Табиий генетик муҳандислик ҳамда геном билан лего ўйини
Ҳеч ким тасодифий ҳодисалар мавжудлигини инкор этмайди. Айниқса, ташқи таҳдидларнинг организм билан муносабатлари кенг доирада ўрганила бошлаган дунёда. Барча организмлар турли доирадаги бахтсиз ҳодисаларга дуч келади: иссиқ, совуқ, геномнинг шикастланиши, очлик, кимёвий моддаларнинг турли таʻсирлари, ички ва ташқи бахтсиз ҳодисалар, шунингдек бегона организмлар билан кураш ва бошқалар.
Ушбу ҳодисаларнинг аксарияти ёки барчаси ҳужайранинг ўша кунгача учратган ҳодисалари ва муносабатларига нисбатан мутлақо тасодифий бўлиши мумкин.
Тасодифий бўлмаган нарса бу ҳужайранинг таҳдидга жавобидир. Зарар тасодифий. Таъмирлаш эмас. Бу ерда ДНК шикастлишини олдини олувчи ҳамда шикастланган ДНКни тамирловчи ҳужайра механизмлари ҳақида ёзган эдим. Яна бир тамирлов механизми борки у нафақат аввал ёзилган махсус механизмлар каби ҳужайра ички имкониятларига таянади балки у ҳужайранинг "билиши"га ҳам асосланган. Яни маълум бир мақсадга кўра берилаётган жавоб реакциясида, кутилинган адаптацияни келтириб чиқариш.
Бу нима? Бу-табиий генетик муҳандислик. Ёки транспазон каби кўчиб юрувчи элементлар орқали ҳужайра ўз ДНКси ёки геномини қайта тартиблаши ва зарарни фаол равишда тузатишидир. (Mobil DNA)
Кўчиб юрувчи элементларни илк бор кашф қилган ҳамда уларнинг геномни актив таҳрир қилиш олиб кирган Барбара МакКлинток нафақат Нобел мукофотини олган эди, балки ўша даврда унутилган ёки аҳамият берилмаган, эволюциянинг билишга асосланган мақсадли назариясини ҳам асосчиси бўлган. Ҳозир кўчиб юрувчи элементлар орқали келиб чиқадиган адаптик мослашув янги бир назария учун асос бўлмоқда. Бу учинчи йўл ҳаракатида шаклантирилган Инклюзив биологик синтез.
Нусхалаш хатолари нафақат янги нарса яратмаслиги балки адаптик мослашувни келтириб чиқара олмаслиги ҳаммага маълум бўлиб улгурди. Қаршилар, кўп сўзламасдан жараённи ўз истаган кўринишда бўлганини исболовчи далил олиб келиши керак. Бу юкни учинчи йўл осонлик билан ҳал қилди, қарши томонлар ҳозирча жим.
Табиий генетик муҳандислик қандай содир бўлади?
Деярли ҳамма "лего" ўйинидан хабари бор. Бир хил маҳсулот ва тенг миқдордаги бўлаклардан турли уйлар, нарсалар қуриш мумкин. Ишлатилиниши керак бўлган нарсалар тенг бўлса-да, биз улар орқали жуда кўп турдаги уйлар, хилма-хил бинолар олишимиз мумкин. Албатта бу муҳандис маҳоратига боғлиқ яни "Лего"ни йиғаётган одамга.
Ҳужайра ҳам шундай қилади, у ҳам "лего" ўйинини геном билан ўйнайди. Нафақат бутун геном кўринишда балки храмасомаларда, ДНКларда, хаттоки бир ДНКнинг ўзида ҳам. У моҳир ўйинчи. У бир хил маҳсулотдан турли фенотип, яъни ташқи кўриниш ясай олади. Агар унга ташқи муҳит таъсири бўлса ва унга мослашув шаклини намойиш қилиш кераклиги ҳақидаги ахборот борса, иш битди, у кўчиб юрувчи элементлар орқали турли қисмларни жойини алиштиради, уйни қайта қуради, ҳамда шу орқали ўзгаришни келтириб чиқаради. Бу ҳам "лего" каби муҳандисликка асосланган. Фақат бу табиий генетик муҳандисликдир. Бунда муҳандис ҳужайра ва унинг ташқи муҳит билан муносабати натижасидир. Яъни у маълум бир нарса ёки жой эмас, балки мавжуд қисмларнинг ўзаро таъсирининг уйғунлиги маҳсули.
Бу қайта тартибланиш жараённи мақсадли эканлигини ҳамда унинг билишга асосланганини Барбара МакКлинток ҳам, бу фактни фанга қайта олиб кирган Жеймес Шапиро ҳам ҳимоя қилган эди ва учинчи йўл олимлари қилиб келмоқда.
Стресс остида ҳужайралар геномларини қайта ташкил қилади; транскрипсия пайтида улар турли хил локуслар ва хатто хромосомаларнинг турли қисмларини алиштиради, қайта тартиблайди, турли ўзга жойларга жойлайди. Жеймс Шапиро айтганидек, бу жараён тасодифий эмас, аксинча, ҳужайра механизмлари тасодифийликка имкон қадар қаршилик кўрсатади. Маълум бир қисмнинг ўз жойидан узилиши ва бошқа жойга кўчиб ўтиб бирикишини аниқлаган МакКлинток ҳам, турли қисмларнинг қайта тартибланиши янги белги хусусиятлар яратишини кузатган эди, ва у бу иши учун Нобел билан тақдирланган.
1-қисм 2-қисм 3-қисм
#Naturalgeneticengineering #MacKlintok #MobilDNA #Thethirdway