхшими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсоннинг ўзи мукаррам бўлгани сингари аъзолари ҳам мукаррам ҳисобланади. Инсоннинг ўзи кўмилгани каби унинг аъзолари ҳам кўмилади. Тиш ҳам шундай. Томга отилмайди, балки кўмилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar


КОМАДАГИ ИНСОН
Savollar_kanal 7988-савол
Ассалому алайкум! Кома ҳолатига тушиб қолган инсонни сунъий ҳаёт билан озиқлантиришни қачонгача давом эттириш керак?

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом!
Вафотни аниқлаш ва инсоннинг жисмидан ҳаётни тутиб турувчи жиҳозларни олиш

Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1408 ҳ.с. 24 – 28 сафар (1987 йил, 17 – 21 октябр) кунлари бўлиб ўтган ўнинчи мажлисида тиббий аломатлар ила вафотни аниқлаш ва инсон жисмидан ҳаётни тутиб турувчи жиҳозларни олиш ҳақидаги масалани кўриб чиқди.
Ислом Фиқҳи Академияси бу масала бўйича мутахассисларнинг ва муассасаларнинг баёнотларини диққат билан ўрганиб чиқди. Улардаги фикрлар, уламоларнинг айтган гаплари ва далилларини диққат билан ўрганди.
Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:
Жисмига ҳаётни тутиб турувчи жиҳоз ўрнатилган бемордан унинг димоғи бутунлай ишдан тўхтаганидан сўнг ва учта мутахассис табиб унинг қайта ишга тушмаслигини қатъият билан таъкидласалар, ундан жиҳозларни олса бўлади.
Агар юрак уриши ва нафас олиши жиҳознинг ёрдамида дувом этиб турган бўлса, шариат бўйича ўлган ҳисобланмайди. Фақат юрак ва нафас ҳам батамом тўхтасагина ўлган ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
*Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф*
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
https://t.me/Avgonbogmasjidi


​​МАШИНАНИ БИР-БИРИГА АЛМАШТИРИШ
#савдо

❓1529-CАВОЛ: 2022-йилда ишлаб чиқарилган Cobalt автомашинасини 2014-йилги Cobalt га устига пул олиб алмаштириш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Савдо нақд кўринишда бўлса, модели бир хил автомашиналарни устига пул олиб айрибошлаш жоиз. Лекин бу савдо насия шаклда бўлса, жоиз бўлмайди, рибо ҳосил бўлади. Чунки автомашиналарнинг жинси (модели) бир хил бўлсада, улар тарозида тортиладиган ё ҳажм билан ўлчанадиган маҳсулот эмас. Шунинг учун уларни зиёда билан алмаштириш жоиз, лекин жинси бир бўлгани учун насияси дуруст эмас. Фиқҳий манбаларимизда шунга ўхшаган мисол: нақд савдода битта қўйни иккита қўйга алмаштириш дурустлиги айтилган (“Мухтасарул виқоя”, “Фиқҳул буйуъ” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar




🤲 ТОНГДА УШБУ 7 ДУОНИ ЎҚИШНИ УНУТМАНГ ‼️

1⃣.
الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذي أحيانا بعد ما أماتَنا وإلَيْهِ النشُور
Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур

Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир.

2⃣.
الحمدُ لِلَّهِ الَّذي رَدَّ عَلَيّ رُوحِي، وَعافانِي في جَسَدِي، وأذِن لي بذِكْرِهِ
Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи

Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин.

3⃣.
لا إِلهَ إلا الله، وحده لا شَريكَ لَهُ، لَهُ المُلْكُ، وَلَهُ الحَمْدُ، وَهُوَ على كُلّ شيء قدير
Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр

Яккаю ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк Уникидир. Унга ҳамд бўлсин. У ҳар бир нарсага Қодир.

4⃣.
سُبْحانَ الله وبحمده
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи

Аллоҳни поклаб ёд этаман ва У Зотга ҳамд айтаман.

5⃣.
اللَّهُمَّ بِكَ أصْبَحْنا، وَبِكَ أمْسَيْنا، وَبِكَ نَحْيا وَبِكَ نَمُوتُ، وَإِلَيْكَ النُّشُورُ
Аллоҳумма бика асбаҳна ва бика амсайна ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушур

Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз ва Сенга қайтажакмиз.

6⃣.
باسْمِ اللَّهِ الَّذي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأرْضِ وَلا في السَّماءِ، وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيم
Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъ исмиҳи шайун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас самъиул аълийм

Ер-у осмонда Унинг исми билан бўлганда бирор нарса зиён қила олмайдиган Зот Аллоҳнинг номи ила. У ўта эшитувчи ва ўта билувчидир.

Кимки ушбу зикрни эрталаб ва кечки пайт уч мартадан ўқиса, унга ҳеч бир нарса зиён келтирмас.

7⃣.
حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ
Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
https://t.me/Avgonbogmasjidi


БИРОДАРИГА ҒОЙИБДАН ДУО ҚИЛИШ

Албатта, бировнинг олдида туриб, унинг ҳаққига дуо қилиш ҳам марғуб иш. Лекин ғойибдан туриб, биродарининг ҳаққига қилинган дуо ҳақиқий, бериё ва ҳолис дуо бўлади.

Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ижобат қилиниши энг тез бўлган дуо ғойибнинг ғойибга қилган дуосидир», дедилар».

