#ХАБАР
• Абу Салоҳ, Муҳожир Тактикал, Абул Валид - сизлар ушбу шум хабарларни тасдиқлайсизларми ёки йўқ?
• Сурияда ХТШ томонидан ўлдирилган сони уч баробарга ошди.
• Янги маълумотларга кўра, янги режимнинг жангчилари 745 дан ортиқ тинч аҳолини ўлдирди.
• Қурбонлар рўйхатида тинч аҳолидан алавийлар ва насронийлар бор.
• Интернетда жангчиларнинг бутун оилалар устидан қилган зулми ҳақида кўпгина ҳужжатли манбалар пайдо бўлди. (Менда видеолари бор, аммо уларни бу ерда қўйиб бўлмайди, даҳшат! Қўлида қуроли йўқ инсонларни устидан кулиб, отиб ташлашмоқда!)
• Қотиллар ё уйларга бостириб кириб, ичидаги барча одамларни ўлдирди, ёки кўчада юрган аҳолини отиб ташлади.
• Бундай “тозалаш” операцияларининг қурбонлари ортида аёллар ва болалар ҳам бор.
• Омон қолганларнинг сўзларига кўра, бу турдаги қотилликлар асосан Марказий Осиё ва Шимолий Кавказдан келган жангарилар томонидан амалга оширилган.
• Дамашқда радикалларнинг этник тозалаш ишларини танқид қилган сунний шайх Абдуррахман Далани ўлдиришди.
• Туркиянинг ТРТ1 расмий телеканалида Суриядаги қатлиомда ўзбеклар иштирок этмоқда, деган хабарни беришди
• Афсус!
• Минг афсус!
• Наҳотки ҳали ҳам кўзлари очилмаган бўлса?!
• Бу хабарларни улуғ кунларда эълон қилиб нима қиласиз, дейдиганларга, шу даҳшатли воқеалар айнан ушбу улуғ кунларда содир бўлмоқда ва мен жиноятчи гуруҳлардан самимий дўстларимни огоҳлантиришни бурчим деб биламан!
• Зотан, хатарни кўриб, ундан огоҳлантирмаслик хиёнат жумласидан ҳисобланади!
• Абу Салоҳ, Абул Валид, Муҳожир Тактикаллардан жавоб кутиб қоламиз!
©️ Аброр Мухтор Алий
Расмий канал👇
📱
@AbrorMuxtorAliy