#Aziza Umar kundaligi dan repost
Ўзбекистон бугун Мустақилликнинг 33 йиллиги кунини нишонламоқда. Бу эса барчамиз учун катта байрам.
Фурсатдан фойдаланиб мустақиллигимизга эришишда ўз ҳиссасини қўшган ватандошларимизни эсламоқчиман. 80-йиллардаги барча ўзбек зиёлилари — айнан улар Перестройкани биринчи овози бўлишди, улар оддий халқнинг дардлари ҳақида баралла гапира бошлашди — пахта қулчилиги, абгор қишлоқлардаги аёллар, афғон урушидан қайтган ва қишлоқларни тўлдириб юборган ўғил болаларнинг жасадлари.
Айнан шу зиёлиларни кейинчалик тарих тегирмони янчиб, эзиб ташлайди, аммо улар оддий одамлар онгида мустақиллигимизни умид уруғини экиб кетдилар.
Ўша авлод зиёлилари вакилларидан бири шоира Гулчеҳра Нуруллаевадир. Яқин кунларда унинг ижод маҳсули — 3 томлик шеърлар тўплами нашр этилди. Мен ўша даврлар — 1980-йилларнинг охиридаги вазиятни акс эттирувчи шеърни сиз билан баҳам кўрмоқчиман.
Улуғ байрам муборак бўлсин!
____
80-йилларнинг охири
Мен ўшал кезларда изтироб бўлдим,
Томири кесилган кун эди кунлар…
Мен ўшал кезларда хок-туроб бўлдим,
Мунг эди, мунг эди, мунг эди кунлар.
Шеьрлар езолмадим…Еза олмадим.
Додларни, ‘оҳ’ларни, қонларни босиб…
Лекин РОСТЛИК эди мен учун надим,
УЙҒОҚ ХАЛҚни кўриш бўлганди насиб…
~ Гулчеҳра Нуруллаева
https://t.me/GulchehraNurullaeva