Adolat SDP | Xorazm viloyati


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Adolat SDP | Xorazm viloyati

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Хиёбонлар, истироҳат боғлари ҳудудлари ва уларда экилган дарахтларнинг муҳофазаси кучайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида аҳолининг маданий ҳордиқ ва дам олиш масканлари муҳофазасини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда сайилгоҳлар, хиёбонлар, истироҳат боғлари ҳудудларининг ва уларда экилган дарахтларнинг муҳофазасини кучайтириш, уларнинг ерларида бинолар ва иншоотлар қурилишининг олдини олиш зарурияти юзага келмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси маданий мерос ва аҳоли ҳордиқ масканларини сақлаш, уларнинг экологик барқарорлигини таъминлаш ҳамда фаол ҳимоя тизимини яратишга қаратилган бўлиб, унинг қабул қилиниши экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, ҳаво ифлосланишининг олдини олишга ва дов-дарахтларни сақлаб қолишга хизмат қилади.


БАТАФСИЛ

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#UzDiplomat
#YIL_TANLOVI_2024

🎞 Ш.Соатова: 2024 йилнинг энг фаол партия лидери — Робахон Маҳмудова

Жамоатчилик фаоли, Адлия вазирининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Шаҳноза Соатова "Йил танлови—2024" номинациялари бўйича ўз талқинидаги номзодларини айтиб ўтди.


Батафсил юқоридаги лавҳада👆

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Forward from: Uzdiplomat | Расмий канал
«ЙИЛ ТАНЛОВИ–2024»

«2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ НАШРИ»

Қайси газета нашри бугунги кун ижтимоий-сиёсий ҳаётини ўзида акс эттира олмоқда. Янги замон талабларига жавоб бера оладигани нашр борми?

2024 йилда халққа энг манзур бўлган, аҳолининг талаб ва истакларини ёрита олган Ўзбекистондаги «2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ НАШРИ» ни аниқланг!

Сиз кўпроқ қайси газетани мутолаа қиласиз?

(Танлов ҳақида батафсил)

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: ➡️ @uzdiplomatbot
Тел: +99893 571 72 35

➡️ ОВОЗ БЕРИНГ ВА ФИКР БИЛДИРИНГ ⬅️


Forward from: .


Forward from: .


Forward from: Замира Абдуллаева
Партиянинг Янгиариқ туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати Барногул Сапаева беморлар ҳолидан хабар олиб янги йил совғаларини улашди.


Forward from: Болтаев Рустам


Forward from: Болтаев Рустам


Forward from: Болтаев Рустам
Урганч шахар Кенгаши депутати Мукаддас Атаева Хамжихатлик МФЙдаги кам таминланган ногирон касалмандлар холидан хабар олиб байрам совгалари берди ва Янги йил билан табриклади


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Табрик

ЯНГИ ЙИЛ ЮРТИМИЗГА БАХТ ВА ҚУВОНЧ ОЛИБ КЕЛСИН!

Қадрли юртдошлар!


Мана, ВАҚТ дея аталмиш чопағон отнинг елиб, кўз очиб юмгунча ортда қолдираётган 2024 йилини ҳар биримиз ўзгача кайфият, фахр билан сарҳисоб этса арзигулик юксак натижалар билан якунлаяпмиз. Шундай шукуҳли онларда, энг аввало, кўпмиллатли, олийжаноб ва бағрикенг халқимизни табриклаб, ўзимнинг энг яхши тилакларимни йўллашга муяссар бўлиб турибман!

Албатта, ҳар бир Янги йил – орзулар рўёби, эзгу мақсадлар сари қадам ташлаш учун янги бир саҳифа сифатида ҳаётимизга муҳрланади. Ўзига хос мужда ва ниятларга қалбимизни эш қилиб, эшик қоқаётган янги 2025 йилга пешвоз чиқаяпмиз. Бу, шубҳасиз, ўз олдига юксак режалар қўйиб, элу юрт манфаати, жамият ривожи йўлида камарбаста бўлаётган ҳар бир юртдошимизга бегона эмас. Зеро, инсон орзулар билан тирик, эзгу мақсадларимиз эса бизни шу юрт, шу Ватан олдидаги бурчимизни адо этишда муҳим пойдевор вазифасини бажаради.

Дарҳақиқат, ушбу нурафшон лаҳзаларда ортга назар солиб, босиб ўтган йўлимизда қўлга киритган муваффақиятларимиз, қилган ишларимизни сарҳисоб қилиш, эриша олмаганларимизнинг сабабларини таҳлил қилган ҳолда Янги йилда амалга оширишга эътибор қаратамиз. 2024 йил ҳақида гап борар экан, биринчи навбатда, мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги муҳим тадбир – Олий Мажлис ва маҳаллий вакиллик органлари сайловининг мутлақо янгича, демократик талаблар ва жаҳон сайлов қонунчилигидаги умумэътироф этилган халқаро нормалар асосида ўтганини алоҳида таъкидлаш ўринли бўлади.

Албатта, 2025 йилда олдимизда турган вазифалар, шубҳасиз, янада масъулиятлидир. Бу йил биз адолатпарвар жамият қуриш йўлидаги ҳаракатларимизни янада кучайтиришни мақсад қилганмиз. Бунда, айниқса, ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, таълим ва тиббиёт соҳаси вакилларини касбий муҳофазасини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, аёллар ва болалар, кексалар саломатлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий тизимни янада такомиллаштириш энг биринчи галдаги мақсадимиздир.

