#хотира
АКАМ
Отам вафот этганида Абдунаби акам 24 ёшда эди.Ана шу ёшида биз—тўрт укаси ва бир синглисига (онам билан бирга) бош бўлиб қолди. Шукрки, у киши бу вазифани тўла-тўкис уддалади. Шу билан бирга 2 ўғил ва 8 қизини вояга етказди.Уларнинг бари олий ва ўрта махсус маълумотли мутахассислар бўлди.Хусусан, катта ўғли Абдураҳмон журналист, кичиги Абдулазиз эса врач бўлиб, элга танилди. Набираларининг аксарияти олий юртларини битирди ва турли университетларда ўқимоқда. Масалан, Одилжон пойтахтда ўзининг IT компаниясини бошқараётган бўлса, Абдуллоҳ ва Беҳзод нуфузли академияларда ўқиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида, Самандар Сирдарё вилояти шахмат федерацияси тренери сифатида фаолият юритмоқда. Бобо касб- ўқитувчиликни танлаганлари ҳам бор.
✅ Бугун ўзидан ана шундай солиҳ авлод ва яхши ном қолдирган акам—"Меҳнат шуҳрати"ордени ва "Шуҳрат" медали соҳиби Абдунаби Мустафоқулов оламдан ўтганига 11 йил бўлди. Охиратлари обод бўлсин, илоҳим.
Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov