Aspekt24 | Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Music


Aspekt24.uz rasmiy kanali
Aloqa: @Aspekt_24_bot
facebook 👇https://www.facebook.com/groups/372716068488229/?re
Tiktok👇
https://www.tiktok.com/@aspekt24
Youtube👇 https://www.youtube.com/channel/UCK8k091mGFIS6gl2PcgahFA
https://aspekt24.taplink.ws

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Music
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Qonunchilikdagi_yangiliklar

❗️Kriminogen vaziyat og‘ir mahallalar bilan yangicha ishlash mexanizmlari joriy etiladi

Manba: PQ-1-son, 03.01.2025-yil.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook


Қозоғистондан Ўзбекистонга олиб келинаётган картошкалар чириди

43 вагон картошка Ўзбекистон билан чегарада фитосанитар текширувдан ўтказиш учун тўхтатилган. Сабзавотлар 10 кундан ортиқ вагонда қолиб кетгани сабабли у музлаб, яроқсиз ҳолга келган.

“Бир вагонда 68 тонна бор эди. Аммо энди у яроқсиз!, деди тадбиркор Азамат Серикбаев.


Сотувчилар айтишича, картошка ҳатто жониворларга беришга ҳам ярамайди. Зарар кўрган бешта компания вакиллари амалдорларни судга бермоқчи.

Х. А
Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook


Sukerberg Trampning Facebook va Instagram akkauntlaridagi cheklovlarni bekor qildi

Amerikalik tadbirkor, Facebook ijtimoiy media xizmati va uning bosh kompaniyasi Meta Platforms asoschisi Mark Sukerberg AQSH Prezidenti Donald Trampning Facebook va Instagram akkauntlaridagi cheklovlarni bekor qildi. Bu haqda “The Wall Street Journal” xabar berdi.
Nashrga ko‘ra, kompaniya Oq uy rahbariga uning sahifalarini muzlatib qo‘ygani uchun 25 million dollar tovon puli to‘laydi. Meta cheklovlarni bekor qilishini e’lon qilganida, taxminan yetti soat ichida Trampning bloklanmagan X akkauntida (sobiq Twitter) obunachilar soni 25 millionga yetdi.
AQSH rahbarining akkauntlari uning birinchi prezidentlik muddatidan so‘ng, saylovlarda sobiq prezident Jo Baydenga yutqazgach, 2021 yilning 6 yanvarida Kapitoliyga tahdidlar sabab bloklangandi. 
Sukerberg avvalroq Bayden ma’muriyati uning kompaniyasiga ma’lum kontentni olib tashlash uchun bosim o‘tkazganini aytgan edi. Trampning Facebook , Instagram va boshqa platformalardagi akkauntlarining bloklanishi qoidalarning buzilishi oqibati bo‘lgan. 2021 yil iyul oyida Tramp ijtimoiy tarmoqlar rahbariyatini sudga berdi. Twitter'ga qarshi ish tugatildi va Google'ga qarshi da’vo 2023 yilda yopildi.
Trampning inauguratsiyasida qatnashgan Sukerberg uni qo‘llab-quvvatlashini bildirdi va u Meta siyosatini o‘zgartirib, kompaniyaning Facebook, Instagram, Threads va WhatsApp kabi ilovalaridagi ba’zi kontentlarga qo‘yilgan cheklovlarni olib tashladi.
Ma’lumot uchun, Meta kompaniyasining butun yil davomida qo‘lga kiritgan sof daromadi 59 foizga oshib, 62,36 milliard dollarni tashkil etgan.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook




ТАВАЛЛУД 87

Бугун 30-январь — Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти, Мустақиллик бош меъмори, буюк давлат ва сиёсат арбоби, миллат отаси, ўзбек халқининг садоқатли ва фидойи фарзанди—КАРИМОВ ИСЛОМ АБДУҒАНИЕВИЧ таваллуд топган кун.

Ислом Каримов 1938-йил 30- январда Самарқанд шаҳрида туғилган.
2016-йил 2-сентябрда Тошкентда вафот этган.

Биринчи президентимиз авлодлар хотирасида Ўзбекистонни фаол ривожланаётган замонавий давлатга айлантирган, салоҳиятли ва донишманд раҳбар, ўз мамлакатининг, ўз ватандошларининг манфаатларини бутун қалби, бутун борлиғи билан ҳимоя қилган инсон ҳамда сиёсатчи, Ўзбекистон Қаҳрамони сифатида муҳрланиб қолади.