Янги йил – бу бирдамлик, ишонч, меҳр-оқибатга чорловчи айём. Биз адолат, тинчлик ва тараққиёт учун бўлган интилишларимизда янада жипслашамиз. Юртимизда ҳар бир фуқаро учун фаровон ҳаёт барпо этиш йўлида фидойилик билан меҳнат қиламиз.

Азиз ҳамюртлар!

Янги йил ҳар бир хонадонга тинчлик ва қувонч олиб келишини тилайман! Барчамизга улкан мақсадларимизга эришиш учун шижоат ва омад ато этсин! Улкан ниятлар билан “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб аталган янги — 2025 йилимиз бунёдкорлик, тараққиёт ва адолат йили бўлишига ишонаман!
Янги йил ҳаммамизга муборак бўлсин!

Робахон МАХМУДОВА,
“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси


🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Forward from: Замира Абдуллаева


Forward from: Shukuroy Madaminova


Forward from: Замира Абдуллаева


Forward from: Замира Абдуллаева
Хивалик депутатимиз болажонларга янги йил совғасини улашди

Хива туман Кенгаши депутати Отахон Машариповни ҳар доим сайловчиларининг дарду ташвишлари билан машғул бўлиб юрганини кўрамиз. Шунинг учун ҳам сайловчилари О.Машариповни бу гал ҳам депутат қилиб сайлашди.
Туман Кенгашимизни фаолиятини жадаллашишида депутатимиз О.Машариповнинг ҳиссаси жуда ҳам катта, - дейди партиянинг Хива туман Кенгаши раиси Шукурой Мадаминова. - Партиянинг лойиҳаларини самарали татбиқ этиш, сессияга масала киритиш, фаол аъзолар сонини ошириш, фуқароларни иш билан таъминлаш каби бир қатор масалаларни депутатимиз билан ҳамкорликда самарали амалга ошириб келмоқдамиз.
Шунингдек, саҳоватпеша депутат сифатида ҳам сайловчилари ҳурмат - эътиборига тушиб келаётган сафдошимиз ҳар йили миллий ва бошқа байрамлар арафасида кам таъминланган, касалманд ҳамюртларимизга ҳам маънавий ҳам моддий кўмак бериб келмоқда.
Бугун янги йил байрами муносабати билан О. Машарипов вилоят Кўп тармоқли болалар шифохонасида доваланаётган болажонларга янги йил совғаси билан бир қаторда уларга байрамона кайфият улашди.
Болаларнинг қувончи чексиз бўлган бўлса, уларнинг ота-оналари депутатга ҳамда инсонлари азиз бўлган юртимизга шукуроналар келтиришди.
Бир сўз билан айтганда, партиядошларимизнинг бу каби саъй ҳаракатлари мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш тамойилини ижросини таъминлаш билан бир қаторда, кенг жамоатчиликни партиямизга бўлган ишончини янада оширишга хизмат қилади.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
"Адолат" СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.


Forward from: Alikulova Surayyo Xoshimjonovna
Хива шаҳар Кенгаши депутатлари Сурайё Алиқулова, Расул Каримов ва хоким ёрдамчиси Эргаш Уллиевлар "Гулирайхон" маҳалласида яшовчи ёши улуг, кам таминланган, ногирон ва бокувчисини йўкотган фуқароларни янги йил байрами билан табриклаб, зарур озик-овкат махсулотлари берилди.  
 


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Adolat № 52_2024.pdf
5.8Mb
⚖️ «Adolat» газетасининг 2024 йил 27 декабрь кунги 52 (1517)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

Ушбу сонда:

«Адолат» СДП: йил якунлари, амалий ишлар сарҳисоби;
✅ АРЗОН, ҚУЛАЙ ВА ХАВФСИЗ: ПОЙТАХТ ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ ФАОЛИЯТИГА НАЗАР;
✅ ВАТАН ИСТИҚБОЛИ ЙЎЛИДА ЯРАТИЛАЁТГАН БОЙЛИКЛАР;
👨🏻‍💻 СУД ишларини онлайн тартибда куриш
📚 КЎЗларга нур улашаётган аллома
✍🏻 Ижодкорнинг орзуси Сўздир...

🎁 Газета таҳририят томонидан Янги йил байрами туҳфаси сифатида тақдим этилди.

〰️〰️〰️〰️〰️
🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Forward from: Uzdiplomat | Расмий канал
«ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2024»

"2024 йилнинг энг фаол сиёсий партия етакчиси"

Жорий йил Ўзбекистонда сиёсий йил бўлди. Бешта партия сиёсат майдонида курашди. Бу жараёнда қайси партия раиси ўз лидерлигини кўрсатди?
2024 йилда жамиятда ўзини етакчи куч сифатида кўрсата олган, партия позициясини муносиб ҳимоя қилган Ўзбекистоннинг энг фаол сиёсий партияси ва етакчисини аниқланг?!

(Танлов ҳақида батафсил)

Мурожаат учун — @uzdiplomatbot

➡️ ОВОЗ БЕРИНГ ВА ФИКР БИЛДИРИНГ ⬅️

17 last posts shown.