5. Фотима (606-633)
Фотима онамиз Расули Акрам с.а.в нинг энг кичик ва энг суюкли қизлари эди. Илоҳий ваҳий илк келган пайтда Маккада туғилган. Ҳижратнинг иккинчи санаси Али розияллоҳу анҳуга турмушга чиқди. Турмуш қуришганида Фотима розияллоҳу анҳо ўн беш, Али йигирма тўрт ёшда эдилар. Расули Акрам с.а.в қизлари Фотима онамизнинг сепига ётоқ чойшаби, икки тегирмон, бир сув тулуми ҳозирлаганлар. Фотима розияллоҳу анҳо оталари берган тегирмонлар билан сув тулумини бутун умр ишлатганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида қизлари Фотима онамиз йигирма беш ёшда эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг наслларини давом эттирган Фотима розияллоҳу анҳо бўлди. Фотима онамиз беш фарзанд кўрдилар. Булар: Ҳасан, Ҳусайн, Муҳсин, Умму Кулсум, Зайнаблар эди. Булардан Муҳсин жуда ёшлигида вафот этган.
•┈┈•❀•┈┈••❁✿❁••┈┈•❀•┈┈•
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Instagram
Каналга уланиш⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFitIde7BRk15N8Igw