Охиратингиз обод бўлсин 🤲
Сиз ҳамиша қалбимиздасиз

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Ёнланма ишчи эканингизни эсда тутинг, жаноб раҳбарлар! Қонун сизлардан устундир", – деди адлия вакили.

Рахбарлар ёнланма ишчи эканини жуда яхши билишади улар ёнланма ишчи эканини, халқни хизматкори эканини улага халқ эслатиб туриши керак.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook


Шахсий адоват хатто энг ривожланган демократик давлатда хам бор десам ишонармидингиз?

Трампга қарши терговда ишлаган ўнлаб адлия ходими ишдан олинди

Бош прокурор вазифасини бажарувчи Жеймс Макгенрининг мактубида айтилишича, департаментнинг янги раҳбарияти янги Президентнинг режаларини амалга оширишда ушбу ходимларга ишона олмайди.

"Сиз Президент Трампни таъқиб қилишда муҳим рол ўйнагансиз. Ҳукуматнинг узлуксиз ишлаши учун юқори мансабдор шахслар ўз қўл остидагиларга ишониши жуда муҳимдир. Президентни жиноий жавобгарликка тортишдаги муҳим ролингизни ҳисобга олган ҳолда, департамент раҳбарияти Президентнинг кун тартибини содиқлик билан амалга оширишингизга ишона олмайди, деб ўйлайман”, дейилган мактубда.

Нашрга кўра, ишдан бўшатилган адвокатлар собиқ махсус прокурор Жек Смит жамоасининг бир қисми бўлиб, Трампга қарши иккита ишни текширган: махфий ҳужжатларни нотўғри ишлаш ва 2020 йилги президентлик сайлови натижаларини бекор қилишга уриниш.

Доналд Трамп президентликка қайтиши биланоқ Жек Смитни зудлик билан ишдан бўшатишга ваъда берди, бироқ Смитнинг ўзи Трамп инаугурацияси олдидан истеъфога чиқди.

2024 йилнинг ноябр ойидаги президентлик сайловларида Трамп ғалаба қозонганидан сўнг, ишлар ёпилди: прокурорлар Адлия вазирлиги амалдаги Президентга қарши ишларни қўзғатиш ваколатига эга эмаслигини тушунтирди.

Ҳозирча Смит жамоасидан ким ишдан бўшатилгани маълум эмас. Унинг ходимларининг аксарияти ҳуқуқшунос, коррупсия ва миллий хавфсизлик бўйича терговчилар бўлиб, турли президент маъмуриятларида ишлаган ва шунчаки махсус прокурор гуруҳига тайинланган.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook




Кейинги савол тахминан шундай бўлса керак:
Хитойда ишлаб чиқариладиган, хозирги кунда юртимиз кўчаларида хам кўплаб учраб турадиган BYD компанияси автомобиллари қайси давлатда ишлаб чиқарилади?
Жуда кучли савол.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шанақа қилиб савол беришса хамма мусобақа-ю танловларда ғолиб бўламан.
Энг зўр, имтихон саволлари энг қийин бўлган университетга кирар эдим.
Гарантия.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook


Алишерbakiro ёзябди.
Қодир шаблонини энди АЭС қуришга ишқибоз яшиллар такрорлашга ўтишди


“газ қиммат ресурс, 1 куб газдан 10 га яқин юқори қийматли, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш, хорижга сотиш ва унинг пулига миллионлаб қоракўзларимизга иш ўрни яратиш мумкин” дея бир жойдан туширилган шаблонни такрорлаётган яшиллар 4 млрд.долларлик GTL завод газдан узилиб, газ олигархлар томонидан экпорт қилинаётганини билишадими? Кўр ё кар бўлишмаса керак?

Қанақа қоракўзлар манфаати ҳақида гапираяпсиз? Газдан узилган заводларнинг ишчилари бўлган ўша қоракўзлар уйда тишини кирини сўриб ўтирибди. Ўзбекнинг нонини туя қилаётган кўзининг ранги қанақалиги номаълумлар бизнес жетини янгилаб, ўзбек газининг пулини Кипрдан Гонконггача хуфя ҳисобларга қараб оқизаётган бир вақтда.

