Abdulqodir Samarqandiy


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


ТЎХТАНГ
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Саҳиҳ”ида ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ҳадис келтиради:
“Уяйна ибн Ҳисн жияни Ҳурр ибн Қайснинг уйига меҳмонга келди. Ҳурр ибн Қайс халифа ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг яқинларидан эди. Уяйна Ҳуррга деди:
-Сен Умарга анча яқинсан. Унинг олдига киришимга ёрдам бер!
Ҳурр Умар розияллоҳу анҳудан Уяйнанинг кириши учун изн сўради. Умар розияллоҳу анҳу изн берди. Уяйна халифанинг ҳузурига кириши билан деди:
-Эй Хаттобнинг ўғли! Сен бизга кўп нарса бермаяпсан, бизнинг устимизда адолат билан ҳукм қилмаяпсан!
Умар розияллоҳу анҳу ғазабланиб уни жазоламоқчи бўлди. Шунда Ҳурр ибн Қайс деди:
-Эй мўъминлар амири! Аллоҳ таоло Пайғамбарига: “Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир!”, деган. Бу жоҳиллардан!
Умар розияллоҳу анҳу Ҳуррдан бу оятни эшитиб дарҳол ўзини босиб тўхтади. У Аллоҳнинг китоби олдида дарҳол тўхтаб қолар эди!”.

Биз ҳам шундай бўлишимиз керак. Аллоҳнинг китоби олдида, унинг ҳукмлари олдида тўхташимиз лозим. Кибр-ҳавойимиз гуноҳ томон тортмасин. Шайтонга имконият бермайлик!
Оят олдида тўхташимиз лозим. Унда ҳукм бор. Ҳадис олдида тўхташимиз керак. Унда қайтариқ бор. Насиҳат олдида тўхташимиз лозим. Бунда иршод бор…
Ёдимиздан чиқмасин, Иблисни кибр ҳалок қилган!

Айём муборак!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov


Дональд Трамп Ўрта шарқни жаҳаннамга айлантирамиз деганмиди?!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3.7k 0 46 47 124

САТР
Имом Табароний роҳимаҳуллоҳнинг “Ал-авсат” ида, Абу Нуъаймнинг “Ҳиля”сида келади:
“Ҳармала ибн Зайд Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб ўтирди ва деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Иймон мана бу ерда!
У шундай деб тилини кўрсатди. Сўнгра кўксини кўрсатиб деди:
-Мунофиқлик эса мана бу ерда. Аллоҳни деярли эсламаймиз!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни тинглаб бироз сукут қилиб турдилар ва уни дуо қилдилар:
-Аллоҳим! Унга ростгўй тил, шукр қилувчи қалб бер. Унинг қалбига менинг ва мен яхши кўрадиганларнинг муҳаббатини сол. Унинг ишини яхши томонга ўзгартир!
Шунда Ҳармала деди:
-Менинг мунофиқ дўстларим бор. Мен уларнинг бошлиғи эдим. Уларни сизга кўрсатайми?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Ким бизнинг олдимизга сенга ўхшаб келса биз унинг учун сен учун истиғфор айтганимиз каби истиғфор айтамиз. Ким мунофиқликда давом Аллоҳ унга етарлидир. Ҳеч кимнинг пардасини йирта кўрма!”.

Исломнинг гўзаллигини қаранг!
Бир мунофиқ келиб мунофиқлигини тан олаяпти. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга истиғфор айтиб ҳаққига дуо қилаяптилар. Шерикларини айтмоқчи бўлганида уни бундан қайтараяптилар…
Бировни гуноҳ устида кўрсангиз уни худди ўзингизнинг гуноҳингизни яширганингиз каби яширинг.
Кимдир сизга бошқаларнинг айбини, гуноҳ қилганини етказса худди ўзингизнинг айбингизни ўзгаларга айтмаганингиз каби уни ўзингизда қолдиринг. Занжир қилманг.
Бошқа хонадонлар муаммосига кўзингиз тушса уни худди ўз муаммойингиз каби яширинг. Ҳатто айб бўлмаса ҳам эгасига озор етмаслиги учун ошкор қилманг.
Инсонлар эҳтиёжлари билан тил топишиб яшаб кетишади, аммо эҳтиёжларини ўзгалар кўришини умуман ёқтиришмайди!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov


Дини учун моли билан тижорат қиладиган шахс билан, моли учун дини билан тижорат қиладиган шахснинг фарқи жуда катта!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3.4k 0 26 8 148

Мамлакатда кимдир бирор шахс учун ҳаётини, истедодини фидо қилади. Кимдир эса бирор фикр учун ҳаётини, истедодини ва бор қувватини сарфлайди!!!
Энди савол:
Юқоридаги икки тоифадан қайси бири қул?

