С
Саидов Шерзод
“Насия савдо”нинг тўлиқ қиймати очиқланиши керак
Ўтаётган 2024 йилда насия характерига эга ва муддатли бўлиб тўлашга боғланган, ҳуқуқий жиҳатдан олганда товар кредитлари гуркираб ривожланди. Эътиборлиси, мазкур бизнес тобора офлайндан онлайнга кўчмоқда ва янги қатламларни қамраб олишда давом этмоқда.
Тан олиб айтиш керакки, насия савдосининг гуркираб кенгаётгани нафақат фундаментал омиллар, балки кенг аҳоли қатламларида молиявий саводхонлик муаммолари билан ҳам боғлиқ.
Насия савдо тармоқларда тез-тез муҳокама мавзусига ҳам айланиб туради, йирик нашрлардаям қатор чиқишлар қилинади, лекин афсуски, бу муҳокамалар ҳали ҳукумат ёки парламент кун тартибига чиқиб улгургани йўқ.
Айтиш керакки, ҳеч ким насия ё бўлиб тўлаш деб ном олган ҳисоб-китоб асосидаги савдо шаклларига қарши эмас. Фақат истеъмолчилар уларга ўтказилаётган товар пул нархи нуқтаи назаридан қиймати қанчага айланаётганини билишга ҳақли бўлишлари керак.
Яъники, 1000 сўмлик товарни “насия савдо” орқали 6 ойга бўлиб тўлашга 1500 сўмга сотилаётганида истеъмолчи йиллик ҳисобда 100%дан қиммат кредит олаётганини билиши зарур.
Ҳа, айрим платформалар ўз ихтиёри билан насия савдонинг пулдаги фарқини кўрсатмоқда. Лекин улар бармоқ билан санарли. Насиячиларнинг мутлақ катта қисми пулдаги фарқни очиқлашмайди, чунки очиқлашса, мижоз йўқотишини, савдоси тушиб кетишини билишади.
Шунинг учун ҳам қонунчилик талаблари киритилиши керак. Билмадим, ким буни олиб чиқади. Балки 2024 йилда росмана фаоллашган ва биз истеъмолчилар ҳақлари учун кураша бошлаган Рақобат қўмитасидан ташаббус кутармиз?