𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Education


* * *
Ёдингдами, айтчи сен туғилган он,
Барча хандон эди, сен эса гирён.
Шундай яшагилки кетар чоғингда,
Барча гирён қолсин сен боргил хандон.
© Абдураҳмон Жомий
https://t.me/Adabiyot_olami

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Education
Statistics
Posts filter




СЕН БАҲОРНИ СОҒИНМАДИНГМИ?

Уйғонгувчи боғларни кездим,
Топай дедим қирдан изингни.
Ёноғингдан ранг олган дедим –
Лолазорга бурдим юзимни,
Учратмадим аммо ўзингни,
– Сен баҳорни соғинмадингми?

Узоқларда залворли тоғлар
Хаёлимни келдилар босиб.
Кечди қанча интизор чоғлар,
Васлинг менга бўлмади насиб,
Сенсиз мен ҳам, баҳор ҳам ғариб,
– Сен баҳорни соғинмадингми?

Ўнгирларда сакрайди оҳу,
Наъматакда саъва миттижон.
Қорликлардан сипқарилган сув,
Дараларда уради жавлон.
Нигоҳимдан фақат сен пинҳон,
– Сен баҳорни соғинмадингми?

Мана, бугун наврўзи олам,
Дўстларимга гуллар тутарман.
Қайлардасан, севгили эркам…
Қўлимда гул, сени кутарман,
Умрим бўйи чорлаб ўтарман,
– Сен баҳорни соғинмадингми?

©Абдулла Орипов
https://t.me/Adabiyot_olami

2k 0 48 3 20

МЕНГА ЖУДА ЁҚҚАН ШЕЪР

Ғурра-ғурра сўз йиғдим
Бошим ерга тега кўп.
Сал машҳурман шекилли,
Бугун менга эга кўп.

Бировларнинг наздида
Шоир нархи арзондек.
Қўйиб берсанг, устингдан
Пул сочади хазондек.

Улар қайда эдилар
Мен бошлаган кезимда.
Боламга нон тополмай
Йиғлаганим эсимда.

© Муҳаммад Юсуф
https://t.me/Adabiyot_olami


АЁЛ...

Ундан асло ранжиманг,
Сўзласин у, жим деманг,
Аро йўлда қол деманг,
Бағрин тилмасин аёл,
Кўз-ёш тўкмасин аёл!

Бошин урар юмушда,
Нелар бўлмас турмушда,
Файз таратган фаришта,
Таъма қилмайди аёл,
Қадрин билмайди аёл.

Дош бериб синовларга,
Турли хил алдовларга,
Жавобсиз сўровларга.
Умрин бермасин аёл,
Бевақт сўнмасин аёл.

Меҳрга зор колмасин,
Ҳижрон бағрин тилмасин,
Қисмат ўйин қилмасин.
Фарёд солмасин аёл,
Ўйдан толмасин аёл.

Баҳордек порлаб турсин,
Дилга нур сочиб юрсин,
Бахтга қувониб юрсин.
Ўкинч билмасин аёл,
Кўз ёш тўкмасин аёл.

Бўш бешикка кўз тикиб,
Тунлар бедор ёш тўкиб.
Фарзанд сўраб қон ютиб,
Ғавғо солмасин аёл,
Шамдек ёнмасин аёл.

Армонларда қолдирманг,
Хазонларда қолдирманг,
Сарсонларда қолдирманг,
Ғамдан хормасин аёл,
Танҳо қолмасин аёл.

Борлиқ яратган ўша,
Ифор таратган ўша,
Пойига гуллар тўша.
Туғилганингдир мисол,
Онадир - она аёл.

©Абдувоҳид Сувонов
https://t.me/Adabiyot_olami

2.6k 0 33 11 26



МУҚАДДАС АЁЛ...

Ошиқларинг пойингга гул отиб ҳам бўлди,
Хилватларда лабингдан бол тотиб ҳам бўлди.
Ва бу ҳақда кимларгадир сотиб ҳам бўлди,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!

Аввал: “Кел-ей. Қучоғимга тўл, балқ”, дедилар,
Унамадинг, аёл ўзи терс “халқ” дедилар.
Ичолмагач юз ўгириб, шўр, талх дедилар,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!

Сен дарёсан, ўпганини қирғоқ яширар,
Жуфтим бўл,- деб чопганини ҳар тоқ яширар,
Жаннатим,- деб қувонмасдан қумлоқ яширар,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!

Асли бу бор эрмакларнинг борар ери Сен,
Росту ёлғон эртакларнинг борар ери Сен,
Асов ўтдай эркакларнинг борар ери Сен,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!

Чорлашганда сен келсанг, гоҳ бекор келсанг-да,
Маст даврада бир сарин ел, бир тор келсанг-да,
Хор келсанг-да, номардларга гоҳ хор келсанг-да,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!

