Ибратли ҳикоя
Кунлардан бир куни чумоли иссиқда ўтин ташиб, уй қуриб, қишга овқат ғамлаб юрганакан, кабриолетда
моно қўшиқни баланд қилиб
қўйволиб, ниначи келиб қолибди:
— Мақвоссан?🤨
— Уй қуряпман.🥵
— Нимага?🤔
— Қиш келганда совуқ тушади, мен мазза қилиб иссиққина уйимда жон сақлайман. 😌
— Ха бўпти, сен ишти қилор. Мен Чорвоққа оғайнилар билан чўмилгани кетдим деб чанггитиб кетворипти қип-қизил BMW M8 Competition ида.
Чумоли юзидан тер оқиб тош ташир экан ўйлапти: "Майли, ҳали қиш келсин — кўрамиз...😜"
Қиш кепти, чумоли ўтин аралаб турганакан шубаларни кийвоган ниначи келибди:
— Мақвоссан?🤨
— Ўтин аралаяпман, совуқ, ҳозир печка ёқаман ва мазза қилиб исинаман. 😇
— Ха, ростан жуда совуқ. Мен аэропортга кетяпман, бугун Рио–де–Жанейрога учаман, у ерда таниқли рассомлар ёзувчилар, хуллас элита билан дам оламиз, қишди ашағда ўтказиб келаман.😎
— У ерда Иван Крылов ҳам бўладими?😏
— Канешна, ҳамма келади.😉
— Агар уни кўриб қолсанг айтиб қўй, чиста хорами одамакан! 😡
@nurbekalimov