📚📖📚#АСМААУЛ_ҲУСНАА
الْبَصِيرُ
АЛ-БАСИЙР
#РУҲИЯТ
Муножот
Ё БАСИЙР, Ўзингдан қолмагай пинҳон,
Кимда ғараз бордир, кимда пок иймон.
Кўриб турадирсан ҳар бир нарсани,
Ҳар ҳолин, ҳар сирин ҳар кимарсанинг.
Ҳар сўзим, ҳар ишим Сенга аёндир,
Ҳатто қалб туби ҳам очиқ баёндир.
Борлиқ қанча чексиз бўлса ҳам агар,
Сен учун гўёки очиқ бир дафтар...
Кўриб турадирсан жонзотлар барин,
Нигоҳингдан қолмас ҳеч ким яширин...
Каттани қанчалик кўрсанг тип-тиниқ,
Заррани шунчалик кўрарсан аниқ...
Ер ости, уммонлар туби ҳам ошкор,
Сен учун ҳеч жойда қолмагай асрор...
Етти осмон нима, ундан нари ҳам,
Бир нигоҳинг бирла бари бўлур жамъ...
Борлиқ не бўлибдир, Йўқлик ҳам равшан,
ўтмиш ё келажак кундай нурафшон...
Ё БАСИЙР, кўзларга ато этгин нур,
Кўз-у қалбни айла тамом беқусур.
Кўз кўрмаса агар, қалб кўзини оч,
Руҳлар оламида отайин қулоч...
Басират аҳлидан айлагил мени,
Фақат покни кўрай, кўрмай ҳар нени...
Охиратдан кўплаб умидларим бор,
Қиёмат даҳшатин кўрсатма зинҳор...
Дафтарим қўлимга олганим замон,
Ҳамд-у сано айтиб бўлайин шодон...
Сўнг Фирдавс боғига қўйганда қадам,
Жаннатда Жамолинг кўрсат менга ҳам...
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Asmaaul_husnaa99
الْبَصِيرُ
АЛ-БАСИЙР
#РУҲИЯТ
Муножот
Ё БАСИЙР, Ўзингдан қолмагай пинҳон,
Кимда ғараз бордир, кимда пок иймон.
Кўриб турадирсан ҳар бир нарсани,
Ҳар ҳолин, ҳар сирин ҳар кимарсанинг.
Ҳар сўзим, ҳар ишим Сенга аёндир,
Ҳатто қалб туби ҳам очиқ баёндир.
Борлиқ қанча чексиз бўлса ҳам агар,
Сен учун гўёки очиқ бир дафтар...
Кўриб турадирсан жонзотлар барин,
Нигоҳингдан қолмас ҳеч ким яширин...
Каттани қанчалик кўрсанг тип-тиниқ,
Заррани шунчалик кўрарсан аниқ...
Ер ости, уммонлар туби ҳам ошкор,
Сен учун ҳеч жойда қолмагай асрор...
Етти осмон нима, ундан нари ҳам,
Бир нигоҳинг бирла бари бўлур жамъ...
Борлиқ не бўлибдир, Йўқлик ҳам равшан,
ўтмиш ё келажак кундай нурафшон...
Ё БАСИЙР, кўзларга ато этгин нур,
Кўз-у қалбни айла тамом беқусур.
Кўз кўрмаса агар, қалб кўзини оч,
Руҳлар оламида отайин қулоч...
Басират аҳлидан айлагил мени,
Фақат покни кўрай, кўрмай ҳар нени...
Охиратдан кўплаб умидларим бор,
Қиёмат даҳшатин кўрсатма зинҳор...
Дафтарим қўлимга олганим замон,
Ҳамд-у сано айтиб бўлайин шодон...
Сўнг Фирдавс боғига қўйганда қадам,
Жаннатда Жамолинг кўрсат менга ҳам...
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Asmaaul_husnaa99