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3k 0 11 28 75

Бир пайтлар менинг ҳам қалбим бор эди. Энди эса ундан йўқолиш олдида турган из қолди холос!!!

Хайрли кун!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

2.9k 0 19 4 105

Унинг(хурмонинг) остидан (фаришта): “Маҳзун бўлма, батаҳқиқ Роббинг остингдан оқадиган ариқ қилди. Хурмо танасини силкит, сенга янги мева тушади!”, деб нидо қилди”.
Марям сураси 24-25 оятлар

Биз нондан кўра меҳрли қўлларга кўпроқ эҳтиёж сезамиз. Чунки биз ошқозон эмас, қалбмиз!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3.8k 0 44 9 138

Ҳолингга вой эй нафсим!!!
Тоатдан ожизлигингни айтасан, аммо маъсиятда ҳаммага устозсан!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

4.4k 1 58 12 167

МАСЪУЛИЯТ
Ибнул Асир роҳимаҳуллоҳнинг “Усдул ғоба фий маърифатис саҳоба” номли китобида келади:
“Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Бишр ибн Осимни Ҳавозиндаги садақа ва закотларга масъул қилиб тайинлади. Аммо Бишр Ҳавозинга боришга шошилмади. Умар розияллоҳу унга учрашиб деди:
-Нега Ҳавозинга бормадинг?! Сенга халифага итоат қилиш вожиб эмасми?!
Бишр деди:
-Вожиб, аммо мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганларини эшитганман:
“Ким мусулмонлар ишидан бирор ишга бош бўлса уни қиёмат куни сирот кўприги олдига олиб келишади. Агар яхши ишлаган бўлса нажот топади, агар ёмон ишлаган бўлса жаҳаннамга етмиш йиллик масофага қулайди!”.
Умар розияллоҳу анҳу унинг олдидан хафа бўлиб, маҳзун ҳолида қайтди. Йўлда уни Абу Зарр розияллҳу анҳу кўриб қолиб деди:
-Эй Умар! Нега хафасан?!
Умар розияллоҳу анҳу деди:
-Нега хафа бўлмай?! Менга Бишр ибн Осим шундай-шундай деди! Мендан бу халифаликни оладиган бирор киши борми?!”,

Инсонларга бошлиқ бўлиш шараф эмас, мажбуриятдир. Амалдор бўлиш фахр эмас, масъулиятдир.
Оила бошлиғи, маҳалла раисидан тортиб мамлакат раҳбаригача барчанинг гарданида катта масъулият бордир. Мансаб пора билан сотиб олинадиган нарса эмас. Мансабдор қиёматда қўл остидагиларнинг ҳар биридан шахсан сўралади.
Агар бирор ишга масъул бўлиб қолсангиз Аллоҳдан қўрқиб Унга итоат қилинг бўлди, нажот топасиз. Акс ҳолда масъулиятдан қутилинг, мансабдан четланинг ва ўзингизни дўзахдан қутқаринг!!!

Хайрли тонг азизлар!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

4.7k 0 62 19 134

Бирор бир кимсанинг асосларини билмоқчи бўлсангиз унинг ўзига эмас, ўзгаларга нима истаётганига қаранг!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3.2k 0 58 5 114

ЁМОН ХОТИРА
Бундан ўттиз йиллар олдин бир инсон кўпчиликнинг ичида менинг фақирлигимга ишора қилиб қаттиқ ранжитган эди. Ўшанда уйга келиб роса йиғлаганман, қалбим парчаланган…
У келиб кечирим сўради, мен кечирганимни айтдим, аммо парчаланган қалбим парчаланганича қолди. Ўттиз йилдан бери ўша инсонни кўрсам қалб ярасидан қон оқади.
Кейинчалик унинг ўзи мендан оғир ҳолатларга тушди, қийналди…!
Бунақа қилманглар-эээ, ҳой “бойлар”!

Тағин қалби қаттиқ экансан, дея кўрманг. Менинг ҳолатимга тушсангиз баҳо бера оласиз бу ҳолатга…!

Майли кимгадир гўзал воқелик бўла олмассиз, аммо ҳеч бўлмаганда ёмон хотира бўлманг!!!

Айтганча, уни кўриб қолдим….!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3.6k 0 52 23 178

ТАВОЗУ
Ибн Абид Дунё ўзининг “Ат-тавозуъ” номли китобида Иброҳим ибн Аби Абла розияллоҳу анҳудан ҳадис келтиради:
“Умму Дардони Байтул Мақдисда мискина аёллар билан бирга суҳбатлашиб, овқатланиб ўтирганини кўрдим!”.

Ёшлигимизда мактабда донга тўла бошоқнинг эгилишини ўргатишган эди. Донсиз бошоқлар эса қаддини тик тутиб туришини айтишган эди.
Катта бўлиб англадикки, устозларнинг мақсади бошоқ эмас, инсонлар экан!