Қимтинасан, астагина кўтарасан бош,
Минг йилликдир кўзингдаги жовдираган ёш,
Гуноҳкорлар мингу битта Сенга тегар тош,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!

Ҳарир, хушбўй баданингда тошлар изи бор,
Кўкрагингда эгилган не бошлар изи бор,
Қуёш изи, куйдирган қуёшлар изи бор,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!

© Ҳалима Худойбердиева
https://t.me/Adabiyot_olami


#ТАБРИК

Аёл бу она, аёл бу опа, аёл бу сингилдир!
Унда бутун олам қувончи бор, дўстга хос фидойилик қила олади, оналарда жасорат, ғамхўрлик мужассам.
Аёл севгисиданда, кучлироқ туйғу йўқ, унинг мардлигини ҳамма ҳам тан олавермайди.
Қуёшсиз гуллар очилмайди, севгисиз бахт, аёлсиз муҳаббат, онасиз шоир ҳам қаҳрамон ҳам йўқ.
Шоирларнинг бу мавзуда тинимсиз ижод қилишларига, балки шу сабаб. Муқаддас аёл бир қўли билан бешик, бир қўли билан дунёни тебратади. Булоқ сарчашмасидек тиниқ ва беғубор бўлган аёл муҳаббатини ҳеч нарса билан қиёс этиб бўлмайди.

Байрамингиз муборак азиз опа-сингиллар, дилбар ва лобар аёлларимиз!

Ҳурмат билан.
© Абдувоҳид Сувонов
https://t.me/Adabiyot_Olami


* * *

Бошгинамга ағанаган, катта тоғлар, алвидо!
Мен кетарман ҳасратланиб, руҳи соғлар, алвидо!

Бу дунёнинг шўр ишига навниҳоллар тебранинг,
Эслироқ бир боғбони йўқ қолди боғлар, алвидо!

Сайр вақти бош эгмангиз гўр устимга жарроҳдек,
Юрагимни ёрган билан унда доғлар, алвидо!

Сиз келгунча пешров қилиб икки юзлик умрини,
Жигаримни чўқиб кетди қора зоғлар, алвидо!

Эй, шоира, ёруғ кунлар ҳаётингда оз экан,
То ўлгунча унутмаймиз, ғамли чоғлар, алвидо!

© Асқар Қосим
https://t.me/Adabiyot_olami

2k 0 49 10 49



ИЛТИМОС

Сенга додим етмас мени,
Ишқ бағримдан кетмас мени,
Қўй, баҳримдан ўтма мени,
Гуноҳимдан ўт, илтимос.

Не бўлса жим кузатдим-ку,
Хатоларим тузатдим-ку,
Умид билан узатдим-ку,
Қўлларимдан тут, илтимос.

Гар кўчангдан ўтаринг кўп,
Сен деб ғамлар ютаринг кўп,
Бу дунёда кутаринг кўп,
Мени ҳам бир кут, илтимос.

Маликаман, чиқар тахтга,
Гуллаш орзу ҳар дарахтга,
Ғамга ҳечам етма, бахтга
Мендан олдин ет, илтимос.

Майли қаср, сарой солдир,
Лекин ишқсиз жон уволдир,
Мени…
Худо билан қолдир
Сен ўртадан… Кет, илтимос

© Гулжамол Асқарова
http://t.me/Adabiyot_olami


КЎНГАНДАЙМАН...

Сингандайман... тўғри, андак сингандайман,
Довул эдим, бугун бироз тингандайман,
Худойимдан қўрқиб, бандасидан ҳуркиб,
Кўнгандайман, барига жим кўнгандайман...

Бошга ёққан дўлми, қорми Художоним,
Жони қаттиқ гуноҳкорми Художоним,
Юмшоқ тупроқларинг борми, Художоним,
Мен энг қаттиқ ерларингда унгандайман.

Тополмайман, бахтим мендан писингандан,
Бўйим чўкди, елкаларим қисингандан,
Ҳамма илиқ баҳорларда исинганда,
Мен қаҳрли совуқларда тўнгандайман.

Кул бўлишин билиб олов кўкка ўрлар,
Қолдимикан яна олов бўлар қўрлар,
Шундоқ синармикан ўзи ҳамма зўрлар,
Олов эдим...сўнгандайман, сўнгандайман.

Нени дорга илсам, барин тенг илдим мен,
Бор бахтим деб бир бахтимга тенгилдим мен,
Гарчи кеча ғанимларга енгилдим мен,
Лекин бугун ўз-ўзимни енггандайман!

Мен барига қўл силтаб, кўз юмгандайман.
Ҳаммасини юрагимга кўмгандайман,
Кўнгандайман.

