Hilol eBook dan repost
#тез_кунда
«Соғинч мактуби» китобидан иқтибослар
✅ Маълумот учун, «Соғинч мактуби» китоби чоршанба куни сотувга чиқади.
@HiloleBook
«Соғинч мактуби» китобидан иқтибослар
У эса совуққина: «Ассалому алайкум», деб ўтиб кетди. Устимдан муздек сув қуйилгандек бўлди. Базўр алик олдим... «Наҳотки танимаган бўлса?!»
Бироз шу зайл тургач, шумшайиб йўлимда давом этдим. Ҳа, аламларимни кўтаришга ожизлик қилаётган жисмимни базўр судраб кетардим.
«Наҳотки шу ур-калтак қилинаётган инсон Абу Бакр розияллоҳу анҳу бўлсалар?! Нақадар нурли инсон экан. Шундай улуғ саҳоба шу даражада хор қилинган бўлса?!»
Мактуб ниҳоясига етди. Энди уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қандай жўнатади?! Чора тополмай, у зотнинг соғинчи фироғидан яна йиғларкан, мактуб ёмғирда қолгандай ивиди. У мактубни токчага қўйиб қўйди. Балки уни тунда фаришталар олиб бориб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўқиб беришар. Аллоҳдан ёлвориб сўраб, ухлаб қолди.
✅ Маълумот учун, «Соғинч мактуби» китоби чоршанба куни сотувга чиқади.
@HiloleBook