Шарҳ: Бир-бирини кўрмай туриб, биродарининг ҳаққига ғойибдан қилинган дуо дуолар ичида энг тез ижобат бўладигани экан. Шунинг учун ҳаммамиз бир-биримизнинг ҳаққимизга ғойибдан дуо қилиб туришимиз керак экан. Бу жуда лозим ва лобуд нарсадир, чунки дуо мўминларнинг силоҳи, қуролидир.
https://t.me/Avgonbogmasjidi


#Тириклигида Жаннатий бўлган 10 нафар саҳобаларнинг исмлари:
1. Абу Бакр Сиддиқ
2. Умар ибн Хаттоб
3. Усмон ибн Аввом
4. Али ибн Абу Толиб
5. Зубайр ибн Аввом
6. Талҳа ибн Убайдуллоҳ
7. Саьд ибн Абу Ваққос
8. Абу Убайда ибн Жарроҳ
9. Абдурраҳмон ибн Авф
10. Саид ибн Зайд
Розияллоҳу анҳу лар.

Саҳоба дэб - қалби иймон нури билан тўла бўлган ва Аллоҳнинг Ҳабибини бир марта бўлса ҳам кўрган, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг суҳбатларига қатнашган инсонга айтилади.
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай дэдилар:
- "Менинг саҳобаларим юлдузлар кабидир, қайси бирига эргашсангиз ҳам тўғри йўлни топаверасиз..".
https://t.me/Avgonbogmasjidi


Ота-она билан муомаладаги 35 одоб:

1. Уларнинг ҳузурида телефонни ўчириш.
2. Сўзларига диққат билан қулоқ солиш.
3. Уларнинг фикрини қабул қилиш.
4. Суҳбатларига қизиқиш билан муносабатда бўлиш.
5. Уларнинг юзига камтарона ва эъзоз билан боқиш.
6. Уларга доимо мақтов ва илиқ гаплар айтиш.
7. Қувончли янгиликларни улар билан баҳам кўриш.
8. Салбий хабарларни айтмаслик.
9. Уларнинг яқин дўстларини мақташ ва ҳурмат қилиш.
10. Улар бажарган ишларини доимо эсга олиб, мақташ.
11. Бир гапни қайта-қайта гапирсалар ҳам диққат билан эшитиш.
12. Уларга оғир бўлган ўтмиш воқеаларини эсга солмаслик.
13. Кераксиз гапларни гапиришдан ўзини тийиш.
14. Улар билан камтарона ҳолда ўтириш.
15. Уларнинг фикрига беписанлик билан қарамаслик ёки инкор этмаслик.
16. Сўзларини бўлмаслик, уларни эркин гапиришига имкон бериш.
17. Уларнинг ёшини ҳурмат қилиш ва неваралар билан безовта қилмаслик.
18. Невароларни уларнинг олдида тергамаслик.
19. Улар берган насиҳат ва кўрсатмаларни қабул қилиш.
20. Улар ҳузурида уларни асосий шахс деб билиш.
21. Уларнинг олдида овозни кўтармаслик.
22. Уларнинг олдида ёки улардан аввал юрмаслик.
23. Улардан аввал овқат емаслик.
24. Уларнинг юзига тик қарамаслик.
25. Уларнинг қадрига етиб, улардан фахрланиш.
26. Уларнинг олдида оёқларни узатмаслик ёки орқа ўгирмаслик.
27. Уларни ҳақорат қилиб, уларга маломат келтирмаслик.
28. Уларнинг ҳақига ҳар доим дуо қилиш.
29. Уларнинг ҳузурида чарчаганликни ёки дилхираликни намойиш қилмаслик.
30. Улар хатога йўл қўйган бўлса, уларни кулгуга олмаслик.
31. Улар сўрамасдан олдин уларга хизмат қилиш.
32. Улардан хафа бўлмаслик ва уларни мунтазам равишда зиёрат қилиш.
33. Уларнинг олдида гўзал ва хушмуомала сўзларни танлаб гапириш.
34. Улар яхши кўрган исмлар билан чақириш.
35. Уларни ҳамма нарсадан ва барча инсонлардан устун қўйиш.
Ота-она – ер устидаги хазинаки,  ер остига кўчишга яқин қолган.
Илоҳим, уларнинг умрини соғлик ва ибодатда узун қил!
Омин, ё Раббим!
xatib uz
https://t.me/Avgonbogmasjidi


​​Она дуоси

Анас розияллоҳу анҳу айтади:
  - “Ансорийлардан бир йигитнинг касали оғирлашиб қолди. Биз уни кўргани кирдик. Бизлар ҳали чиқиб улгурмасдан жон таслим қилди. Унинг бошида турган кампирга орамиздан бир киши тасалли бериб:
- “Аллоҳ азза ва жалланинг амрига таслим бўл” - деди.
“Нима гап, ўғлим вафот этдими?” - сўради кампир.
“Шундай” - дедик.
“Айтаётган сўзларингиз ҳақми?” – деди аёл.
“Ҳа” - дедик. Кампир қўлларини самога кўтариб дуо қилди:
- “Эй Аллоҳ! Сен Ўзинг биласан - мен ҳар қандай мушкул ва оғир кунда Ўзинг ёрдам беришингдан умидвор бўлиб Сенинг амрингга бўйсундим, пайғамбаринг Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам учун ҳижрат қилдим. Эй Аллоҳ! Бу мусибатни шу кунда менинг бошимга солма!”.
Шу пайт унинг ўғли юзига ёпиб қўйилган кийимни очиб, ўзига кела бошлади. Ҳатто ҳеч қанча ўтмай биз билан бирга ўтириб овқатланди.
(Шайх Муҳаммад Ассоф. “Қабасотун мин ҳаётир-Расул”)

At-Tavfiq uz расмий саҳифалари:
https://t.me/Avgonbogmasjidi

20 last posts shown.