© Гулжамол Асқарова
https://t.me/Adabiyot_olami


РАШК КАСАЛИ...

Қўнғироқлар қилмай қўйдим,
Менсизликка ўрган дедим.
Ахир кунлар ботиши бор,
Кунсизликка ўрган дедим.

Ўз рашкимдан ўзим тўйдим,
Ҳар не кўрсам сенга йўйдим,
Кўзларимни силаб қўйдим,
Кўзларингни кўрган дедим.

Нима қилай, ёниб турсам,
Рашк касалман, энди билсам,
Ёнингда бир қизни кўрсам:
"Шу қиз билан юрган", дедим.

Ғийбатчилар raп қилдилар,
Пок номимни чап қилдилар,
Мийиғида кулиб секин,
«Ким у менга ҳурган» дедим.

Кўзга сурма суриб юрма,
Ҳар нарсани кўриб юрма,
Ишқи йўқни уриб юрма,
Ўзи Худо урган дедим.

Нима қилай ёмон севсам,
Юз ўгириб юзин кўрсам,
Мендан юзин ўгурганни,
Менга юзин бурган дедим.

Эй ишқдан ҳеч саводи йўқ,
Савол берсам жавоби йўқ,
Сени ҳеч кимга бермайман,
Сени Худо берган дедим.

2006 йил
© Гулжамол Асқарова
https://t.me/Adabiyot_olami


#ТАВАЛЛУД

Бугун, дилбар шоира, элимизнинг суюкли фарзанди, Гулжамол Асқарованинг таваллуд кунлари!

Мен Гулжамол опани, адабиётимизнинг катта вакиллари қаторида кўраман доим, чунки ёзган шеърлари, шеърдаги самимият, жумлалардаги бадиий дидлари, сўз қўллаш услублари жуда юксак даражада туради...

Гулжамол опа, оила аъзоларингиз бахтига, халқимиз ва юртимиз бахтига омон бўлинг, икки дунё азиз қилсин Ўзи!..

Ҳурмат билан
© Абдувоҳид Сувонов
https://t.me/Adabiyot_olami


ЎЗБЕК КЕЛАЁТИР...

Яна хаёл узра ташбеҳлар хил-хил,
Бир пайғом васлига талпинар дадил.
Илҳом парисининг хушхабаридан
Сархуш сандуғочдай яйрамоқда дил –
Ўзбек келаётир тарих қаъридан!

Асраб наърасини, янгроқ сасини –
Қадим Хоразмнинг хазинасини,
Икки ярим, уч минг йиллар наридан
Опичлаб Авесто дафинасини,
Ўзбек келаётир тарих қаъридан!

Бир қанот – Алпомиш, бир қанот – Широқ,
Бир ён – Алп Эр Тунга, енгилмас тупроқ.
Ўт олиб мангулик самандаридан,
Тўмарислар қалбин ёритган чироқ –
Ўзбек келаётир тарих қаъридан!

Даҳосининг сонсиз меваси билан,
Самарқанд, Бухоро, Хиваси билан,
Қанча тош битикнинг ўйиқ бағридан,
Шошга тенгдош бўлган шеваси билан,
Ўзбек келаётир тарих қаъридан!

Азалдан заковат нурига ёлчиб,
Зулматларга ирфон ёғдусин сочиб,
Туриб, туну куннинг туташ еридан,
Не-не сайёралар, қитъалар очиб,
Ўзбек келаётир тарих қаъридан!

Чиқариб нурафшон йўлга карвонин,
Бошига кўтариб тенгсиз сарбонин,
Куч олиб истиқлол зафарларидан,
Яна юлдузларга тақаб нарвонин,
Ўзбек келаётир тарих қаъридан!

Йўл бўшат, дилларда музлаган армон!
Йўл бўшат, менсимай хор қилган нодон!
Яна минг йилликнинг тонготаридан,
Йўл бўшат, замона! Йўл бўшат, жаҳон! –
Ўзбек келаётир тарих қаъридан! 

© Акиф Бағир, озар шоири
https://t.me/Adabiyot_olami


РАМАЗОННИ БОЙ БЕРМАЙЛИК, РАМАЗОННИ...

© Абдувоҳид Сувонов шеъри
🎤 Лочинбек Эркинзода ўқиди
https://t.me/Adabiyot_olami


РАМАЗОННИ БОЙ БЕРМАЙЛИК РАМАЗОННИ…

Биродарим, шукроналар айтинг бугун,
Дуолар-ла ўтказайлик отган тонгни.
Гуноҳларни мағфиратлар этмоқ учун,
Рамазонни бой бермайлик, рамазонни.

Фаришталар ҳамроҳ бўлсин изингизга,
Парвардигор нурин сочсин дилингизга,
Иймон тиланг ҳам ўғилга, қизингизга,
Рамазонни бой бермайлик, рамазонни.

