Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Диққат
🔴⁉️ Қўқонлик табиб шифокорми ёки... ?
Сўнги кунларда интернет яна оғир касалликка чалинган беморларни “Қўли билан силаб” даволаётган қўқонлик табиб Иқбол Солиев видеолари ва уни пародия қилаётган вайнлар билан тўлди.
Видеоларда Ўзбекистоннинг турли бурчаклари, қўшни давлатлардан дардига даво топа олмай, ҳассада, замбилда Қўқонга келиб табибнинг бир силаши билан юриб кетаётган беморларни кўрасиз. Иқбол Солиевни интернетда “қўли енгил табиб экан” дейдиганлар ҳам бор. Лекин, жуда кўп изоҳларда унинг фирибгар ва ёлғончи эканини айтишади.
Шу йил февраль ойида Халқ табобати ассоциацияси раиси Рўзимуҳаммад Хонназаров Kun.uz нашри билан суҳбатда табиб фаолиятини тўхтатиш бўйича бир неча марта огоҳлантирилгани ҳақида айтганди.
Фикримизча, агар Иқбол Солиев ҳақиқатда ҳар қандай оғир касалликни дори-дармон ва операциясиз даволаш иқтидорига эга бўлса, бу ҳолат аҳоли саломатлиги учун жуда зарур ва буни тегишли давлат идоралари ўрганиб чиқишлари керак. Аксинча бўлса фирибгарлиги учун фаолиятини тўхтатиши лозим.
Биз давлат соғлиқни сақлаш идоралари томонидан эл ичра машҳур табибга беморларни даволаш учун рухсат берилган ёки берилмаганини аниқлаш учун Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари Комилжон Сирожиддиновга қўнғироқ қилдик. Мутасадди ўз ҳудудида инсонларни даволаш билан шуғулланаётган Иқбол Солиевни қандай ҳужжатга асосан иш олиб бораётганидан бехабар эканлигини ва табибга рухсатнома бериш унинг ваколатига кирмаслигини билдирди.
Ўша гап. Табибнинг ишлари билан нуфузли идоралар шуғулланиши, унинг “етук қобилияти” илмий томондан исботланса кенг йўл очиши, ёки унинг “даволаш”лари ёлғон экани исботланса фаолиятини тўхтатиш керак.
@ASAKADANIMAGAP