Анвар МИРЗО ( Анвармирзо Қудратов)


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Music


Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Music
Statistics
Posts filter


Севимли нарсаларга машаққат билан, яхшиликка эса ўзига севимли бўлган нарсаларни сарфлаш билан эришилади!

Беруний

https://t.me/Anvar_MIRZO_original
https://t.me/Anvar_MIRZO_original


Ёшлар форуми 2024

Республика маҳалла уюшма раиси Қаҳрамон Қуронбоев - Kahramon Kuranbaev ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги директори Alisher Sadullaev маҳалладаги ёшлар етакчилари билан очиқ мулоқот ўтказди.

https://t.me/Anvar_MIRZO_original
https://t.me/Anvar_MIRZO_original








ЎҚ

“Қатағон қурбонлари” музейида бир ўқ кўргазмага қўйилган

Шу ўқ атрофида айланиб қолдим:
Икки мисқол келар-келмас қўрғошин.
Тирноқдек шу маъдан юз йилча олдин
Мунавварқорининг егандир бошин...

Не дилбар зот эди Қодирий ҳазрат!
Отабеги ўққа учганми ё йўқ?
Ҳазрат юрагида орзулар қат-қат,
Шуларнинг ёнида қолгандир шу ўқ.

Қумри "ҳуғу"лаган салқин куз шоми
Қарсиллаган садо ойни титратди.
На "бисмилло"си бор ва на-да "омин"...
Шайтон шаҳид қилди домла Фитратни.

Ташқари чиқаман. Осмон тубидан
Мўлжал олиб учар юлдуз мисли чўғ.
Малъун оқшоммиди, мудҳиш субҳидам,
Чўлпон жигарини тешгандир шу ўқ.

Далилий ашё бу, рақамланган, рост,
Кўриб-кўрмай ўтар сиполар, шўхлар.
Оёқлар остида писмиқ, беовоз
Сизни кузатади зериккан ўқлар.

Шу ўқ атрофидан кетолмай қолдим...
Юз йилки, учишга шайланади Ер.
Лекин иложи йўқ, бошин эгиб жим
Шу ўқ атрофида айланади Ер.

✍️ Иқбол МИРЗО

2024

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube


КИБР

Осмон чумдугимда, дер эмиш лайлак,
Оёғи қамишу думи бир тутам.
Тоғга ўхшатармиш ўзини тезак...
Кибр сизга қайдан илашди, бўтам?

Биздан пинҳон хислат, сирингиз борми?
Хизр қўлин тутган пирингиз борми?
Ё ановга яқин ерингиз борми?
Кибр сизга қайдан илашди, бўтам?

Эгилса, синади такаббур нина,
Топдингизми нина чекиб хазина?
Ёки озиқтирган сизни ажина...
Кибр сизга қайдан илашди, бўтам?

Кибор кўришганда кўзга қарамас,
Гапга сўз танламас, сўзга қарамас.
Савобга ярамас, шундай, ярамас...
Кибр сизга қайдан илашди, бўтам?

Сувга ўзин солиб бақа маҳлиё,
Сиз сеҳрли кўзгу топдингизми ё?
Сиздан бошқа одам одаммас гўё...
Кибр сизга қайдан илашди, бўтам?

Сизга шифо тилаб, дилимда нидо,
Ахир сизсиз дунё бўлади адо.
Ўзингизни қилинг ўзингиз дуо...
Кибр сизга қайдан илашди, бўтам?

✍️ Иқбол МИРЗО

2022

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube












Йўлбарснинг тили ўзининг тиканаклари билан ажралиб туради. У керак бўлса девордаги бўёқни кўчириши мумкин. Йўлбарс бу тилидан ўлжасининг терисини гўштидан ажратишда фойдаланади.

Унинг тили дағалликда хасадгўйнинг тилидан сўнг иккинчи ўринда туради. Хасадгўйнинг тили дўстни дўстидан ва биродарни биродаридан айиради!

Ёмон  ва хасадгўй дўстдан Аллоҳ сақласин...


Одам зиддиятлардан яратилган, унинг софлигига баъзан фаришта ҳавас қилади, баъзан эса унинг тубанлигидан шайтон ҳам ҳайратга тушади!

Жалолиддин Румий

https://t.me/Anvar_MIRZO_original
https://t.me/Anvar_MIRZO_original


Энг заиф одам сир яшира олмайдиган одамдир.

Энг кучли одам ғазабини юта олган одамдир.

Энг сабрли одам камбағаллигини яшира олган одамдир.

Энг бой одам насиб қилганига қаноат қилган одамдир.

https://t.me/Anvar_MIRZO_original


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Iqbol Mirzo sheʼri
Dilnoza Kubayeva o‘qidi


“Qaqnus”









20 last posts shown.