Мавло кўрайлик найлар, Найларса гўзал айлар!*
Шайх Иброҳим Ҳаққий.
Гулни хорга қўшган ҳам
Йўқни борга қўшган ҳам
Ёрни-ёрга қўшган ҳам-
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!!!
Бу на тақвою-тоат
Бу на кашфу-каромат,
Ҳаргиз қилманг маломат
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!
Надир унга зорлигинг
На йўқлигинг-борлигинг
Бир Дилга хумморлигинг
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!
Тиз чўксанг,тизинг унга
Ёш тўла кўзинг унга,
Айтгин,пок сўзинг унга
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!!!
Ҳайрон бўлинг,Оқиллар
Чунон бўлинг Орифлар,
САЙРОН БЎЛИНГ ОШИҚЛАР-
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!!!
Покла,дилнинг сойини
Чалгин ишқнинг нойини
Ўп,ғариблар пойини-
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!!!
Бу на -малак сифотда
Бу на -инсон суратда
Бу на-ажиб фитратда
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!!!
Айт,на савдо бошингда
Шундай гулгун ёшингда
Бухоронгда-Шошингда-
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!!!
«Хизмат қил»,-деб элингга,
Ҳикмат солиб дилингга,
Қалам бермиш қўлингга
Ишқ берган оташ айлар
Найларса гўзал айлар!!!
Ҳолингни билган ЎЗИ
Дилингга тўлган Ўзи
Тадбирин қилган Ўзи-
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!!!
Чайқалган ҳар бир гиёҳ
Ҳар титраса дер:*Оллоҳ*
Йўқдир,зарра иштибоҳ
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!!!
Порлаган қуёш,қамар,
Бергай нуридан хабар
Раббимнинг ўзи чевар-
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!!!
Ошиқ қалбларнинг ёди,
Бу бизларга имдоди,
Дунё Унинг ижоди-
Биз бир зарра,У заргар
Найларса гўзал айлар!!!
Зулмат надир,нур бўлинг,
Раббимга манзур бўлинг,
КЕЛИНГ,БИЗГА ЖЎР БЎЛИНГ-
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!!!
22.02.2025
Шайх Иброҳим Ҳаққий.
Гулни хорга қўшган ҳам
Йўқни борга қўшган ҳам
Ёрни-ёрга қўшган ҳам-
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!!!
Бу на тақвою-тоат
Бу на кашфу-каромат,
Ҳаргиз қилманг маломат
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!
Надир унга зорлигинг
На йўқлигинг-борлигинг
Бир Дилга хумморлигинг
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!
Тиз чўксанг,тизинг унга
Ёш тўла кўзинг унга,
Айтгин,пок сўзинг унга
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!!!
Ҳайрон бўлинг,Оқиллар
Чунон бўлинг Орифлар,
САЙРОН БЎЛИНГ ОШИҚЛАР-
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!!!
Покла,дилнинг сойини
Чалгин ишқнинг нойини
Ўп,ғариблар пойини-
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!!!
Бу на -малак сифотда
Бу на -инсон суратда
Бу на-ажиб фитратда
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!!!
Айт,на савдо бошингда
Шундай гулгун ёшингда
Бухоронгда-Шошингда-
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!!!
«Хизмат қил»,-деб элингга,
Ҳикмат солиб дилингга,
Қалам бермиш қўлингга
Ишқ берган оташ айлар
Найларса гўзал айлар!!!
Ҳолингни билган ЎЗИ
Дилингга тўлган Ўзи
Тадбирин қилган Ўзи-
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!!!
Чайқалган ҳар бир гиёҳ
Ҳар титраса дер:*Оллоҳ*
Йўқдир,зарра иштибоҳ
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!!!
Порлаган қуёш,қамар,
Бергай нуридан хабар
Раббимнинг ўзи чевар-
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!!!
Ошиқ қалбларнинг ёди,
Бу бизларга имдоди,
Дунё Унинг ижоди-
Биз бир зарра,У заргар
Найларса гўзал айлар!!!
Зулмат надир,нур бўлинг,
Раббимга манзур бўлинг,
КЕЛИНГ,БИЗГА ЖЎР БЎЛИНГ-
Мавло кўрайлик найлар
Найларса гўзал айлар!!!
22.02.2025