Қуйидагини ўзингизга қоида қилиб олинг:
“Кибрланишга аслида мингта сабаби бор бўлган катта инсонларгина тавозули бўла олишади. Аслида тавозули бўлиш учун мингта сабаби бор бўлган кичик инсонларгина кибр қилишади. …!”.

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3.7k 0 38 8 116

Америкада масжидлар, ифторлик ва эҳсон дастурхонлари кўп. Қуръонни кўзни , сеҳрни ва ҳасадни даф қилиш учун бемалол ўқишингиз, тиловат қилишингиз мумкин. Американинг муаммоси масжиддан ва қуръондан ҳаёт томон чиқишга уринаётган исломдир!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3.4k 0 16 16 119

БУГУНГИ КУН
Машҳурлик учун тилини узайтирган эркак ва машҳурлик учун этагини қисқартирган аёл аслида қуруқлардир!!!

Хайрли кун!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3.6k 0 38 10 152

Юсуф алайҳис салом даврида ўзини ҳам, қўшниларини ҳам боққан Мисрдан бугун жаҳон банки охирги луқмасини ҳам, қарзини ҳам, динини ҳам сўраб ётибди…
Демак муаммо имкониятнинг озлигида эмас, бошқарувнинг ёмонлигида!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3.9k 0 29 13 162

Кун охирига бориб машғулликка тўла бугунимиз бизни арзимас ишларга ва кишиларга эътибор беришдан сақлаганини ҳис қиламиз!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3.8k 0 22 4 125

ҲАҚ ВА БУРЧ
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Муснад”ида Ҳусойн ибн Миҳсон розияллоҳу анҳудан ҳадис келтиради:
“Аммам ўзининг бир эҳтиёжи билан Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ундан сўрадилар:
-Эринг борми?
Аммам деди:
-Ҳа!
-У билан қандай муносабатдасан?
Аммам деди:
-Унинг олдига фақат ишим тушганида, муҳтож бўлганимда бораман!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Унинг наздида ўрнинг қандайлигига қарагин. У сенинг ё жаннатинг ёки дўзахингдир!”.

Баъзи аёллар оилада ўзини хўжайин ҳисоблайди. Бу энг жирканч нарсадир. Эркак унинг наздида қул. Унинг орзуларини рўёбга чиқарадиган, ҳеч бир эвазсиз хизмат қиладиган хизматкордир гўё!
Баъзи эркаклар ҳам оилада ўзини замонаси султонидек тутади. Хотинини жория, хизматкор, ҳеч бир эвазсиз лаззатини қониқтирадиган жонзот деб билади…

Аёллар ҳам куни келиб эрига яхшилик ила итоат қилганидан, у билан яхши умр кечирганидан, аёллигидан сўралади.
Эрлар ҳам аёлига кўрсатган раҳмати, муҳаббати, эҳтироми, хизматидан сўралади.
Ҳар қандай ҳақ олдида албатта бурч ҳам бор. Ҳаққингизни сўрашдан олдин бурчингизни ҳам эслаб қўйинг!

Хайрли кун!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

4.9k 0 74 10 142

Бедорликдаги энг ёмон нарса, сизни бедор қилган кимсаларнинг ухлаб ётганини ҳис қилишингиздир!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

4.3k 1 82 16 201

АЁЛ
Абу Яъло роҳимаҳуллоҳнинг “Муснад”ида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ҳадис келади:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
“Жаннат эшиги энг аввал менга очилади. Аммо бир аёл келиб мендан олдин кирмоқчи бўлади. Мен ундан сўрайман:
-Сен кимсан? Нима қилмоқчисан?!
Аёл айтади:
-Мен етимлари учун ўтириб қолган бир аёлман!”.

Эътибор бераяпсизми? Эри вафот қилган ёки ажралган, етимлар билан бирга қолиб уларни боққан, тарбиялаган, рўзғор машаққатларини гарданига олган, хиёнат йўлига кирмаган аёллар жаннатга биринчи бўлиб кириш учун Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан мусобақалашмоқчи…

Муҳаммад Ротиб Ноблусий ҳафизаҳуллоҳ айтишича, ўз бурч ва вазифаларини адо қилган, эрига итоатда бўлган, ундан кўп нарсалар талаб қилмайдиган аёл ниҳоятда юксак даражаларга кўтарилади!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

5.2k 0 185 11 163

ЭЪЗОЗ
Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу аёллардан Шифо бинт Абдуллоҳни бозорда ҳисобчи қилиб тайинлаганида Европада аёлнинг ичида шайтон яшайди, деган эътиқод бор эди!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

5.8k 0 69 24 198
20 last posts shown.