❇️
Имом Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф) туғилиш тарихлариИмом Жавод (алайҳиссалом)нинг қизлари ва Имом Ҳасан Аскарий (алайҳиссалом) нинг аммалари бўлмиш Ҳакима хотундан нақл қилинган ривоят бу борада жуда таъсирлидир.
📗 Шайх Садуқ (ҳижрий 381 йилда вафот этган) "Камолуддин" номли китобларида шундай ривоят қилганлар:
📜 Имом Ҳасан Аскарий (алайҳиссалом) менга одам юбориб, шундай дедилар:
— Эй амма! Бугун ифторингизни биз билан қилинг, чунки бугунги кеча — Шаъбон ойининг ярим кечаси бўлиб, Аллоҳ бу кечада ер юзидаги ҳужжатини намоён қилади.
Мен сўрадим:
— Унинг онаси ким?
Имом (алайҳиссалом) жавоб бердилар:
— Наржис Хотун (саломуллоҳи алайҳо)
Мен ҳайрон бўлиб дедим:
— Роббим мени сизга фидо қилсин, Худога қасамки, унда ҳомиладорликнинг ҳеч қандай аломати йўқ!
Имом (алайҳиссалом):
— Бу айни ҳақиқат(ҳомиладор)дир,— дедилар.
⏳ Бир муддат ухлаб қолдим. Бир пайтда Наржис (саломуллоҳи алайҳо)туғруқ оғриқларини ҳис қила бошлади. Мен чақалоқнинг ҳаракати туфайли уйғондим. Дарҳол унинг устидаги матони кўтардим ва ҳайрат билан қарасам, чақалоқ сажда қилаётган экан! Уни бағримга олдим ва ҳайрат билан кузатдим: У мутлақо пок эди, унда янги туғилган чақалоқнинг одатий ҳолатларидан асар ҳам йўқ эди.
Шу пайтда Имом Ҳасан Аскарий (алайҳиссалом) овоз чиқариб дедилар:
— Эй амма, фарзандимни ёнимга олиб келинг!
❤️ Мен чақалоқни у кишига узатдим. Имом (алайҳиссалом) болани оёқларини ўз кўксиларига қўйиб, қўллари билан белларини ва оёқларини тутиб, ўз тилларини нувзоднинг оғзига қўйдилар. Кейин қўлларини унинг кўзлари, қулоқлари ва бўғинларига суртдилар ва дедилар:
— Ўғлим, гапир!
Чақалоқ тил очиб, шундай деди:
🕋 — Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ, ваҳдаҳу ла шарика лаҳ. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан расулуллоҳ. Сўнгра Амирул мўминин Али (алайҳиссалом) ва қолган барча имомларга салавот йўлладлар. Бу салавот оталари Имом Ҳасан Аскарий (алайҳиссалом) га етиб келгунга қадар давом этди...
🌺
Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
✅ http://telegram.me/ahlibayt313