Аҳолидан тортиб олинган газ ҳам бизнесга ёки “экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришга” ишлатилмайди. Яна шу кўккўзлар чўнтагига кетадими?

Одам бир марта алданишини, икки марта алданишини қабул қилиш мумкиндир. Лекин уч ва ундан кўп алданиш бу тентаклик.

Газ Ўзбекистон халқининг миллий бойлиги. Уни худо берган. Газ ўзбек халқидан, аҳолининг энг бирламчи эҳтиёжларидан ошса, ўзбек халқи рози бўлсагина, кейин қолганига ишлатилиши керак.
https://t.me/Aspekt24


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ЖИНОЯТГА ЖАЗО МУҚАРРАР!

Х. А
Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook


🇺🇸🇩🇰Трампнинг босими Даниянинг мудофаа харажатларини оширишига сабаб бўлди

Копенгаген мудофаа харажатларини ошириб, иттифоқчилари билан музокаралар олиб бормоқда. Шунингдек, Дания Арктика ва Шимолий Атлантика минтақасида ҳарбий иштирокини кучайтириш режаларини ошкор қилган.


Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook


🇮🇱 Исроил армиясининг мусулмон аскарлари қасамёд қабул қилиш маросида берилган Қуръони Каримларни намойиш этмоқда

Кўпчилик учун шок бўлиши мумкин лекин, Исроил армиясида мусулмонлар ҳам хизмат қилади ва улар Исроилдаги энг қадимий қабилалардан бири. Булар — Бедуинлар. Исроил армиясида улардан тузилган алоҳида разведка бўлинмаси — Ғасдар 585 деб аталади. Бедуинлар 1948 йилдан бери Исроил томонда ҳарбий хизмат қилади. Қизиқ томони уларда фуқаролик бўлсада, ҳарбий хизмат мажбурий эмас. Яъни улар ўз истаги билан Исроил ҳарбий хизматига ёзилади.

Хусусан, 2021 йилнинг ўзида 600 га яқин бадавий бу йўлни тутган. Ҳозирги кунда 1500 га яқин бадавий аскар Исроил Мудофаа Кучларининг турли бўлинмаларида хизмат қилмоқда.


Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook


Toshkentdan Nyu-Yorkka uchayotgan samolyotda chaqaloq tug‘ildi

Uzbekistan Airwaysʼning Toshkent – Nyu-York reysi bortida chaqaloq dunyoga keldi. Bu haqda aviakompaniya matbuot xizmati xabar berdi. 
Qayd etilishicha, chaqiriqqa yo‘lovchilar orasidagi shifokor-akusher va jarroh yo‘naltirilgan. Bir oz vaqt o‘tib, yo‘lovchi o‘g‘il farzandini dunyoga keltirgan. 
Samolyot ushbu hodisadan so‘ng, Islandiyaga majburiy qo‘ngan. 
“Shu munosabat bilan ekipaj Islandiyaning Keflavik shahridagi zaxira aerodromiga majburiy qo‘nish qarorini qabul qildi”, deyiladi xabarda. 

Samolyot muvaffaqiyatli qo‘nganidan so‘ng, tibbiyot xodimlari bortga ko‘tarilib, yo‘lovchiga zarur yordam ko‘rsatgan. Ona va chaqaloq mahalliy klinikaga yetkazilgan.
Aviakompaniya ushbu voqea bilan yo‘lovchi oilasini tabriklagan. 

“Uzbekistan Airways ushbu ajoyib voqea bilan baxtiyor oilani tabriklaydi! Shuningdek, ekipaj va tibbiy xodimlarga o‘zlarining professionalligi va hamjihatlikda ko‘rsatgan yordamlari uchun chuqur minnatdorlik bildiradi”, deyiladi xabarda.

Х. А.
Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

H. A
Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook


Долларнинг расмий курси янгиланди

Марказий банк 29 январдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 11,71 сўмга қимматлаб, 12 974,98 сўм этиб белгиланди. Евро курси тушди, рубль курси эса ошди.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook


❗️Тошкент ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рейтингида биринчи ўринга чиқди

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook


Тошкентда шифокорларни калтаклаганлар 3 йилга қамалди

Қайд этилишича, бемор йигит дўстлари билан шифохонага борган. У ерда беморнинг дўстлари ва шифокорлар ўртасида келишмовчилик юзага келган.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook

20 last posts shown.