Гоҳо билмай гуноҳ қилдик ожиз банда,
Туғилгандай покланмоқлик, жисм танда,
Улуғ ойнинг фазилатин ҳар қадамда,
Рамазонни бой бермайлик, рамазонни.

Таровиҳлар ўқилгайдир нурли ойда,
Қуръон тиловати зиёдадир нурли ойда.
У дунё - чун қиёматда берар фойда,
Рамазонни бой бермайлик, рамазонни.

Занжирларга банди бўлгай лаъин шайтон,
Охиратни обод қилмоқ, бизда имкон,
Огоҳликка чорладим-да, эй мусулмон,
Рамазонни бой бермайлик, рамазонни.

Рўза тутинг,
Тангрим берсин сабрингизни,
Малоиклар кўкка элтсин қадрингизни,
Артсинлар юракдаги дардингизни,
Рамазонни бой бермайлик, рамазонни.

Биродарим, шукроналар айтинг бугун,
Лаббайка, деб қарши олинг Ҳақ азонни.
Яратганнинг жаннатига етмоқ учун,
Рамазонни бой бермайлик, рамазонни.

Рамазонни бой бермайлик, рамазонни...

© Абдувоҳид Сувонов
https://t.me/Adabiyot_olami


БИР ХАЁЛ

Табиатда, сирли-сеҳрли,
Кӯп бӯлмади кузатдик кузни.
Қиш келди-яй, бирам меҳрли,
Кӯрсатгиси келар хӯб ӯзни.

Қор ва ёмғир тенгсиз ҳадия,
Изғириндан олдик баҳра, панд.
Алқади эл, ризқу рӯз- дея
Шукр, бугун оппоқ Самарқанд!,

Кетгиси йӯқ негадир қишнинг,
Чӯзилди-ёв хизмат сафари.
Тоби қочар мазаси бӯшнинг
Кутиб фасли баҳор зафарин.

Чимчилайди ҳар куни совуқ,
Жим, тилайди баргини дарахт.
Этик-палто момиқ чирмовуқ,
Келмайсанми, баҳорой барвақт.

Фасл билан қайда ишимиз?
Ахир, уйли, ишли кишимиз.
Бироқ,  ошса қиш ҳам ҳаддидан
Кӯрсатамиз, дир-дир тишимиз.

Бу бир хаёл, нурга ташналик,
Баҳор қалбда очган куртаклар.
Шеъриятга, гулга ошнолик,
Эй, оташин, сирдош юраклар.

Ҳар фаслнинг кези, ӯрни бор,
Борлиқ сӯзин айтади мағур!
Қиш амалда турсада кибор,
Март деяпти календар қурғур.

© Тошпӯлат Ӯрхун
https://t.me/Adabiyot_olami


БУГУНГИ ШЕЪР

Ўзимни қолдирма,
Ташқари совуқ,
Кўнглимни тушунмас, ёғаётган қор.
Менинг туйғуларим ёмғирга туташ,
Осмонга қоп-қора булутлар юбор.

Баҳорни ўйлама, ҳар йилги одат,
Ўрик гуллаганда музлайди ҳаво.
Ҳали йўргагидан чиқмаган куртак,
Мева тугмоқликдан бўлар масуво.

Йўқ, бунча сиқилма, табиат ҳоким,
Одамдай тақдирин кўради майса.
Бир куни ям-яшил бўлади замин,
Қуёшли кунлар ва ёмғир кўпайса...

Оо, шундай эврилиш керакми ҳозир,
Ҳеч замон кўрмаган сендай боғбонни?
Кел энди, кўнглингдан ҳол-ахвол сўрай,
Изтироб омонми,
Севги омонми?

Йўқ, сенга экину, дарахтлар қизиқ,
Ишқий туйғуларга асло ишинг йўқ.
Бир кунлик қор учун бунча қайғурдинг,
Менинг юрагимда тўрт фасл совуқ!

Ҳеч замон кўрмаган сендай боғбонни...

© Кумуш Ўсарова
https://t.me/Adabiyot_olami


Бошингга энг қийин кунлар тушиб, сен бардош бера олмайдиган ҳолатга келганда, асло сабрингдан воз кечма... Ана шу ҳолат тақдирингни ўзгартирадиган ҳолатдир!

© Жалолиддин Румий

https://t.me/Adabiyot_olami


* * *

Халқнинг оғзидаги нонини тортиб оладиганлар оммага қаноатдан ваъз айтадилар...
Бўккунича овқат ейдиганлар очларга буюк келажакдаги гўзал кунларни ваъда этадилар.

© Бертольд Брехт
https://t.me/Adabiyot_olami

20 last posts shown.