Abdullo
APTEKA_TV dan repost
ҚАБРГА КЎМИЛГАН КОВУШ
Андижон вилоятида бир неча кун олдин бир аёл ҳамманинг кўзи олдида эски ковушини олиб, қабристонга кўмиб келди. Бу ҳолатдан ҳайратга тушган қўни-қўшнилар ва яқинлари ундан бу ишнинг сабабини сўрашди. Аммо у жавоб беришни истамади.
Орadan кўп ўтмай, аёл вафот этди. Уч кун ўтиб эса эри ҳам дунёдан кўз юмди. Бу сирли ўлимлардан ҳайратга тушган маҳалладошлар маҳаллий имомга мурожаат қилишди. Имом қабристонга бориб, яқинда дафн қилинган ковуш кўмилган ерни текширишларини маслаҳат берди.
Одамлар қабристонга бориб, ўша жойни очганларида, ҳайратдан лол қолишди. Ковуш ичида бир хат бор эди…
Хатни очиб ўқишганида, ҳамманинг кўзларига ёш келди. Унда шундай сўзлар битилган эди:
“Ҳар гал шу ковушга қараганимда, қалбимда алам жўш урганидан кўз ёшларим тўхтамас эди. Аллоҳ мени 10 та ўғил билан сийлади. Мен уларни қорнимда кўтардим, туғдим, эмиздим, ўстирдим. Улар учун уйқусиз тунлар кечирдим, оч қолган кунларим бўлди. Оёқларимда куч қолмаса ҳам, уларни боқиш учун ҳаракат қилдим. Аммо шу 10 та фарзандим улғайиб, ўз ҳаётини йўлга қўйгач, менга ҳатто битта янги ковуш ҳам олиб беролмади. Мен бу дунёда 10 ўғил кўриб, бир жуфт янги ковуш киймадим. Шунинг учун бу ковушни кўриб, қалбимдаги аламни эсга олишни истамай, уни қабристонга кўмиб келдим. Роббимдан сўрайманки, у менга қабримда шу ковушни совға қилсин.”
Одамлар бу воқеадан қаттиқ таъсирландилар. Баъзилари онани унутган ўғилларга ачинишди, баъзилари ўз оналарини эслаб йиғлашди.
Гўрков ҳам бу ҳикояни эшитган эди. Унинг бу сўзлардан кўнгли безовта бўлди. Шу боис кечаси қабрни очиб кўришга қарор қилди. Тун қоронғусида қабрни очганида маййит оёқлари остида бир жуфт янги ковуш олтиндай ялтиллаб турар эди…
Она ҳаққи энг улуғ ҳақдир. Уни англаган инсон бахтлидир.
Аллоҳ таоло бизларни тарбия қилган ва ҳозир ҳам биз учун қайғураётган ота-оналаримизнинг умрига барака берсин! Вафот этганларига раҳмати ва мағфиратини насиб этсин!
⛑@APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал!